АМАЛИЙ МАШГУЛОТ №2 Ер ости кон соноати обьектларида газни миқдорини улчаш асбобларини ишлатишни ўрганиш ва хисоблаш. Газ ва чанг хавфи бўлган шахталар учун қўшимча қоидалар 147. Газ хавфи бўлган шахталарга ҳатто битта пласти (қатлами) да бўлса ҳам метан, водород, сероводород борлиги аниқланган шахталар киради.
148. Метан, водород, сероводород борлиги аниқланган шахталар газли режимга ўтказилиши керак.
Бундай шахталарда ишлар «Кўмир ва сланец шахталарида хавфсизлик қоидалари» га ёки «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси билан келишилган ҳолда вазирлик томонидан тасдиқланган махсус тадбирларга мувофиқ бажарилиши керак.
149. Метан, водород, сероводород борлиги аниқланган шахталар газнинг миқдорига қараб 1-жадвалдаги кўрсатмаларга мувофиқ тўртта тоифага ажратилади.
1-жадвал
Қазиб олинадиган ўртача суткалик кон массасининг 1 м³ га тўғри келадиган минимал ҳаво миқдори, м³/мин.
I
II
III
Юқори тоифали
1,4
1,75
2,1
Ҳавонинг миқдори конда умумий чиқувчи ҳаво оқими таркибидаги ёнувчан газлар (метан, водород) миқдори 0,75% дан ошмайдиган даражада бўлиши, лекин қазиб олинадиган ўртача суткалик кон массасининг 1 м³ га камида 2,1 м³/мин тўғри келиши керак.
151. Бир нечта калий пластлари (қатламлари) дан фойдаланиладиган калий шахталарида, агар уларнинг ичида алоҳида газ пластлари (қатламлари) ёки участкалари бўлса, газли режим фақат шу алоҳида пластлар (қатламлар) ва участкаларга жорий этилади ва улар алоҳида тарзда шамоллатилади.
Газли калий шахталарида пласт (қатлам) шипидан қазилмага гил қатламлари ўпирилиб тушган ҳолларда смена бошлиғи зудлик билан ишларни тўхтатиши ҳамда қазилмани шамоллатишни кучайтириш ва ҳаво таркибидаги газ миқдорини текшириш чораларини кўриши керак. Бундай қазилмада ишлар қазилма забойидаги ёнувчан газларнинг умумий миқдори 1% дан ошмаслиги аниқлангандан кейингина тикланиши мумкин.
Калий шахталарида газни ўлчаш ишлари техминимум топширган ва шахта қазилмаларини яхши биладиган газ ўлчовчилар, комбайн машинистлари ёки кон қутқарувчилари томонидан бажарилиши керак.
Шип ўпирилиб тушган ҳолларда камералардан ҳаво намунаси қазилмагоҳ шипи яқинидаги камар олдида ўпирилиб тушган кон жинслари уюмидан олиниши керак; бунда намуна камеранинг бутун кенглиги бўйича олиниши керак. Агар қазилмагоҳда «гумбаз» мавжуд бўлса, ишларни бошлашдан олдин у албатта текширилиши, шундан кейин иш жойидан ҳаво намунаси олиниши керак.
Калий шахталаридаги ҳавони ўлчаш учун карналит пластларда газ ўлчовчилар навбатчилиги ташкил этилиши керак. Ҳаво намунаси карбонат кислота, кислород, метан ва водород бўйича анализ қилинади.
Квершлаг забойи ва бошқа қазилмалар газли пласт билан кесишадиган жойга яқинлашганда пластдан 10 м масофада қазилмалар камида 5 м олдинда юрадиган олдинга интилувчи скважина билан қазилиши керак.
152. Олтингугуртли конларнинг шахталари газ (сероводород) ва чанг миқдорига қараб қуйидаги турларга ажратилади:
а) оддий иш режимли заҳарли газ ва чанг хавфи бўлмаган шахталар;
б) иш шароитларига қуйида келтирилган қўшимча талаблар қўйиладиган заҳарли газ хавфи бўлган шахталар;
в) иш шароитларига қуйида келтирилган қўшимча талаблар қўйиладиган чанг портлаш хавфи бўлган шахталар;
Газ ва чанг хавфи бўлган олтингугурт шахталарига таркибидаги ўртача олтингугуртнинг миқдори камида 12% бўлган руда қазиб олинадиган шахталар киради.
Заҳарли газ хавфи бўлган олтингугурт шахталари учун қуйидаги тадбирларнинг бажарилиши шарт ҳисобланади:
а) капитал ва тайёлаш қазилмагоҳларини ковлашда – олдинга (5-10 м) бурғилаш усулидан фойдаланиш;
б) таркибида эриган сероводород бўлган шахта сувларини ёпиқ нов ёки қувурларга чиқариш;
в) шахта тушадиган ишчиларни респираторлар билан таъминлаш;
Чанг портлаш хавфи бўлган олтингугурт шахталари руда таркибидаги олтингугурт миқдорига қараб икки гуруҳга ажратилади:
I гуруҳ - 12 дан 18% гача
II гуруҳ - 18% дан ортиқ
Чанг портлаш хавфи бўлган шахталар учун қуйидаги тадбирларнинг бажарилиши шарт ҳисобланади:
I гуруҳ шахталар учун:
а) қазилма деворларидан чангни ювиш;
б) портлатиш олдин забойни сувлаш.
II гуруҳ шахталар учун:
а) забойни сувлаш ва мунтазам равишда қазилма деворларидан олтингугурт чангини ювиш;
б) сақловчи ПМ ёрдамида электр портлатиш;
в) портлаш хавфи бўлмаган электр ускуналаридан фойдаланиш.
Олтингугурт чанги хавфи бўлган шахталардаги кон йўллари учун балласт сифатида фақат инерт жинслар қўлланилиши керак.
Олтингугурт шахтасининг ҳар бир забойи учун шахтанинг бош муҳандиси шпурларнинг жойлашиш схемаси ва ПМ зарядларининг чегаравий миқдорини тасдиқлаши керак.
Бўшлиқ ёки дарзларга тўғри келган шпурлар ПМ билан зарядланмаслиги керак.