10-мавзу: Табиий зич тош жинслари асосидаги тўлдирувчилар



Download 81,43 Kb.
bet1/3
Sana29.04.2022
Hajmi81,43 Kb.
#591594
  1   2   3
Bog'liq
БТТ 10-Мавзу ЙТБ



10-МАВЗУ: Табиий зич тош жинслари асосидаги тўлдирувчилар.
РЕЖА:
1. Табиий тўлдирувчилар классификацияси.
2. Хомашё базаси.
3.Ишлаб чиқариш технологияси.
Табиий тўлдирувчилар классификацияси.
Биз шу пайтгача тўлдирувчиларга табиатда учрайдиган материал сифатида қарадик. Бироқ тўлдирувчилар саноат маҳсулотлари асосида ҳам олиниши мумкин.
Петрографик нуқтаи назаридан тўлдирувчилар, майдалаш бўйича ҳамда табиий ҳолатда майдаланиши бўйича бир қанча тоғ жинслари гуруҳига ва умумий хусусиятларга эга бўлади. Энг мақбул классификация БС812:1:1975 бўйича аниқланади, бунда тоғ жинсининг турига боғлиқ ҳолда табиий тўлдирувчилар қўйидаги гурухларга бўлинади:
Табиий тўлдирувчиларнинг тоғ жинси турига (BS812: 1:1975) боғлиқ ҳолда классификацияси:
жадвал-4.1

Базальт гурухи - андезит, базальт, асосий порфиритлар, диабаз, барча турдаги флеритлар (тералит ва тешенит), эпидиорит, сланец лампрофир, кварцли флерит, спилит;

кремнийли гурухи- кремнийли сланец, кремень;
гранит гурухи - гнейс, гранит, гранодиорит, гранулит, пегматит, кварцли диорит, сиенит;

габро гурухи - асосий диорит, асосий гнейс, габро, норит, роговая обманка, норит, перидотит, пикрит, серпентин;

йирик донадорли қум тош - агломерат, аркоз, брекчия, конгломерат, вакка, йирик донадорли қум тош, қумтош, туф;

роговик гурухи - кўринишини ўзгартирувчи барча турдаги тоғ жинслари, бунда мармар кирмайди;

охактош гурухи - доломит, охактош ва мармар;

порфир гурухи - аллит, дацит, фельсит, гранофир, кератофир, микрогранит, порфир, кварцпорфирит, риолит, трахит;

кварцит гурухи - ганистер, кварцитли қум тош,
перекриссталлашган
кварцит;

сланец гурухи - филлит, гилли сланец кремнийли сланец, барча метаморфик тоғ жинслари.



Гуруҳлар бўйича классификация бу исталган тўлдирувчининг бетон олишда яроқлилигини билдирмайди: мос келмайдиган тўлдирувчилар исталган гуруҳда бўлиши мумкин, бироқ бир қанча гуруҳдаги тоғ жинслари яхши кўрсаткичларга эга бўлади. Шуни таъкидлаш лозимки, тўлдирувчиларни бир қанча номланишлари петрографик классификацияга мос келмаслиги мумкин.
Тоғ жинслари асосан BS812: 102: 1989 и BS812: 104: 1994 (2000) да келтирилган тўлдирувчилар ишлаб чиқаришда ишлатилади, бунда петрографик усуллари экспертизасини қамраб олади. BS812 кейинчалик BSEN932 ва 933 га алмаштирилди.
ASTMC294-05 стандартида тўлдирувчиларда кўп учрайдиган бир қанча минераллар келтирилган. Минералогик таркибга кўра классификациялаш орқали тўлдирувчиларни дастлабки хусусиятларини баҳолаш имконини беради, бироқ у орқали бу турдаги тўлдирувчиларни бетонда қўллаш мумкин ёки йўқлигини аниқ айтиб бериб бўлмайди, чунки тўлдирувчиларда универсал минераллар мавжуд бўлмайди. Шу билан бир вақтда керакмас минераллар кўп ҳолатларда кўп учрайди. ASTM бўйича10 минераллар классификацияси кўриб чиқилади: кремнезёмли минераллар (кварц, опал, халцедон, тридимит, кристобалит), дала шпатлари, слюдали минераллар, карбонатли минераллар, сульфидлар, ферромагнезиал минераллар, цеолитлар, темир оксидлари, гилли минераллар.
Кўриб чиқилган петрографик ва минералогик усуллар ушбу китоб таркибига киритилган, бироқ шуни таъкидлаш лозимки геологик нуқтаи назаридан тўлдирувчиларни анализ этиш орқали уларнинг сифати баҳоланади, яна ишлатилаётган тўлдирувчиларнинг маълум эксплуатацион характеристикалари солиштирилади. Бунинг натижасида тўлдирувчи таркибида унинг сифатига ёмон таъсир кўрсатувчи кремнезём каби минералларни аниқлаш мумкин. Сунъий тўлдирувчиларни ишлатиш жараёнида ҳам тўлдирувчи сифатига таъсир этувчи ишлаб чиқариш технологияси тадқиқ этилади.

Download 81,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish