Кириш Агрокимё Фани предмети, мақсади, вазифаси ва халқ хўжалигидаги тутган ўрни.
РЕЖА:
1. Деҳқончиликни кимёлаштириш ва ўғитларнинг аҳамияти.
2. Агрокимё фанинг мақсади ва вазифаси.
3. Агрокимё фанининг ривожланиш тарихи.
Таянч сўзлар
Кимёлаштириш, минерал ўғитлар, ишлаб чиқариш, ҳосилдорлик, унумдорлик, самарадорлиқ услублар, лаборатория услуби, ўзлаштириш назариялар, минерал озиқланиш, лаборатория, дала тажрибаси, лизиметр тажрибаси, экология, самарадорлик, маҳаллий ўғит, минерал ўғит, тупроқ, оч тусли бўз тупроқ, типик бўз тупроқ, тўқ тусли бўз тупроқ.
Адабиётлар: 1,3,5,6,7
Деҳқончиликни кимёлаштириш ва ўғитларнинг аҳамияти
Агросаноат мажмуасининг асосий вазифаси - қишлоқ хўжалигида етиштирилаётган маҳсулот ҳажмини ошириш, Республикамиз аҳолисини етарли миқдорда озиқ - овқат билан таъминлашдан иборатдир.
Бунинг учун ерлардан самарали фойдаланиб, тупроқ унумдорлигини доимий равишда ошириб бориш лозим. Тупроқларнинг унумдор бўлиши қишлоқ хўжалик экинларининг яхши ўсиши, ривожланиши ва мўл ҳосил бериши учун қулай шароит яратади.
Тупроқ унумдорлиги - бу ўсимликлар ўсув даврининг барча ривожланиш фазаларида унинг сув ва озиқ моддаларига бўлган талабини доимо етарли миқдорда қондиришдир, тупроқларнинг ушбу хусусияти қанчалик яхши бўлса, у шунчалик унумдор бўлади.
Тупроқ унумдорлиги икки турга - табиий ва фойдали унумдорликка бўлинади.
Табиий унумдорлик тупроқ ҳосил бўлишида ҳар хил омилларнинг таъсир этиш жараёнида вужудга келади, бу тупроқларнинг турли механикавий ва кимёвий таркиби ҳамда иқлим шароитлари билан белгиланади. Демак ҳар қандай тупроқ табиий унумдорликка эга бўлади.
Тупроқнинг фойдали унумдорлигини оширишда органик, минерал, бактериал ўғитлардан ва бошқа кимёвий воситалардан фойдаланиш алоҳида ўрин тутади.
Деҳқончиликни кимёлаштириш деганда – қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини ва ҳосил сифатини оширишнинг муҳим воситаси бўлган маҳаллий ва минерал ўғитлардан, бегона ўтларга, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашда кимёвий воситалардан самарали фойдаланиш тушунилади.
Фанда шу нарса аниқланганки, қишлоқ хўжалигида етиштирилаётган экинлар ҳосилини 50 фоизга яъни ўғитларни қўллаш эвазига олинади.
Деҳқончиликда ишлатилаётган ўғитларнинг самарадорлиги, уни қўллаш ҳисобига олинган қўшимча ҳосил ёки соф даромад билан белгиланади. Илмий текшириш институтлари ва илғор хўжаликларнинг тажрибаларини кўрсатишича, ишлатилган 1 ц ўғит ҳисобига қуйидагича қўшимча маҳсулот олинар экан ( ц ҳисобида):
донли экинлар (дон) - 1-1,3
картошка - 6-8
қанд лавлаги - 6,5-7
пахта - 0,6-0,8
сабзавот ва полиз - 12-14
узум - 3-3,2
хашаки илдизмевалилар - 6-8
кўп йиллик ўтлар - 3,5-5
Ўртача миқдорда ишлатилган ўғитлар ҳисобига асосий қишлоқ хўжалик экинларидан олинадиган қўшимча ҳосил миқдори қуйидаги жадвалда берилган.
1-жадвал
Минерал ўғитларнинг таъсири (М.П.Петухов маълумоти)
Экин тури
|
1 га учун қўлланилган, кг
|
1га ҳисобига олинган
қўшимча ҳосил
|
N
|
P2O5
|
K2O
|
Донли экинлар (дон)
|
30-45
|
40-50
|
40-50
|
5-8
|
Ғўза
|
80-120
|
80-120
|
-
|
6-10
|
Картошка
|
40-60
|
40-60
|
40-60
|
35-60
|
қанд лавлаги
|
60-75
|
65-75
|
60-75
|
40-70
|
Беда (хашаки)
|
-
|
50-90
|
50-90
|
20-25
|
Маълумки, қишлоқ хўжалик экинларининг кўпчилиги азотга жуда талабчан бўлади. Илмий тадқиқотларни кўрсатишича, ишлатилган 1 кг азот ҳисобига хар бир гектардан қўшимча 4,5 дан 8 кг гача, 1 кг P2O5 ҳисобига 4 дан 7,3 кг ва 1 кг K2O ҳисобига эса 2,2 дан 3,7 гача буғдой дони етиштириш мумкин экан. Лекин азотли, фосфорли ва калийли ўғитларни биргаликда қўллаганда улардан олинадиган самарадорлик анча юқори бўлади. Минерал ўғитлар тўғри ишлатилганда экинлар ҳосили ошибгина қолмай, балки юқори иқтисодий самара ҳам беради. Биринчи йилнинг ўзида ўғитларни қўллашга кетган барча сарф-ҳаражатлар қопланади ва анча юқори иқтисодий фойда олинади.
Кейинги вақтларда МДҲга кирувчи Республикаларда минерал ўғитлар ишлаб чиқариш 30-32 млн. тоннани (таркибидаги озиқ моддаларни 100 фоизга ҳисоблаганда), ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари эса 440-480 минг тоннани ташкил этиб, қишлоқ хўжалик экинлар ҳосилдорлигини ортишига ижобий таъсир кўрсатилмоқда. Шу билан биргаликда, қишлоқ хўжалигида 1,5 млрд. тоннага яқин органик ўғитлар ҳам ишлатилмоқда.
Кейинги 10-15 йил ичида Ўзбекистонда минерал ўғитлардан фойдаланиш (таркибидаги озиқ модда 100 фоиз ҳисобида) -728,0 дан то 1407,0 минг тоннага етиб, бошқа химиялаштириш воситаларидан фойдаланиш хажми ҳам анча ортди:
Do'stlaringiz bilan baham: |