Мусиқий услублар тарихи



Download 489,81 Kb.
bet1/3
Sana24.02.2022
Hajmi489,81 Kb.
#242686
  1   2   3
Bog'liq
Мамазияев Хуршиджон-Мусиқий услублар тарихи


ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ КОНСЕРВАТОРИЯСИ

Мусиқий услублар тарихи” фанидан




МУСТАҚИЛ ИШ
Мавзу: Мирсодиқ Тожиевнинг №7 симфонияси 1- қисмида мусиқий ифода воситалари хусусиятларининг ўзига хослиги.

Топширди: 1-курс магистранти Мамазияев Х.А
Қабул қилди: Санъатшунослик кондиданти Мелкумова Э.И.

Тошкент-2020

Мавзу: Мирсодиқ Тожиевнинг №7 симфонияси 1- қисмида мусиқий ифода воситалари хусусиятларининг ўзига хослиги.
Режа:


  1. Кириш. Мирсодиқ Тожиевнинг ижодий услуби ҳақида

  2. Асосий қисм.

  1. 7 симфония 1-қисмининг тузилиши

  2. Лад ва модаллик тамойиллари

  3. Усул, куй ва фактура жихатлари.

  1. Хулоса

XX аср мусиқасида жуда кўп кашфиётлар яратилиб, замонавий услублар, янгидан янги композицион техникалар вужудга келди. “Бу давр мусиқа тажрибаси шуни кўрсатди-ки, вертикал ўлчамнинг янги-янги муаммолари пайдо бўлмоқда, чунки композиторлар тафаккури, мусиқий тилнинг ривожланиши, ифодалаш воситалари хима-хил услубий йўналишларни вужудга келтирди ва оҳангдошликларнинг тури кўпайишига ҳамда бойишига олиб келди”1.


Ўзбекистон композиторлари ижодида XX асрнинг ўрталарига келиб симфоник мусиқанинг ривожланиши кузатилади. Ўзбек мусиқасига катта хисса қўшган турли авлод композиторлари – Б. Зейдман, М. Ашрафий, Г.Мушель, И. Акбаров, Т. Қурбонов, М. Махмудов, А. Набиев, М. Бафоев, Ф.Янов-Яновский каби ижодкорлар ҳам замонавий гармония услублари ва композиторлик техникалари воситасида турли жанрлар ва янгича кўринишдаги ўзбекона асарларни ёзишга интилишган. Бу борада миллий симфонизмнинг юзага келишида беқиёс хизмат кўрсатган Икром Акбаров ҳамда Мирсодиқ Тожиевлар ижоди алохида эътибор ва эътирофга лойиқ.
Мирсодиқ Тожиев (1944-1996) аввало, Ўзбекистонда эпик симфонизмга асос солган, катта тажриба ва истеъдод эгаси Икром Акбаровнинг ижодий йўлини давом эттирди, ҳамда бу борада чуқур изланишлар олиб бориб, натижада ўзбек миллий симфониясининг етукликка кўтарилишига хисса қўшди. Истеъдодли композиторнинг шунчаки фаол изланишлари эмас, балки қимматли топилмалари кўпчилик диққатини ўзига жалб қилди. Дастлаб катта музокараларга сабаб бўлган 3- симфониясида “европача” андозалардан узоқлашиш кузатилган бўлса (масалан: 1-қисм одатий “соната аллегроси” шаклида эмас, балки янгича – “соната адажиоси – аллегроси” кўринишида), кейинчалик №9, №12- симфонияларида анъанавий симфония шаклларидан бутунлай узоқлашган ва чин маънодаги ўзбекона симфонияни кашф этган.
XX аср ўзбек симфонизмининг карвонбошиси Икром Акбаровнинг “Мақомлар ривожлантиришга мухтож эмас” деган фикридан фарқли Мирсодиқ Тожиев ўзининг асарларида миллий мумтоз мусиқамизнинг етук намуналари бўлмиш МАҚОМЛАРдан самарали фойдаланган. Яъни цитата сифатида, бироқ мақомлардан шунчаки иқтибос шаклида фойдаланмаган, балки уларга ижодий ёндошиб, шахсий “мен”ини кўрсата олган.
Жами 20 та симфониясидан (20-си тугалланмай қолган) №7, 8, 12, 18- лари кичик хажмли бўлиб, камер оркестр ижроси учун ёзилган ва шулардан 7 – ва 8 – си нашрдан чиққан2.
Еттинчи симфония 1977 – йилда ёзилган ва 3 қисмдан иборат. Унинг биринчи қисмини тахлил қилиш курс ишининг мақсади.
У шбу симфониянинг биринчи қисми “соната аллегроси” шаклида бўлиб, уни қуйидаги схема асосида кўришимиз мумкин:
7-симфония, 1-қисм


Download 489,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish