Мавзу. Дала тажрибаси бўйича умумий



Download 338,72 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana23.07.2022
Hajmi338,72 Kb.
#841779
  1   2
Bog'liq
7sifgrgdNsCdG53XXGqHZbV9abU01Yq9JfyLUlvg



МАВЗУ.
ДАЛА
ТАЖРИБАСИ
БЎЙИЧА
УМУМИЙ
ҚОИДАЛАР.
Режа:
1. Дала тажрибаси учун ер танлаш ва
уни тайёрлаш.
2. Бўлакларнинг ўлчами ва вариантлар
такрорийлиги. 
3. Тажрибани қўйиш техникаси.
4. Дала тажрибаларида агротехникага
қўйиладиган талаблар. 
Маърузачи: қ.х.ф.д., профессор С.Х.Исаев


Дала тажрибаси деҳқончиликнинг турли масалаларини тадқиқ
этишнинг асосий услубидир. Дала тажрибасининг асосий
вазифалари лаборатория, вегетация, лизиметр ва кичик майдонли
тадқиқотлар натижаларидан фойдаланиб, турли табиий ва
хўжалик шароитларида ишлаб чиқаришга жорий этиш учун
ўрганилаётган
янги
усул
ёки
зироатлар
етиштириш
технологияларига қиёсий илмий-агротехник ва иқтисодий баҳо
беришдан иборат.
Ҳозирги вақтда экишда 60 ва 90 см ли қатор оралиқлари
қўлланилиши, чигитни плёнка остига экиб ғўзани парваришлаш,
пахта ҳосилини барвақт етиштиришнинг турли технологиялари,
пахта
теримида
янги
замонавий
машиналар
қўлланиши
муносабати билан дала тажрибасини жойлаштириш услубияти
янги давр талабларига мукаммал жавоб бериши керак.
Ҳар бир дала тажрибаси натижаларини илмий қиммати ва
жорий этишга лойиқлиги бу тажрибаларни жойлаштириш ва олиб
бориш шароитларига қўйилган маълум услубий талабларга
қатъиян амал қилинишига боғлиқ.


Тажриба учун ўтмиши (3-4 йилги дала тарихи) маълум бўлган пайкал ажратилиши
лозим.
Шу нарса аниқ бўлиши керакки, ажратилаётган ерда сўнгги йиллар давомида (3
йилдан кам бўлмаган даврда) бир хил мелиоратив ишлар амалга оширилган, бир хил
экин етиштирилган, тупроғига бир турдаги ишлов ва ўғитлар берилган бўлсин.
Илгари турли хўжалик мақсадларида фойдаланилган дала маълум тайёргарликсиз
тажриба учун олиниши мумкин эмас (масалан, бир қисмига ўғитлар кўп солинган,
унда тубдан ер текислаш ишлари ўтказилган, йўл ўтган ёки иморатлар, томорқалар,
моллар учун қўра ва б.қ. бўлган дала).
Шундай қилиб, тажрибага ажратилган ернинг барча қисмида тупроқ унумдорлиги
қарийиб бир хил, рельефи текис ёки қиялик даражаси тенг бўлиши керак.
У, шунингдек, майдони ҳажмига кўра, ғўза-беда, ғўза-ғалла экинларини
парваришлаш, пахта ва ғалла ҳосилини йиғиштириб олишда механизация
воситаларидан фойдаланиш имконини бериш лозим.
Иложи борича тажрибанинг барча вариантларини тупроғи бир хил ёки бир-бирига
яқин майдонларда жойлаштиришга эришиш зарур.
Филиал ва тажриба хўжаликларида унча катта бўлмаган майдонлар учраб туради.
Уларни аста-секин йириклаштириш керак. Тупроқ унумдорлиги фақат айрим
қисмларидагина (масалан, уватлар текисланганда, эски ариқлар кўмилганда ва б.қ.)
бирмунча ўзгарган майдонда тажриба ўтказиш учун, текисланган уватлар, кўмилган
ариқлар ўрни тажрибанинг ҳимоя йўлагига ажратилгани маъқул. Ҳимоя йўлагига
бундай ерлар бир неча йил давомида ажратилиши керак.


Вариантлар учун ажратилган ер бўлаклари ўлчами ва такрорийлиги дала
тажрибаси аниқ ва тўғрилигини белгиловчи муҳим омиллардир. Тажрибаларни
катта ўлчамли майдонларда ўтказиш юзасидан тавсия бериш учун назарий асос
мавжуд эмас. (Б.А.Доспехов, 1979).
Маълум чегарадан кейин бўлаклар майдонини кўпайтириш тажрибанинг
аниқлик даражаси пасайишига олиб келиши аниқланган. Бунинг сабаби
шундаки, ҳар бир вариант майдони кенгайтирилиши билан тажриба
ўтказилаётган умумий майдон ҳам ортиб боради. Майдон кенгайтирилиши
ҳисобига умумий майдон унумдорлиги бир хил бўлган тупроқ майдончаси
чегарасидан чиқиб кетиши мумкин. Бу ҳолда бўлакнинг катта ўлчами бутун
тажрибани унумдорлиги бир хил майдон чегарасида жойлаштириш зарурати
билан чекланади. Демак, вариант катталигини белгилашда тажриба даласи
тупроғининг хилма-хиллик даражаси эътиборга олиниши зарур. Шу билан бирга
бўлаклар ўлчамини белгилашда тажрибанинг йўналиши ва вазифалари,
агротехникаси, қўлланиладиган механизмлар, ишлов ва суғориш-озиқлантириш
тизими ва б.қ.лар эътиборга олиниши керак.
Бўлаклар ўлчамини шундай танлаш керакки, улар экинларга ишлов беришда ва
ҳосилни йиғишда механизмлардан кенг фойдаланиш имконини берсин.
Чопиқталаб экинлар жойлаштрилган бўлаклар
кенглигини белгилашда
тракторлар, турли мосламалар ва машиналар бир, икки ва ҳ.қ. марта кираолиши
кўзда тутилиши керак.


Тўрт қаторли машиналар учун бўлакда камида 4 ҳисоб қатори, бўлакдаги
умумий эгатлари сони 8-12 бўлади. Шулардан 2 ва 4 тадан қатор ҳисобли
эгатларининг икки томонидан ҳимоя йўлакчасига қолдирилади. Майдон
охиридаги ҳимоя йўлаклари дала шаклига қараб ажратилади. Терим
машиналари қайтиб олиши учун даланинг икки бошида 6-8 метрли ҳимоя
йўлаклари қолдирилади.
Шуни унутмаслик зарурки, бўлаклар ўлчамининг оширилиши тажриба
даласи кенгайиб кетишига, дала танлашда қийинчилик туғилишига ва
даладаги барча бўлакларда бир хил ишловларни бараварига, тез амалга
ошириб бўлмаслигига олиб келади. Шунинг учун бўлакларни жуда
катталаштирмай, дала ишларини ишлаб чиқаришда жорий этилган усуллар ва
қуроллар ёрдамида қисқа муддатда ўтказишни мўлжалаб режалаштириш
мақсадга мувофиқдир.
Вариантларнинг маълум бир такрорланишида тажриба
бўйича якуний
натижаларига тасодифий нотекис таъсир этадиган ташқи муҳит омиллари
турли туманлиги, тупроқ унумдорлиги, рельеф нотекислиги, шўрланиш
даражаси, эрозияланиш даражалари, ишлов бериш, экиш, суғориш ва ҳ.к.лар
туфайли юзага келадиган камчиликларни тўлиқ бартараф этилмаса-да, бироз
камайтирилиши мумкин.


Такрорланишлар сони тажрибанинг вазифалари, давомийлиги, унда ўрганилаётган тадбирлар 
таъсири, тупроқ хилма-хиллиги, бўлак катталигидан келиб чиқиб белгиланади. 
Суғориладиган шароитда агротехник дала тажрибалари пайкалларда 3-4 дан кам бўлмаган 
такрорланишда ўтказилгани маъқул, чунки бунда тажрибанинг юқори даражадаги аниқлиги ва 
ҳосилдорлик ҳақидаги маълумотлариги математик таҳлил қилиш таъминланади. (2.1-чизма). 

Download 338,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish