«tuproqshunoslik va agrokimyo»


АГРОКИМЁ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАСИ



Download 18,39 Mb.
bet54/83
Sana24.02.2022
Hajmi18,39 Mb.
#203959
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   83
Bog'liq
Tuproqshunoslik va agrokimyo majmua


АГРОКИМЁ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАСИ.


Агрокимёвий кимё ёки агрокимё – ўсимликларни озиқланиши тўғрисидаги фан бўлиб, тупроқ унумдорлигини ошириш ва қишлоқ хўжалик экинларидан юқори, ҳамда сифатли ҳосил етиштиришда озиқ моддаларнинг деҳқончиликдаги айланишини ва ўғитлардан самарали фойдаланишни ўрганади. Демак агрокимё фани табиатда озиқ элементларини айланишини, ўсимликлар билан муносабатини ва қишлоқ хўжалик экинларини ҳосилдорлигини оширишда тупроқ билан минерал ўғитларни ўзаро боғлиқлигини ўрганади.
Агрокимё фанининг асосий вазифаси - тупроқ ўсимлик тизимида озиқ элементларининг айланишини ва уларнинг балансини яъни тенглигини ўрганишдир. Деҳқончиликда озиқ моддаларнинг айланишига инсонлар фақатгина минерал ва маҳаллий ўғитларни ишлатиш йўл билан аралашади.
Қишлоқ хўжалигида ўғитларни қўллашдан асосий мақсад – бу деҳқончилик қилинадиган ерларда озиқ элементларини айланишини тартибга солиш ва ўсимликларни озиқ моддаларга бўлган талабини тўлик қондиришдир.
Маълум тупроқ – иқлим шароитида минерал ўғитлардан самарали фойдаланишда ўғитларнинг тупроқ ва ўсимликлар билан боғлиқлигини ўрганиш керак.
Агрокимё фанининг асосчиларидан бўлган академик Д.Н.Прянишников шундай деб ёзган эди "ўсимлик, тупроқ ва ўғитлар орасидаги ўзаро боғлиқликни ўрганиш, ҳамма вақт агрокимёгарларни асосий вазифаси бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади".
Агрокимёни асосини ташкил этувчи бу боғлиқликни академик Д.Н.Прянишников қуйидаги учбурчак ҳолида тасвирлайди.(1-расм)
Бунда тупроқ маълум иқлим шароитида ҳисобга олинади ва ўз навбтида у ўсимликнинг озиқланиши ва ривожланишига таъсир этади.
Ўсимликни, тупроқ ва ўғитлар билан ўзаро боғлиқлигини маълум тупроқ иқлим шароитида ўрганиш натижасида ўсимликларни ривожланишида ва озиқланишида етишмайдиган факторлар аниқланилаб сифатли юқори ҳосил етиштириш усуллари тавсия этилади.
Агрокимё биология ва кимё фани. Биология фани ўсимлик ўсиши, ривожланиши, озиқа ўзлаштириши уни метоболизими, генетика ва физиологиясига боғланган ҳолда ўрганади.
Агрокимё тупроқ биологияси, тупроқда ўтадиган минерал ва биологик жараёнлар билан боғлиқ ҳолда ўсимликларни озиқланиш шароитини ўрганади. Агрокимё минерал ўғитларни тўплаш ва сақлаш жараёнида кечадиган микробиологик ва биокимёвий жараёнларни ўрганади.


А



Б Расм 1. А – Прянишников учбурчаги Б – Минеев В.Г. пирамидаси
Агрокимё кимёвий фан чунки тупроқ таркибида бўладиган кимёвий жараёнларни, ўсимлик метаболизми жараёнидаги кимёвий реакцияларни ҳамда ўғитларни ишлаб чиқариш давридаги реакцияларни ўрганади.
Агрокимёнинг марказий масаласи ўсимликнинг озиқланиш ва шу жараён билан боғлиқ бўлган тупроқ, ўсимлик ва ўғит ўртасида ўтадиган жараёнлар ва ўзгаришларни ўрганган ҳолда ўсимликни керакли миқдорда тўғри шаклда ва энг кулай вақтда озиқа моддалар билан таъминлаш.
Асосий вазифалардан бири озиқланиш жараёнида экологик мувозанатни сақлаш, сифатли, иқтисодий, самарали маҳсулот етказиш.
Минерал ўғитларни қўллаш натижасида деҳқончиликда янги озиқ элементлари айланишига киритилади, органик ва ўсимлик қолдиқларининг чириши натижасида пайдо бўлган моддаларни даладан асосий ва қўшимча ҳосил билан чиқиб кетган бир қисм элементлар ўрни тўлдирилади. Натижада экинлар ҳосили билан, шамол ва сув эрозияси, шўрланиши, газ ҳолида атмосферага кетадиган озиқ элементлар миқдорини сақлаб қолиш билан бир вақтда, тупроқ унумдорлигини ошириш мумкин бўлади.
Демак, агрокимёда ўрганиладиган учта асосий манба - ўсимлик тупроқ ва ўғитлар бўлиб, улар доимий равишда ўзаро алоқада ва бир-бирига таъсир этиб туради.
Шунинг учун ҳам ўсимликларни озиқланишини, ўсимлик тупроқ ва ўғит орасидаги ўзаро боғлиқликни ўрганиш агрокимёнинг назарий ташкил этади. Ушбу асосларни билиш деҳқончиликда ўғитларни қўллашга доир амалий масалаларни ижобий ҳал қилишга имкон беради ва бу масалаларни агрокимё ишлаб чиқади. Қишлоқ хўжалигида ўғитларнинг энг самарали миқдори, шакллари ва нисбатларини, уларни турли хил тупроқ зоналарида ҳар хил экинларга қўллашнинг оптимал муддатлари ва усуллари, ўғитларни қўллашни ерларга ишлов бериш, алмашлаб экиш, суғориш ва бошқа агротехникавий тадбирлар билан биргаликда олиб бориш ана шундай муҳим масалалар жумласига киради.
Ўсимликларнинг озиқланишини ўрганишда агрокимё фани ўсимликлар физиологияси ва биохимияси билан чамбарчас боғлиқ. Деҳқончиликда ишлатилаётган ўғитларнинг тупроқда ўзгариши тупроқ турига, механикавий таркибига, асослар билан тўйиниш даражасига, эритма реакциясига, микророрганизмларни активлигига боғлиқ бўлиб, у кимёвий ва микробиологик жараёнлар таьсирида бўлади шунинг учун ҳам агрокимё фани тупроқшунослиқ кимё, биология ва микробиологияга асосланади.

Download 18,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish