«tuproqshunoslik va agrokimyo»



Download 18,39 Mb.
bet57/83
Sana24.02.2022
Hajmi18,39 Mb.
#203959
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   83
Bog'liq
Tuproqshunoslik va agrokimyo majmua

Экин тури


Азот

Кул элементлари


Жами кул
миқдори

P2O5

K2O

MgO

CaO





Буғдой: дони

2,50

0,85

0,50

0,15

0,07

1,7

сомони

0,50

0,20

0,90

0,10

0,28

4,8

Маккажўхори (дон)

1,80

0,57

0,37

0,20

0,03

1,5

Арпа: дони

2,10

0,85

0,55

0,16

0,10

3,0

сомони

0,50

0,20

1,00

0,09

0,33

4,5

Шоли (тозаланган)

1,20

0,81

0,31

0,18

0,07

5,2

Нўхат: дони

4,50

1,00

1,25

0,13

0,09

2,6

Сомони

0,65

1,15

-

0,14

0,35

1,4

Ловия: дони

3,68

1,38

1,72

0,29

0,24

3,9

Соя (дони)

5,80

1,04

1,26

0,25

0,17

2,8

Ғўза: чигити

3,00

1,10

1,25

-

-

-

толаси

0,34

0,06

0,91

-

-

-

Қанд лавлаги

0,24

0,08

0,25

0,05

0,06

0,6

Картошка туганаги

0,32

0,14

0,60

0,06

0,03

1,0

Карам боши

0,33

0,10

0,35

0,03

0,07

0,70

Помидор

0,26

0,07

0,32

0,06

0,04

0,70

Сабзи

0,18

0,11

0,40

0,05

0,07

0,09

Беда (хашаги)

2,60

0,65

1,50

0,31

2,52

6,29

Қишлоқ хўжалик экинларининг асосий ҳосилининг қуруқ модда массасини 2-5 фоизини ғаллагуллиларнинг ёш барглари ва сомонида илдизмева ва туганакларининг палагида эса 6-14 фоизгача кул бўлади. Баргли сабзавотларда кул миқдори энг кўп-20 фоизгача ва ундан ҳам юқори бўлади.


Ўсимликлардаги кул элементларининг таркибида ҳам жуда катта фарқлар бўлади (12-жадвал). Донли ва дуккакли экинлар уруғининг кулида фосфор, калий ва магний оқсиллари йиғиндиси 90 фоизгача бўлиб, улар орасида фосфор миқдори кўпроқ яьни кул массасини 30-50 фоизини ташкил этади. Сомон ва барглар кулида фосфор миқдори бирмунча кам бўлиб, унинг таркибида калий ва кальций кўпроқ бўлади. Картошка туганакларида, қанд лавлаги ва бошқа илдизмеваларнинг кулида, асосан, калий оқсили бўлиб, у кул массасини 40-60 фоизини ташкил этиши мумкин. Шунингдек, илдизмевалар кулида анчагина миқдорда натрий оқсили, ғаллагуллилар сомонида эса кремний оқсили бўлади. Дуккакли экинлар ва карамдошлар оиласига кирувчи ўсимликлар таркибида олтингугурт миқдорининг кўплиги билан бошқа ўсимликлардан кескин фарқ қилади.
12 жадвал
Ўсимликлар кулидаги баьзи бир элементларнинг тахминий миқдори (хўл массасига нисбатан ҳисобида)
(Смирнов, Муравин маьлумотлари)

Экин тури


P2O5

K2O

CaO

MgO

SO3

Na2O

SiO2

Буғдой: дони

48

30

3

12

5

2

2

сомони

10

30

20

6

3

3

20

Нўхат: дони

30

40

5

6

10

1

1

сомони

8

25

35

8

6

2

10

Картошка: туганаги

16

60

3

5

6

2

2

палаги

8

30

30

12

8

3

2

Қанд лавлаги: лавлагиси

15

40

10

10

6

10

2

барглари

8

30

15

12

5

25

2

Кунгабоқар: уруғи

40

25

7

12

3

3

3

пояси

3

50

15

7

3

2

6

Қуруқ моддага нисбатан % ҳисобида

Ғўза: чигити

1,10

1,25

0,20

0,54

0,08

-

-

толаси

0,06

0,91

0,16

0,17

0,10

-

-

Тамаки: барги

0,66

5,09

5,07

1,04

0,42

-

-

пояси

0,92

3,82

1,24

0,05

0,20

-

-

Беда гуллаш даврида

0,65

1,50

2,52

0,31

0,25

-

-

Ҳозирги вақтда илмий тадқиқотлар натижасида шу нарса аниқландики, ўсимликларни нормал ривожланиши учун 20 элемент жуда керакли ва 12 та элемент шартли равишда керак экан (қавс ичида шартли керакли элементлар кўрсатилган):


I. H (Li), Na, K, Cu, (Ag)
II. Mg, Ca, Zn, (Sr, Cd)
III. B, (AL)
IV. C, (Si, Ti, Pb)
V. N, P,V
VI. O, S, Mo, (Cr, Se)
VII. Cl, I, Mn, (F)
VIII. Fe, Co, (Ni)
Ўсимликларнинг нормал ривожланиши учун С, О, Н дан ташқари азот, фосфор, калий, кальций, магний, темир, олтингугурт керак Булар қисман кул элементлари (фосфор, калий, кальций, магний, темир).
13 жадвал
Минерал озиқланишдаги асосий элементлар атомларининг миқдори, типик ўсимлик қуруқ моддасидаги 1 млрд атомга тўғри келадиган минг атом ҳисобида (Смирнов, Муравин маьлумоти)

Макроэлементлар

Миқдори

Микроэлементлар

Миқдори

N

10000

B


3

P

1060

Mn

1

K

3760

Zn

0,3

Ca

1840

Cu

0,1

Mg

1740

Mo

0,005

S

580

Co

0,001

Fe

130







Юқорида келтирилган элементлар ўсимликларда нисбатан кўп миқдорда бўлади, қуруқ модданинг бир неча фоизидан, фоизининг юздан бир улушларига қадар бўлади ва шунинг учун ҳам улар макроэлементлар дейилади.
Ўсимликларнинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун юқорида кўрсатиб ўтилган макроэлементлардан ташқари кам миқдорда бор, марганец, молибден, мис, рух, кобальт ҳамда ванадий керак бўлади. Бу элементлардан ҳар бирининг ўсимлик таркибидаги миқдори фоизнинг мингдан бир улушидан тортиб, юз мингдан бир улушига қадар бўлади, шу сабабли улар микроэлементлар дейилади.
Ўсимликларнинг қуруқ моддаси таркибидаги макро-ва микроэлементлар миқдори орасидаги фарқ қуйида келтирилган 9-жадвал маьлумотларидан аниқ кўриниб турибди.
Ўсимликлар таркибига кўп миқдорда кремний, натрий ва хлор шунингдек, кўпгина ультрамикроэлементлар киради, уларнинг ўсимликлар таркибидаги миқдори ниҳоятда кам –10-6 дан 10-6 фоизгача бўлади. Шуни алоҳида таькидлаш керакки, ушбу элементларнинг физиологик вазифалари ва ўсимлик организмлари учун қанчалик зарурлиги ҳозиргача фанда ўзил-кесил аниқланилмаган.
Ўсимликларни сифатий кимёвий таркиби.
Қишлоқ хўжалик экинлари ҳосили сифатига баҳо беришда уларнинг таркибидаги инсонлар учун зарур бўлган органик бирикмалар - оқсиллар, ёғлар, углеводлар, витаминлар ва бошқа кўрсатгичларга қараб баҳо берилади. Ушбу бирикмалар ўсимликда бир вақтнинг ўзида ва илдиздан озиқланиши натижасидаҳосил бўлади.
Оқсиллар - аминокислоталарнинг юзлаб ва минглаб қолдиқларидан тузилган юқори молекуляр органик моддалар бўлиб, моддалар алмашинувида ҳал қилувчи аҳамиятга эга ва ўсимликларнинг асосий заҳира моддаларидан бири ҳисобланади. Оқсилларнинг элементлар таркиби ўзгармас, яьни доимий бўлиб, унда углерод 51-55, кислород 21-24, азот 15-18, водород 6,-5,-7, олтингугурт 0,3-1,5 фоизни ташкил этади.
Оқсиллар ўз тузилишига кўра икки гуруҳга бўлинади: аминокислоталар қолдиқларидан тузилган оддий оқсиллар, яьни протеинлардан ва таркибида оқсилсиз бирикмалар билан чамбарчас боғланган мураккаб оқсиллар протеинлардан иборатдир. Барча оқсилларнинг асосий структура бирлиги аминокислоталар - таркибида карбооксил гуруҳларидан (СООН) ташқари битта ёки иккита аминогруппа (NH2) ҳам бўладиган ёғ қатори ёки ароматик қаторнинг органик кислоталари ҳисобланади.
Умуман, ўсимлик оқсиллари 20 та аминокислота ва иккита амиддан тузилган. Ўсимликларнинг оқсиллари таркибида "алмаштириб бўлмайдиган" аминокислоталар (валин, лейцин, изолейцин, троенин, метионин, цистидин, лизин, трипрофан ва фениланин) ларни бўлиши жуда муҳим аҳамиятга эга, чунки улар одам ва ҳайвонлар организмида парчалана олмайди. Ушбу аминокислоталарни одам ва ҳайвонлар фақатгина ўсимликлардан озиқ-овқат маҳсулотлари ва ем-хашак билан биргаликда олади. Шунинг учун ҳам, ўсимлик маҳсулотининг сифати оқсилларнинг миқдорига қарабгина эмас, балки уларнинг фракцион ва аминокислотавий таркибини аниқлаш асосида ҳазм бўлиши ва тўлиқ қимматлилигига қараб ҳам баҳоланади.
Ўсимликларнинг вегетатив органларида оқсиллар миқдори одатда, улар массасининг 5-20, бошоқли донли экинлар уруғида 6-20 , дуккакли ва мойли экинлар уруғида эса 20-35 фоизни ташкил этади.
Қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилининг сифатини баҳолашда кўпгина ундаги "хом протеин" кўрсаткичидан фойдаланилади, у барча азотли бирикмалар (оқсил ва оқсилсиз бирикмалар) йиғиндисини ифодалайди. "Хом протеин" ўсимликлар таркибидаги умумий азотнинг фоиздаги миқдорини 6,25 кўрсатгичига (оқсил ва оқсилсиз бирикмалар таркибидаги азотнинг ўртача миқдори- 16 фоиздан олинади) кўпайтириш йўли билан ҳисоблаб топилади.
Углеводлар - ўсимликларда қандлар (моносахаридлар ва таркибида 2-3 та моносахаридлар қолдиғи бўлган олигосахаридлар), шунингдек, полисахаридлар (кархмал, целлюлоза, пектин моддалар) шаклида бўлади.
Барча қишлоқ хўжалик экинлари маҳсулотида кам миқдорда қанд бўлади, илдизмеваларда ва сабзавот экинларининг айрим қисмларида, узумда, резавор мева ва меваларда заҳира моддалар ҳолида тўпланади. Кўпчилик ўсимликларда моносахаридлар, асосан, глюкоза ва фруктоза, олигосахаридлар эса дисахарид - сахароза ҳолида бўлади.
Моносахаридлар, аввало, глюкоза – ўсимликларнинг нафас олишида асосий энергетик манба бўлиб, унинг фосфат эфирлари эса бошқа сахарофосфатлар билан биргаликда фотосинтезда, мураккаб углеводлар парчаланишида ва бошқа моддалар алмашиниш жараёнида қатнашади.
Глюкоза кўп миқдорда – 8 -15 фоизгача узумда бўлса, мева ва резавор мевалардаги углеводлар умумий миқдорини ярмига яқинини ташкил этади. Фруктоза данакли меваларда 6-10 фоизгача бўлса, асалда кўпроқ тўпланади. Сахароза-глюкоза ва фруктозадан ташкил топган дисахарид бўлиб, мева ва резавор меваларда, ҳамда, сабзи, ош лавлаги ва пиёз таркибида 4-8 фоизгача бўлади. Сахароза қанд лавлагида 14-22 ва шакар қамиш поясининг ширасида 11-25 фоиз атрофида бўлиб, асосий углевод заҳираси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, ушбу экинларни етиштиришдан мақсад, инсонларнинг қандга бўлган талабини қондириш учун хом ашё олишдир.
Крахмал - асосан, тугунакларда, пиёзбошларда ва уруғларда асосий углевод заҳираси сифатида тўпланади. Картошканинг эртапишар навларининг туганакларида крахмал миқдори 10-14, ўрта ва кечпишар навларида эса 16-22 фоизгача бўлади. Ғаллагуллилар оиласига мансуб бўлган ўсимликлар донида крахмал миқдори 55-70 фоиз атрофида бўлади. Крахмал-одам ва ҳайвонлар организми енгил ўзлаштирадиган углевод бўлиб, у ферментатив (амилаза ферментлари ёрдамида) ва кислотали гидролизда глюкозагача парчаланади.
Ёғлар – ва ёғсимон моддалар (липидлар) ўсимлик ҳужайраси цитоплазмасининг тузилиш компонентлари ҳисобланади, ҳамда мойли экинларда заҳира бирикмалари фаолиятини бажаради.
Қишлоқ хўжалигида етиштириладиган энг муҳим мойли экинлар ва соя уруғларидаги ёғнинг ўртача миқдори қуйидагича (% ҳисобида):
Канакунжут - 60 Зиғир - 30
Кунжут - 45-50 Каноп - 30
Зайтун - 45-50 Чигит - 25
Кунгабоқар - 24-50 Соя - 20
Кимёвий таркибига кўра ёғлар – уч атомли спирт глицериннинг мураккаб эфирлари билан молекуляр ёғ кислоталарининг аралашмасидан иборат. Ўсимлик мойлари таркибида тўйинмаган кислоталардан олеин, линол ва линолен, тўйинганларидан эса палмитин ва стеарин кислоталари бўлади. Ёғ кислоталарининг таркиби ўсимлик мойларида уларнинг асосий хоссаларини - қуюқлик даражасини (консистенциясини) суюқланиш ҳароратини, қуриб қолиши, ачиши ва совунланиши хусусиятларини, ҳамда уларнинг озиқ-овқатлик қимматини белгилайди. Ўсимлик мойларида одам учун «алмаштириб бўлмайдиган» линол ва линолен ёғ кислоталари мавжуд бўлиб, бу кислоталар одам организмида парчалана олмайди.
Липидлар жумласига фосфоритлар, мумлар, каротиноидлар, стеоринлар ва ёғда эрийдиган А ,Д, Е ва К витаминлар ҳам киради.
Целлюлоза - ўсимлик ҳужайра қобиғининг асосий қисми бўлиб, у лигнин, пектин моддалар ва бошқа бирикмалар билан боғланган ҳолда бўлади. Пахта толасининг асосий қисмини - 95-98 фоизини, зиғир, каноп, луб толаларининг эса 80-90 фоизи целлюлозадан ташкил топган. Ғаллагуллилардан сули, гуруч, тариқ уруғларида целлюлоза 10-15, дон - дуккакли экинлар уруғида 3-5, илдизмеваларда ва картошка туганакларида эса 1 фоиз атрофида бўлади. Ўсимликларнинг вегетатив қисмларида целлюлоза миқдори, унинг қуруқ массасини 25 дан 40 фоизгачасини ташкил этади. Целлюлоза тўлиқ парчаланганда, ундан глюкоза ҳосил бўлади.
Пектин моддалар - юқори молекуляр полисахаридлар бўлиб, меваларда ва ўсимлик толаларида учрайди. Ушбу моддалар, тола берувчи ўсимликлардаги толаларнинг алоҳида-алоҳида тўпламларини ўзаро бирлаштиради, шунингдек улардан қандалотчилик саноатида ҳам кенг фойдаланилади. Бу полисахаридларнинг тузилиши моносахарид галактоза оқсилланганда ҳосил бўладиган полигалактурон кислота қолдиқлари билан метил гуруҳларидан иборат занжирга асосланган.
Қишлоқ хўжалиги ўсимликлари маҳсулотида органик бирикмаларнинг айрим гуруҳлари миқдори ва маҳсулотнинг сифати, ўсимлик биологик хусусиятига, нав ва ўстириш шарт-шароитларига, агротехникасига қараб маьлум даражада ўзгариб туради.
Қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилнинг миқдорини ошириш ва унинг таркибий сифатини яхшилаш учун ўсимликларнинг озиқланиши шароитини тўғри ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. Масалан, ўсимликларни азотли озиқланишини кўпайтириш асосий ҳосил ҳажмини ва ундаги оқсил миқдорини оширади, фосфор- калийли озиқлантириш эса- қанд лавлагида қанд, картошка туганакларида кўплаб крахмални тўпланишига сабаб бўлади. Шунингдек, фосфор калийли ўғитлар мой берадиган ўсимликлар таркибида ёғ миқдорини оширади ва унинг сифат кўрсаткичларини яхшилайди.
Демак, ўғитлар ёрдамида ўсимликлар учун қулай бўлган озиқланиш шароитларини яратиш йўли билан уларнинг ҳосилини, ундаги қуруқ модда таркибидаги энг зарурий органик бирикмалар миқдорини ва сифат кўрсаткичларини ошириши мумкин экан.
САВОЛЛАР
1. Ўсимликлар таркибидаги сув миқдорини айтинг.
2. Ўсимлик таркибидаги макро ва микроэлементлар миқдори қанча бўлади.
3. Ўсимликларнинг кимёвий таркибини айтиб беринг.
4. Қишлоқ хўжалик экинлари томонидан озиқа моддаларини олиб чиқилишини тушунтиринг
5. Табиатда моддалар айланиши ва баланси ёритинг.


Download 18,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish