Агрокимё фанининг бошқа фанлар билан алоқаси
|
I Агрокимё
|
I I Агрофизика
|
I II Агроботаника
|
Ўсимлик
1.Ўсимликлар физиологияси
2. Ўсимликшунослик
|
Ўсимликлар кимёси (моддалар алмашинуви)
|
Ўсимликдаги физикавий жараёнлар
|
Кўпайиш физиологияси ва формалар келиб чиқиши
|
Атроф муҳит
3. Тупроқшунослик
4. Мелиорция
5. Метеорология
|
Тупроқ ва атмосфера кимёси
|
Тупроқ физикаси, атмосферадаги физикавий ходисалар
|
Тупроқнинг морфологик белгилари, келиб чиқиши ва микробиологик фаоллиги
|
Агротехник тадбирлар
6. Деҳқончилик
7. Микробиология
8. Қишлоқ хўжалик механизацияси
9. Менежмент ва иқтисодиёт
|
Тупроқни кимёвий таркибига таъсир кўрсатиш (ўғитлар тўғрисидаги таълимот)
|
Тупроқни физикавий хоссаларига таъсир кўрсатиш (тупроққа ишлов бериш тўғрисида таълимот)
|
Ўсимликка таъсир кўрсатиш (агротехник тадбирлар, парваришлаш ва селекция)
|
Ўсимлик навини ва биологиясини билишда ўсимликшунослиқ ўғитларни ерга солиш усулларини танлаш, алмашлаб экиш даласидаги таьсирни ўрганишда – деҳқончилик, ўсимлик зараркунанда ва касалликларига қарши кимёвий воситаларни қўллашда ўсимликларни ҳимоя қилиш, қўлланилган ўғитларни иқтисодий самарадорлигини аниқлашда қишлоқ хўжалигини ташкил этиш ва иқтисоди фанлари билан боғлиқ бўлади.
Агрокимёда назарий ва амалий масалаларни ўрганишда, ўз олдига қўйган мақсадларни ҳал этиш жараёнида текширишнинг турли хил усулларидан фойдаланилади:
1) лаборатория усули – ўсимлик тупроқ, маҳалий ва минерал ўғитларни кимёвий ва физик-кимёвий анализ қилиш:
2) физиологик ёки вегетацион, яьни суньий шароитда вегетацион уйларда, иссиқхоналарда (теплицаларда), махсус идишларда ўсимликлар билан ўтказиладиган тажрибалар:
3) дала тажрибалари-турли тупроқ-иқлим шароитига эга бўлган зоналарда ўғитлар билан тажриба ўтказиш:
4) ишлаб-чиқариш тажрибаси дала тажрибаларида олинган натижаларни иқтисодий самарадорлигини аниқлаш учун жамоа ва фермер хўжаликларда тажриба қўйиш.
Юқорида айтилганлардан кўриниб турибдики, охирги учта текшириш усули биологик усул ҳисобланади. Шунинг учун ҳам агрокимё биологик фанлар жумласига киради. Агрокимёнинг қишлоқ хўжалиги амалиётига тадбиғи, асосан, саноатда ишлаб чиқарилаётган ва маҳаллий ўғитлардан самарали фойдаланиш чора тадбирларини жорий этиш йўли билан амалга оширилади.
Ўзбекистон Респубикасининг иқтисодий моддий негизини мустаҳкамлашда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини жадаллаштиришга, уни кенг кўламда кимёлаштиришга қаратилган йўл, ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида агрокимё ютуқларини амалда янада кўпроқ жорий қилишга чексиз имкониятлар яратади.
САВОЛЛАР
Агрокимё фани нимани ўрганади?
Агрокимё Фани мақсади ва вазифалари нималардан иборат?
Агрокимёнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти
Do'stlaringiz bilan baham: |