«tuproqshunoslik va agrokimyo»


Тўшамали гўнгни ишлатилиши



Download 18,39 Mb.
bet65/83
Sana24.02.2022
Hajmi18,39 Mb.
#203959
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   83
Bog'liq
Tuproqshunoslik va agrokimyo majmua

Тўшамали гўнгни ишлатилиши.
Гўнг шудгорлашда, нам тупроққа солиш учун тавсия этилади. Гўнг қўллаш меъёри унинг чириш даражаси, тупроқдаги ва гўнгдаги озиқа элементлар миқдори, экин биологик хусусияти, тупроқ иқлим шароитларига боғлиқ ривишда гектарига 15-50 тоннани ташкил этади.
Донли экинлар учун- 15-25 т/га
Ғўза учун- 20-25 т/га
Гўнг танқис минтақаларда, лалмикорликда меъёр бирмунча камайтирилиши мумкин. Силос экинлари, сабзавот ва картошка, илдизмевалиларда гўнг донли экинларга нисбатан кўпроқ меъёрда қўлланилади. Минерал ўғитлар билан бирга қўлланилганда меъёр бироз камайтирилиши мумкин.
Гўнг қўллаш самарадорлиги юқори бўлиши учун майдонга бир текис сепилиши ва ўз вақтида шудгор қилинишига боғлиқдир. Конкрет тупроқ иқлим шароитига боғлиқ равишда гўнгни 25-30см чукурликда ҳайдаб ташлаш тавсия этилади. Бундан юза солинганда чириш ва минераллашиш жадал кечиб, озиқа моддаларидан фойдаланиш коэффициенти камаяди. Чуқур ҳайдалганда айниқса ортикча намлик шароитда, анаэроб жараён туфайли чириш суст кечади.
Гўнг нафақат биринчи йили, балки келгуси йилларда ҳам таъсир этувчи органик ўғит ҳисобланади. Унинг умумий таъсирини 100% деб қабўл қилсақ унинг таъсири биринчи йили 20-40%, кейинги йиллари 60-80% ни ташкил этади. Гўнг қатор орасига ишлов бериладиган экинларда, айниқса ғўза-беда алмашлаб экишда катта аҳамиятга эга.

ОЛТИНГУГУРТЛИ, МАГНИЙЛИ ВА ТЕМИРЛИ ЎҒИТЛАР. КАЛЬЦИЙНИНГ ЎСИМЛИКЛАР ХАЁТИДАГИ АҲАМИЯТИ
Олтингугуртли ўғитлар. Олтингугурт бевосита оцсил, «В» гуруҳ дармондорилар, гликозидлар, саримсоқ ва хантал мойлари таркибига киради. Олтингугурткинг бир қисми ўсимлик таркибида минерал шаклда учрайди. Аксарият кипыоқ хўжалик эклнлари тупроқдан олтингугуртни фосфорга баравар, баъзи хрлларда кўпроқ, миқдорда олиб чиқиб кетади.
Келажакда юқори концентрацияли минерал ўғит­ларни қўллаш кучайиб боради. Шу давргача олтингугуртнинг асосий қисми тупроққа суперфосфат ўғити билан киритилган бўлса, уни куш суперфосфат билан, Республикамиз шароитида аммофос билан алмаштирилиши олтингугурт етишмовчилигига олиб келади. Бу ўз навбатида беда, дон-дуккаклилар, бутгулдошлар, кар­тошка каби экинларни олтингугурт билан озиқлантириш масаласини қўяди. Олтингугурт танқислигида маккажухори ўсимлигида кузатиладиган ташқи белгилар S-рангли расмда келтирилган.
Ўсимликлар олтингугуртни тупроқлар SO24 ионлари шаклида ўзлаштиради. Намлик меъёрида бўлган тупроқларда олтингугурт миқдори 100 мг/кг дан ошмайди. Ҳайдалма қатламдаги олтингугуртнинг асосий қисми органик шаклдадир. Улар минерализацияга учрагандан кейин ўсимликлар томонидан ўзлаштирилади. Турли тупроқлар таркибидаги олтингугурт миқдори билан фарқланади.
Олтингугурт тупроқда ёғин-сочинлар билан ҳам келиб тушади ва унинг миқдори ёқиладиган тошкумир ҳамда кимё ва металлургая корхоналаридан чиқилиган газлap таркиби билан боғлиқ. Одатда бу миқдор 10—15 кг/га ни ташкил қилади.
Олтингугуртли минерал ўғитлар саноат миқёсида ишлаб чиқарилмайди. Асосий олтингугурт тутганлар ва бирикмалар жумласига қўйидагилар киради.

  • аммоний сульфат (NH4)2 SO,, (24% гача S тутади, сувда яхши эрийди);

  • гипс CaSO42H2O (19% гача S тутади, сувда қийин эрийди);

  • оддий суперфосфат — Са(Н:РО4), * 2Н2О * CaSO4 (14—22%S тутади, сувда ўртача эрийди);

  • калий сульфат—K2SO, (17% S тутади, сувда яхши эрийди);

  • калимаг ва калимагнезия (14% S тутади, сувда яхши эрийди);

  • магний сульфат—MgS04 H,0 (22 % S тутади, сувда яхши эрийди);

  • соф (элементлар) олтингугурт (100% S тутади, сувда эримайди).

Олтингугуртли ўғитларни биринчи навбатда донли экинлар шунингдек, оқсил ва хантал мойи берадиган экинларга, кузги шудгор остига киритиш мақсадга мувофиқдир.
Магнийли ўғитлар. Магний хлорофил таркибига киргани учун ўсимликлар ҳаётида муҳим ўрни тутади. У углеводлар алмашинувида иштирок этади, оксилланиш-қайтарилиш жараёнлари ва ферментлар фаолиятини кучайтиради. Кальций билан бир қаторда протоплазманинг физикавий-кимёвий ҳолатини белгилайди.Ўсимликлар генератив қисмларининг шаклланишида магнийнинг аҳамияти катта. Ўсимлик қисмлари бўйлаб ҳаракатланиб, фосфор билан биргаликда меваларда, асосан ypyғ мўртагида тупланади.
Тупроқда киритиладиган азотли, фосфорли ва калийли ўғитлар меъёрининг оширилиши ўсимликларнинг магнийга бўлган талабини ҳам кучайтиради. Озиқланиш муҳитида магний танқис бўлганда, у барглардан ўсимликнинг ҳосил қисмлари томон интилади, натижада баргларда магнийга нисбатан очиқиш белгилари (оқдоғлар пайдо бўлади ва улар эрта тўкилади) кузатилади. Тупроқда магний миқдори % нинг ундан бир улушидан 1 — 1,5% гача етиши мумкин. Тупроқнинг 20 см ли қатламида калий ва кальцийнинг ялпи захираси мос равишда 60—80 ва 20—30 т/га ни ташкил этса, магний захираси 12—15 т/га дан ошмайди. Магний захираси тулалигича барқарор кимёвий бирикмалар шаклида учрайди. Нордон тупроқлар шароитида ўсимликларда магнийли минерал ўғитларни қўллашга талаб кучаяди.
Темирли ўғumлap. Темир ўсимликларда кам миқдорда учрасада, унинг танқислиги ёш баргларда хлороз касаллиги (хлорофилл етишмовчилиги)ни юзага келтиради (7-рангли расм). У оқсилловчи ферментлар таркибига кириб, ўсимликларда содир бўладиган барча оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида иштирок этади.
Темир одатда органик моддалар билан комплекс бирикмалар ҳосил қилади, шу сабабдан ўсимлик тўқималарида эркин минерал шаклда учрамайди. Ўсимлик таркибидаги темир миқдори фоизнинг юздан бир улуши атрофида. Мазкур элемент ўсимлик танасида жадал ҳаракатланиши билан ажралиб туради. Темир танқислиги кўпроқ, серкарбонат тупроқларда, мевали дарахтларда яққол кўринади.
Темирли минерал ўғит сифатида таркибида 47—53 фоиз темир сульфат тутган темир кўпорос (FeSO4 7H2O) кенг ишлатилади. Ўғитлар таркибидаги темир тупроққа тушгач, тезда ўсимликлар томонидан ўзлаштирилмайдиган шаклга ўтади, шу боис уни ишлатиш олдидан гўнг ёки торф билан аралаштириш лозим.
Кейинги даврларда темирнинг комплекс бирикмалари — хеяапыардан фойдаланиш йўлга қўйилди. Улар осон эрийди ва тупроқда кучсиз мухимланади. Бундай комплекс бирикмалар асосини аминополисирка кисло-талар ташкил этади. Шу асосда олинадиган эритмалар хидсиз, зичлиги 1,4 г/см3 дан кичик бўлиб, 7—10% темир тутади. Кўпроқ илдиздан ташқари озиқлантиришда ишлатилади.
Кальцийнинг ўсимликлар хаётидаги аҳамияти. Каль­ций ўсимликларда углеводлар ва оқсил моддалар алмашинуви, илдиз тизимининг меъёрида ривожланиши ва ҳужайра шираси коллоидларига ўзига хос таъсир курсатади. Қишлоқ хўжалик экинларининг кальцийга эхтиёжи ривожланишнинг илк даврларидан бошлаб намоён бўлади. Кальций танқислигида захира озиқ моддалар (крахмал, оқсил)нинг сафарбар холатга ўтиши ва нихоллар осон ўзлаштирадиган бирикмаларга айланиши кескин секинлашади, қайсики ўсимликларнинг нобуд бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Кальций такчил ша-роитларда нитратларнинг аммиакгача қайтарилиши, шунга мос равишда синтези секинлашади.
Кальций ўсимликлар танасида калийга нисбатан тескари фаолияти билан ажралиб туради. Масалан, К+ ҳужайра ширасини сув билан таъминланишига қумаклашса ва коллоидларининг дисперслигини оширса, Си-'1 бу хусусиятларни пасайишига хизмат қилади. Шу боис ўсимликлар озиқланишини бошқаришда мазкур икки элементни мақбўл нисбатларда бўлишига эътибор қаратилади.
Кальций айрим катионларнинг ўсимликларга кўп миқдорда ютилишига монелик қилиши билан озиқланиш муҳитидаги катионлар таркибининг физиологик жихатдан мувозанатлашишига ёрдам беради.
Кальцийнинг миқдори каби ҳужайраларда кўпроқ бўлишини шовул кислота билан ўзига хос бирикмалар ҳосил қилиши билан изохлаш мумкин. Бошқа элементларда кўзатганимиздеқ кальций ҳам турли ўсимликлар таркибида турли миқдорда учрайди. Дуккакли экинлар кальиийга жуда талабчан бўлиб, улар таркибида каль­ций миқдори ғалла экинларига нисбатан 4—5 марта кўпдир. Масалан, беда ва себарганинг усувчи қисмлари 3,5—4,0 % кальций тутгани ҳолда, ғалла экинлари сомонида 0,3—0,4%, илдизида эса атиги 0,035—0,04% каль­ций мавжуд.
Тупроқ эритмаси таркибидаги кальций гидрокарбонатлари, нитратлари ва хлоридлари ўсимликлар томонидан ўзлаштирилади. Тупроқдаги кальций миқдори тупроқ сингдириш комплексининг холати ва мухитига кучли таъсир кўрсатади. Ёғин-сочин ва суғориш таъсирида тупроқдан сезиларли миқдорда кальций ювилиши мумкин.

Download 18,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish