«tuproqshunoslik va agrokimyo»



Download 18,39 Mb.
bet59/83
Sana24.02.2022
Hajmi18,39 Mb.
#203959
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   83
Bog'liq
Tuproqshunoslik va agrokimyo majmua

Расм 3: Қишлоқ хўжалик экинларига фосфор элементини етишмаслиги
Ўсимликлар фосфор билан етарли даражада таьминланганда, уларнинг илдиз системасини ривожланиши тезлашади, ҳосилдорлиги дон миқдори, меваларда қанд, картошка туганагида крахмални кўпайтириб, пахта ва каноп толаси сифатини оширади.
Калий - ўсимликларнинг ҳужайра ядроси ва пластидларидан ташқари, барча қисмларида учрайди. Ушбу элементнинг ўсимликдаги фаолияти хилма--хилдир. Ўсимлик баргида калий 0,5-3, поя, сомонида ва турли экинларнинг донида 0,3-1,5 фоизгача бўлади. Калий кўплаб ўсимликларни ўсаётган ёш қисмларида учрайди.
Калий углеводларнинг баргда тўпланишида ва уларнинг ўсимликни бошқа қисмларига ўтишида қатнашиб, ҳужайра ва тўқималарнинг ўзида сувни сақлаб қолишга, ташқи муҳитни ноқулай шароитларга чидамли бўлишига ва ҳар хил касаллликларга қарши тура олиш даражасини оширади.
Калий етишмаслигининг белгилари барг четлари ва учи қўнғирлашишида, пластинкаларда майда занг доғлар пайдо бўлишида намоён бўлади.
Картошка, илдиз меваларда, карам ва кўп йиллик ўтларда калий етишмаслиги жуда сезиларли бўлади. Ғаллагуллиларда калий етишмаслиги унчалик сезилмайди. Лекин, калий кўп миқдорда етишмаганда улар яхши шохламайди, пояларининг бўғим оралари қисқариб, барглар, айниқса пастки барглар тупроқда нам етарли миқдорда бўлишига қарамасдан сўлиб қолади.
Калийли ўғитларни қўллаш толали экинларда тола сифатини яхшилайди, ундаги қанд, оқсил ва бошқа заҳира моддадарини тўпланишини кўпайтиради, ҳамда ўсимликларни совуққа чидамлилигини оширади. Шунинг учун ҳам калийга таркибида кўплаб қанд, крахмал тўплайдиган экинлар, қанд лавлаги, картошка жуда талабчан бўлади.
К а л ь ц и й – ўсимликларни тупроқ юзасидаги қисмларини, айниқса, илдиз системасини ривожланишида энг зарур элемент ҳисобланади. Кальций ўсимликларни қариётган ҳужайра ва тўқималарида кўплаб учрайди.
Донли ўсимликлар сомонида унинг миқдори кўп бўлиб, 0,25-0,70 фоизни ташкил этса, донида эса -0,07-0,20 фоиз атрофида бўлади. Донли - дуккакли экинларда кальций миқдори 0,5-1,2, толали ва техник экинларда 0,2-2,0, ғўза баргида 6,0 ва махорқада 9,5 фоизгача бўлади.
Ўсимликларда фотосинтез ва углеводларнинг ҳаракатланишида, азотни ўзлаштириш жараёнида, ҳужайра қобиғини шаклланишида ва сувни сақлаб туришида, кальций муҳим аҳамиятга эга.
Кальций етишмаслиги биринчи навбатда ўсимликнинг илдиз системасига таьсир этади, яьни илдизларини ривожланиши секинлашиб, илдиз толалари ҳосил бўлмайди ва улар чириб кетади. Ўсимликларда кальций етишмаганда баргларининг ривожланиши тўхтайди, уларда доғлар (хлороз) пайдо бўлиб, сарғайиб тезда қуриб қолади.

Расм 5: Помидорда калций етишмаслиги
Кальций ўсимликлар томонидан аммиакли азотни ўзлаштиришда, органик кислоталарни нейтраллашда ва ҳужайра протоплазмасини қовушкоқлигини оширишда, ҳамда баьзи бир ферментлар активлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга.
М а г н и й - ўсимлик таркибида минерал ҳолда бўлиб, тўғридан- тўғри фотосинтез жараёнида иштирок этиб, хлорофилл, фитин ва пектин моддалари таркибига киради. Ўсимлик томонидан ўзлаштирилган магнийни 15-30 фоизи хлорофилл таркибида бўлади. Ўсимликда фосфорни ҳаракатланишида ва углеводлар алмашинувида, оксидланиш – қайтарилиш жараёнларининг активлигини оширишда магнийни роли жуда каттадир.
Ўсимлик таркибидаги магнийни асосий қисми унинг уруғида ва ўсув органларида, баргида бўлиб, қуруқ модда миқдорининг 0,05-0,5 фоизини ташкил этади. Магний етишмаганда ўсимликларнинг яшил қисмларида хлорофил миқдори камайиб, барг томирлари орасида хлороз бошланади. Ўсимликда магний кўплаб етишмаганда барглар "мармарсимон" бўлиб, буралиб тезда сарғайиб қолади.

Расм 6: Қишлоқ хўжалик экинларига магний етишмаслиги

О л т и н г у г у р т - ўсимликдаги барча оқсиллар таркибида бўлиб, цистин, метионин аминокислоталар, ўсимлик мойларида, тиамин ва биотин каби витаминлар таркибига кириб, баъзи бир антибиотикларни (пенцилин) асосини ташкил этади. Ўсимликларда азот, углевод алмашинувида ва нафас олиш жараёнида, ҳамда ёғлар синтезида олтингугурт иштирок этади. Олтингугурт дуккакли ўсимликлар илдизида туганак бактериялар ҳосил бўлишига самарали таъсир этиб, улар томонидан атмосферадаги азотни кўплаб ўзлаштириб, тупроқларни ушбу элемент билан бойитади.
Ўсимлик таркибидаги олтингугурт миқдори, қуруқ модда массасининг 0,2-0,4 фоизини ташкил этади, қишлоқ хўжалик экинлари ҳар бир гектар ердан ўртача 10 дан то 70 кг гача олтингугуртни ўзлаштириб кетади.
Олтингугурт етишмаганда оқсилларнинг синтези секинлашади, ўсимликни ўсиши ва ривожланиши ёмонлашиб, поялар чўзилиб кетиб, уларда оч сарғиш ранг майда барглар ҳосил бўлади ва ҳосил миқдори ҳамда сифати пасайиб кетади.

Download 18,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish