1-МАВЗУ: ТАЪЛИМДА МЕНЕЖМЕНТ ПСИХОЛОГИЯСИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ
1.Менежмент фани предмети ва вазифалари
2.Таълим менежменти ва таълим соҳасида давлат бошқаруви тушунчалари, уларнинг мақсади ва вазифалари
3. Ўзбекистонда ва ривожланган хорижий давлатларда таълим менежментининг конституциявий ва қонунчилик асослари
4. Ўзбекистонда ва ривожланган хорижий давлатларда таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ этишнинг асосий тенденциялари
5.Бошқарув психологияси фанининг предмети, аҳамияти ва вазифалари.
1.Менежмент фани предмети ва вазифалари
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иктисодий ислоҳотлар жараёнида ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ташкилот ва корхоналарнинг иқтисодий баркарорлигини таъминлаш кўп жиҳатдан замон талабларига жавоб берадиган рахбар ва мутахассисларни тайёрлаш сифатига боғлиқ. Бугунги кунда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини барпо этиш шароитида раҳбарларни (бошкарувчиларни) тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашда менежмент фани алоҳида ўрин тутади. Менежмент фанининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари узок вакт давом этиб келаётган тарихий даврлар билан изохланади, менежмент алоҳида, мустақил фан сифатида XIX асрнинг охири ва XX аср бошларида шаклланди.
Менежмент - инглизча сўз бўлиб, ўзбек тилида бошқарувни ташкил этиш (бошқариш, бошқарув ҳокимияти, ташкил этиш), рахбарлик килиш (режалаштириш, тартибга солиш-мувофиқ- лаштириш, назорат қилиш) маъноларини англатади. Менежмент - бу КўЗланган мақсадларга эришиш учун фаолиятни, яъни инсонлар ёки уларнинг гурухлари фаолиятини мувофиқлаш- тириш хамда бошкариш усуллари, шакллари ва воситалари мажмуи.
Содда қилиб айтганда, менежмент умумий холда у ёки бу фаолият турини ташкил этишни ва унга рахбарлик қилишни, яъни турли хил сохаларда фаолият кўрсатаётган инсонларнинг хатти-ҳаракатларини, муносабатларини мувофиклаштириш, уларнинг имкониятлари ва қобилиятларидан тўғри фойдаланиш- ни ташкил этиш, назорат қилиш ва бошкаришни билдиради. Менежмент энг аввало инсонларни бошқаради, уларни ўз фаолиятига қизиқтириш, тадбиркорликка, меҳнатга ижодий ёндашиш, ўзига ишониш туйгуларини шакллантириш, соҳалар бўйича билим, кўникма ва малакаларни эгаллашига кўмаклашиш, янгиликка ва ижодкорликка чорлаш, инсонларнинг фаолиятини бошқариш демакдир.
Бошка фанлар қатори Менежмент фани ҳам ўз предмети, назарияси ва услубларига эга бўлиб, унинг предмети хўжалик юргп'ишнинг барча бўгинларида бошкаришни ташкил этиш мантики, шакллари, услубларини ифодаловчи назарий ва амалий тамойиллар мажмуидан иборат. Менежмент фани ижтимоий-иқтисодий муносабатларни тадкик этувчи иқтисодий назария билан узвий богланган холда кун сайин инсонлар эҳтиёжи ва уларнинг фаоллиги ортиб бораётганлиги сабабли социология, педагогика ва психология фанлари, шунингдек, статистика, бухгалтерлик ҳисоби, молия ва кредит, мехнат иктисодиёти, макро ва микро иктисодиёт ва бошқа фанлар билан хам узвий боглик. Хукукий фанлар менежментнинг ҳукукий асосларини яратиши, мансабдор шахслар ўртасидаги хукукий муносабатлар, рахбарлар ва бўйсунувчилар, шунингдек, томонлар ўртасидаги ўзаро хуку к ва тартиботни белгилаши унинг маъмурий, фуқаролик ва мехнат хукуклари билан хам ўзаро алоқадорлигини ифодалайди.
Менежмент фани хам ижтимоий, хам табиий фанлар билан боглик холда ривожланиб бориб мақсад ва вазифаларига, хизмат килиш сохаларига кўра бир неча турларга бўлинади: амалий менежмент, инновацион менежмент, стратегик менежмент, маркетинг менежменти, молия менежменти, технологик менежмент, маъмурий менежмент, таълим менежменти ва ҳ.к., биз уларни менежмент фанининг шохобчалари деб аташимиз мумкин.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, умумий менежмент барча хўжалик юритиш тизими учун тааллуқли бўлиб, амалий, инновацион ва стратегик менежментни ўз ичига олади. Амалий менежмент хам барча бошкарув сохаларига тааллукли бўлиб, инновацион менежмент (янгилик яратишнинг бошкаруви) ва стратегик менежмент (стратегик режалаштириш) амалий менежментни такомиллаштиришга йўналтирилган бошкарув фаолиятидан иборатдир.
Менежмент фани - бу рахбарларга бошкарув фаолиятини тўғри амалга ошириш, ходимлар фаолиятини самарали бошкариш ва мувофиқлаштиришда, шунингдек, корхона ва муассаса олдига қўйилган максадларга хамда кўзланган натижаларга эришишда муҳим ахамият касб этувчи карорларни кабул килиш ва уларнинг бажарилишини назорат ва таҳлил қилишни ўргатувчи фан бўлиб, унинг асосий мақсади замонавий ижтимоий-иқтисодий шарт- шароитларда бошқарувнинг барча бўғинларида самарали ишлай оладиган юқори малакали бошкарувчиларни тайёрлашдан иборат.
Менежмент фан сифатида ўз мақсадига кўра қуйидагиларни ўрганади: бошқариш назарияси ва амалиёти; бошқариш объекти ва субъекти; бошқариш тамойиллари ва усуллари; раҳбар маданияти; раҳбар ва лидер, уларнинг фазилатлари; раҳбар рейтинги; бошкаришда киришувчанлик ва қарор қабул қилиш; бошқариш функциялари; ходимларни бошкариш; ишлаб чиқаришни бошқариш, самарадорликни бошқариш; ўз-ўзини бошқариш; ҳудудий бошқариш ва ҳ.к.
Маъмурий менежмент бошқаришнинг махсус қисми бўлиб, бошқарувчи тизим ичидаги муносабатларни, унинг ривожланиш қонуниятлари, тамойиллари, усул ва услубларини ўрганади, яъни турли соҳа ташкилотлари маъмурияти фаолиятларини ташкил этиш, режалаштириш, тартибга солиш, мувофиклаштириш, мотивация қилиш (ундаш) хамда раҳбарликни оқилона уюштириш усулларини ўрганади.
Маъмурий менежментнинг асосий мақсади - ташкилот маъмурияти ривожланишида уйгунликни таъминлашдан, яъни ташкилотнинг барча ички ва ташқи элементлари фаолиятининг самарадорлигини ва мақсадга мувофиқлигини таъминлашдан иборатдир. Маъмурий менежментнинг асосий субъектлари - маъмурий бошкариш аппаратлари, уларнинг бўгинлари ва турли погонадаги рахбарлар ва ходимлар бўлиб, уларнинг ҳар бири тегишли вазифаларга, ваколатларга ва масъулиятларга эга бўлади1.
Таълим менежменти - бу илмий асосда ташкил этилган, ўзига хос поғонавийликка асосланган бошқарув: раҳбар, педагогик жамоа, таълим олувчилар жамоаси. Шунга кўра бошқарувни турли хил моделлар асосида амалга ошириш мумкин: интеграл модел, биринчи погона - педагогик жамоа фаолиятини бошкариш, иккинчи погона - ўқувчилар фаолиятини бошкариш.
Таълим менежментининг асосий мақсади - таълим муассасаларида. ташкил этиладиган таълим-тарбия жараёнини илмий асосд|у:ашкил этишда, муассаса олдига қўйилган максадларга эришиш ва рақобатбардош битирувчилар тайёрлашда таълим-тарбия жараёни иштирокчилари бўлган раҳбарлар, мутахассислар ва ижрочиларнинг муносабатлари ва фаолиятларини мувофиклаштириш, назорат қилиш ҳамда самарали бошкаришни таъминлашдан иборат.
Таълим менежменти фани таълим муассасалари рахбарларининг бошқарув фаолияти, бошкарув масъулияти ва маданияти, бошкарув функциялари ва методлари, бошкаришнинг қонун-қоидалари ва тамойиллари, рахбар ва лидер фазилатлари, таълим муассасаси рахбарларининг функционал вазифалари, таълим муассасаларини бошкаришда ахборот ва коммуникация, раҳбарларнинг инновацион фаолиятлари, бошкарувда тарбиявий муносабатлар ва рахбарлик услублари, таълим муассасаларининг ташкилий тузилиши, стратегик бошкарув ва режалаштириш, раҳбарнинг иш вақти ва ундан фойдаланиш, персоналии бошкариш хамда таълим муассасаларини бошкаришда мотивлаштириш ва мотивлаштириш назарияларини тадқиқ этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |