4.2. Ресурслар тақчиллиги
Ресурслар тақчиллиги иқтисод қилиш муаммосини ташкил этувчи иккинчи фундаментал омил бўлиб ҳисобланади. Биз билишимиз керак: Иқтисодий ресурслар чекланганми ёки тақчилми? «Иқтисодий ресурслар» тушунчаси остида нима назарда тутилади. Умуман олганда биз товар ва хизматлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган барча табиий, меҳнат ва инсон томонидан ишлаб чиқариладиган ресурсларни назарда тутамиз. Буларнинг барчаси кенг доирадаги объектларни ўз ичига олади: саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўлланилувчи саноат ва қишлоқ хўжалиги иншоотлари, турли ускуналар, дастгоҳлар, машиналар; турли хил транспорт ва алоқа воситалари, меҳнатнинг саноқсиз турлари, ниҳоят охиргиси, лекин муҳимликда тенг бўлган ер ва турли хил фойдали қазилмалар.
Бунинг учун ушбу ресурсларни қуйидаги тоифаларга оддий таснифлаш зарурати келиб чиқади: 1) моддий ресурслар – ер, хом ашё материаллари ва капитал; 2) меҳнат ресурслари - меҳнат ёки тадбиркорлик қобилияти.
Ресурслар тоифалари:
Ер. «Ер» тушунчасига барча табиий ресурслар тааллуқлидир – ишлаб чиқариш жараёнида қўллаш мумкин бўлган барча «табиат инъомлари». Бу кенг кўламли тоифага ҳайдаладиган ерлар, ўрмонлар, фойдали қазилмалар, сув ресурслари каби ресурслар киради.
Капитал. «Капитал» ёки «сармоявий ресурслар» тушунчаси товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва якуний истеъмолчига етказишда қўлланилувчи барча ишлаб чиқариш воситалари, яъни турли хил дастгоҳлар, машиналар, ускуналар, завод-фабрика, омборхоналар, транспорт воситалари ва сотиш тармоқларини қамраб олади. Ушбу ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқариш ва жамғариш жараёни сармоялаш деб номланади.
Шу ўринда икки жиҳатни таъкидлаш лозим. Биринчидан сармоявий товарлар (ишлаб чиқариш воситалари) истеъмол товарларидан қуйидаги жиҳати билан фарқ қилади, яъни оҳиргиси эҳтиёжни бевосита, биринчиси эса билвосита қондиради. Иккинчидан, бу ерда келтирилган «капитал» атамаси пулни назарда тутмайди. Тўғри менеджер ва иқтисодчилар машина, ускуналар ва бошқа ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш учун фойдаланиш мумкин бўлган пулни назарда тутиб «пул капитали» тўғрисида кўпроқ сўз юритадилар. Лекин пуллар ўзича бирор буюмни ишлаб чиқармайди, демак уларни иқтисодий ресурс деб бўлмайди. Реал капитал –дастгоҳлар, машина ва бошқа ишлаб чиқариш ускуналари – бу иқтисодий ресурс; пуллар ёки молиявий капитал бундай ресурс бўлиб ҳисобламайди.
Меҳнат. Меҳнат бу товар ва хизматларни ишлаб чиқаришда қўлланилувчи инсонларнинг жисмоний ва ақлий қобилиятларини белгилаш учун иқтисодчилар фойдаланувчи кенг тушунчадир (алоҳида тоифадаги инсонлар иқтидори бундан мустасно). Шу тариқа дарахт кесувчи, сотувчи, машинист, ўқитувчи, профессионал футболчи томонидан бажариладиган ишлар «меҳнат» тушунчаси билан қамраб олинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |