The ministry of higher and secondary special eduction of the republic of uzbekistan



Download 2,79 Mb.
bet20/128
Sana22.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#836112
TuriУчебное пособие
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   128
Bog'liq
(АМРИ) (укув кулланма)

Назорат саволлари



  1. Иқтисодий тизим ва атроф муҳит ўртасидаги ўзаро муносабатларни тушунтиринг.

  2. «Ёпиқ тизим» ва «очиқ тизим» нима?

  3. Ижобий иқтисодиёт меъёрий иқтисодиётдан қайси жиҳатлари билан фарқ қилади?

  4. Атроф муҳит қиймати қандай аниқланади?


Адабиётлар рўйҳати:



  1. Tietenberg T. Environmental and Natural Resource Economics. Harper Collins Publishers, 1992, pp. 18-22.

  2. Barry C. Field, Martha K. Field. Environmental Economics. McGraw-Hill Companies, New York, 2002, pp. 3-6, 16-17.

  3. Голуб А.А., Струкова Е.Б. Экономика природных ресурсов. М., 1999, стр.57-72.

  4. Папенов К.В. Экономика и природопользование. М., МГУ, 1997, стр.70-88.

4-боб.


Иқтисодий муаммолар

4.1.Чексиз эҳтиёжлар.


Икки фундаментал омил иқтисодиётнинг асосини ташкил этади ва моҳияти жиҳатидан иқтисод қилиш муаммосини тўлалигича қамраб олади. Бу икки омилни чуқур англаш ва тушуниш жуда зарур, чунки иқтисодиёт соҳасида биз ўрганишимиз лозим бўлган барча предметлар улар билан бевосита ёки билвосита боғлиқдир. Биринчи омил қуйидагича: жамиятнинг моддий эҳтиёжлари, яъни унинг институт ва индивидларини ташкил этувчи моддий эҳтёжлар деярли чексиз ва тугалмасдир. Иккинчи омил: иқтисодий ресурслар, яъни товар ва хизматларни ишлаб чиқариш учун воситалар чекланган ёки тақчилдир.
«Моддий эҳтиёжлар» тушунчаси остида биз аввало, истеъмолчиларни улар учун қулайлик яратувчи товар ва хизматлар сотиб олиш ёки фойдаланиш борасидаги истакларини назарда тутамиз – шу тариқа иқтисодчилар инсонлар қониқиши ёки хурсандчилигини белгилайдилар. Уларнинг рўйхати кенг кўламли маҳсулотлардан таркиб топади: турар жойлар, автомобиллар, тиш пастаси, компакт дисклар, пицца, свитер ва ҳ.к. Биз айрим ҳолларда биринчи зарурият (озиқ-овқат, уй-жой, кийим-кечак) ва зеб-зийнат буюмларига (атир, яхта, шуба) ажратаётган ҳисобсиз кўплаб маҳсулотлар инсонлар эҳтиёжини қондиришга қодирдир.
Лекин хизматлар ҳам моддий неъмат каби бизнинг эҳтиёжларимизни қондиради. Автомобил таъмирлаш, кўр ичакни олиб ташлаш, сочни қирқитиш ва ҳуқуқшунос маслаҳати товарлар каби инсонлар эҳтиёжини қондиради. Соғлом фикрлаш асосида биз кўплаб буюмларни сотиб олаётганлигимизга ишонч ҳосил қиламиз, масалан, автомобил ва кир ювиш машиналари айнан улар ёрдамида бажариладиган хизматлар учун сотиб олинади. Товар ва хизматлар ўртасидаги фарқланиш бир қарашдагига нисбатан бирмунча камдир.
Моддий эҳтиёжлар хусусий корхоналар ва ҳукумат идоралари эҳтиёжларини ҳам ўз ичига олади. Хусусий корхоналар фабрика бинолари, юк ташиш машиналари, автомобиллар, омборлар, алоқа тизимлари ва ишлаб чиқариш мақсадларини амалга ошириш имконини берувчи барча неъматларнинг ўз тасарруфида бўлишини хохлайди.
Ҳукумат мамлакат фуқаролари ижтимоий эҳтиёжларини акс эттириб ва ўзининг шахсий мақсадларини кўзлаб автострада, мактаб, касалхоналар қуриш, харбий техника ва қуролларни йиғишга интилади.
Яхлитликда моддий эҳтиёжлар амалий жиҳатдан тугалмас ёки чексиздир, бу товар ва хизматларга бўлган модий эҳтиёжни тўлиғича қондириш мумкин эмаслигини билдиради. Оддий мисол ёрдамида ушбу хулосани тасдиқлаш мумкин. Фараз қилайлик биз учун керак, лекин ҳозирда йўқ бўлган хизмат турларини санаб ўтиш сўралди. Қондирилмаган эҳтиёжлар рўйхатини тузишга маълум вақт сарфлаймиз ва у салмоқли бўлиб чиқади. Лекин вақт ўтган сайин эҳтиёжлар кўпаяди ва биз рўйхатни тўлдириб боришга мажбурмиз. Янги буюмларни тезлик билан яратилиши бизнинг қизиқишимизни орттиради, кенг кўламли реклама эса бусиз сотиб олиш ҳаёлимизга ҳам келмайдиган ҳисобсиз кўплаб буюмларга эҳтиёжимиз борлигига ишонтиришга қаратилган.
Умуман олганда, жамиятни ташкил этувчи институт ва индивидлар ҳар дақиқада кўплаб қондирилмаган моддий эҳтиёжлар сезади деб айтиш мумкин. Бу эҳтиёжларнинг айримлари - озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой – инсоннинг биологик эҳтиёжлари билан умумийлик касб этади. Лекин бошқалари жамиятда шаклланган одат ва кўникмалар таъсири остида вужудга келади: биз сотиб олишга интиладиган озиқ-овқат, турар-жой, кийим-кечакнинг ўзига хос турлари бизнинг умумий ижтимоий ва маданий турмуш кечириш муҳитимиз билан белгиланади.
Вақт ўтиши билан янги буюмларнинг пайдо бўлиши ва кенг кўламли реклама ҳамда савдо-сотиқни фаол равишда рағбатлантирилиши натижасида эҳтиёжлар ўзгаради ва кўпаяди.
Юқоридагиларни умумлаштириб таъкидлаш жоизки, бутун иқтисодий фаолиятнинг якуний мақсади ва вазифаси бу кўплаб турли хил моддий эҳтиёжларни қондиришга интилишдир.



Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish