The ministry of higher and secondary special eduction of the republic of uzbekistan



Download 2,79 Mb.
bet28/128
Sana22.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#836112
TuriУчебное пособие
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   128
Bog'liq
(АМРИ) (укув кулланма)

Мантиқий асослаш. Ўсиб борувчи ўзгарувчан харажатлар қонунининг иқтисодий мазмуни қандай? Нима учун нон ишлаб чиқаришнинг кўпайиши тобора кўпроқ миқдордаги автомобилдан воз кечиш зарурати билан боғлиқ? Бу саволнинг жавоби бирмунча мураккабдир.
Лекин содда шакллантирилганда, у қуйидаги кўринишга эга бўлади: иқтисодий ресурслар муқобил маҳсулотлар ишлаб чиқаришда улардан тўлиғича фойдаланиш учун яроқсиздир. Нон ишлаб чиқаришни кўпайтиришга ҳаракат қилаётганимизда, бу учун кам даражада мослаштирилган ресурсларни ишлаб чиқаришнинг ушбу тармоғига мажбуран жорий қилиш, «тиқиштиришга» тўғри келади.
А дан В муқобилликка ўтиб бораётиб биз даставвал нон ишлаб чиқариш самарадорлигини автомобил ишлаб чиқариш самарадорлигига нисбатан юқори бўлган ресурсларни танлаш имконига эга бўламиз. Лекин В дан С га, С дан Д га ва ҳ.к. ҳаракатланганимиз сари нон ишлаб чиқариш жараёнида жуда самарали бўлган ресурслар тобора тақчил бўлиб боради. Кўпроқ нон ишлаб чиқаришда энди автомобил ишлаб чиқаришда самарадорлиги юқори бўлган ресурслардан ҳам фойдаланишга тўғри келади. Маълумки, қўшимча нон бирлигини ишлаб чиқариш учун тобора кўпроқ ресурс талаб қилинади, демак, автомобил ишлаб чиқаришдаги бунга мос ресурсни қайта йўналтиришга тўғри келади. Бу эгилувчанлик ёки ўзаро ўрнини босиш имкониятининг йўқлиги ресурсларни ва бундан келиб чиққан ҳолда бир турдаги маҳсулотни қўшимча бирлигини тобора кўпроқ миқдорда ишлаб чиқариш учун бошқа турдаги маҳсулотни ишлаб чиқаришга қайта йўналтирилаётган ресурслар миқдорини кўпайтириш зарурати – ўсиб борувчи ўзгарувчан харажатлар қонунининг иқтисодий мазмунини ташкил этади ва бу ҳолатда доллар ва цент кўринишида эмас, балки маҳсулотлардан натурада воз кечиш кўринишида акс эттирилган.
Ўқувчи қуйидагиларда ишонч ҳосил қилиши лозим: 1) ресурслар ўзаро ўрнини босиши тўғрисидаги ҳақиқатдан йироқ эҳтимолда графикда ишлаб чиқариш имкониятлари доимий ўзгарувчан харажатларни назарда тутувчи тўғри чизиқни ташкил этади; 2) ўсиб борувчи ўзгарувчан харажатлар қонуни эгри чизиқ бўйлаб Е дан А муқобиллик томон юқорига ҳаракатланиши билан ўз тасдиғини топади.
Хулосалар. Ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғидаги тўрт асосий ғояни акс эттириш учун фойдаланиш мумкин. Биринчидан, ресурслар тақчиллиги ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғининг ташқи томонида жойлашган маҳсулотларни ишлаб чиқариш нисбатларини амалга ошириш мумкин эмаслигини кўзда тутади. Иккинчидан, танлаш имконияти ушбу эгри чизиқда (ёки ичида) жойлашган турли эришиш мумкин бўлган маҳсулотлар нисбатидан танлаш жамият учун зарурат билан изоҳланади. Учинчидан, эгри чизиқнинг пастга оғиши ўзгарувчан харажатлар тушунчасини билдиради. Ниҳоят тўртинчидан, эгри чизиқнинг ички томон эгилганлиги ўзгарувчан харажатларнинг ортганлигини кўрсатади.

Атама ва иборалар


Эҳтиёжлар, иқтисодий ресурслар, товарлар, хизматлар, ресурслар тақчиллиги, оқилона фойдаланиш, ер ресурслари, капитал ресурслар, меҳнат ресурслари, иқтисодиёт, самарадорлик, тўлиқ бандлик, тўлиқ ишлаб чиқариш ҳажми, ишлаб чиқариш имкониятлари жадвали, фаразлар, самарадорлик, ресурслар миқдори, технология, икки маҳсулот, ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи.



Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish