The ministry of higher and secondary special eduction of the republic of uzbekistan



Download 2,79 Mb.
bet29/128
Sana22.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#836112
TuriУчебное пособие
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   128
Bog'liq
(АМРИ) (укув кулланма)

Назорат саволлари



  1. «Чексиз эҳтиёжлар» деганда нимани тушунасиз?

  2. Иқтисодий ресурслар нима?

  3. Ресурслар тақчиллиги қандай муаммони келтириб чиқаради?

  4. Ресурслар қандай турларга бўлинади?

  5. Иқтисодиёт нима?

  6. Тўлиқ бандлик деганда нимани тушунасиз?

  7. Тўлиқ ишлаб чиқариш ҳажми нима?

  8. Ишлаб чиқариш имкониятлари жадвали ёрдамида нимани таҳлил қилиш мумкин?

  9. Ишлаб чиқариш имкониятлари жадвалини қуришда қандай фаразлар қилинади?

  10. Ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи қандай қурилади?

  11. Ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи ёрдамида нимани таҳлил қилиш мумкин?



Адабиётлар рўйҳати.



  1. Кэмпбелл Р. Макконнелл, Стэнли Л. Брю. «Экономикс» том 1, 1993 Таллин. стр. 36-41.

  2. Campbell R. McConnell, Stanley L. Brue «Economics: Principles, Problems and Policies», 14 изд-ние, 1999 г., стр. 22.



5-боб.


РЕСУРСЛАРНИНГ БАНД БЎЛМАСЛИГИ, ИҚТИСОДИЙ
ЎСИШ ВА КЕЛАЖАК
5.1. Ресурсларнинг банд бўлмаслиги ва тўлиқсиз фойдаланиш

Мазкур масалани кўриб ўтишда айрим шартларга эътибор қилиш лозим. Биринчиси, иқтисодиётимизни ресурсларнинг тўлиқ бандлиги ва тўлиқ ишлаб чиқариш ҳажми билан тавсифланиши. Агар фойдаланилмайдиган ресурслар (банд бўлмаслиги) мавжуд бўлганда ёки ресурслардан самарасиз фойдаланилганда (тўлиқсиз фойдаланиш) бизнинг таҳлил ва хулосаларимиздан нималарни кўриш мумкин? Ресурсларнинг тўлиқ бандлиги ва тўлиқ ишлаб чиқариш ҳажмида беш муқобил йўналишларимиз максимал ишлаб чиқариш ҳажми сифатида намоён бўлади, яъни улар иқтисодиёт тўлиқ қуввати билан амал қилмаётган шароитда нон ва автомобил сонини қандай нисбатларда ишлаб чиқариш мумкин эканлигини кўрсатади.


Лекин ресурслардан фойдаланилмаслик ёки тўлиқсиз фойдаланиши шароитида 4.1. жадвалда кўрсатилган ҳар бир муқобил йўналишдагига нисбатан иқтисодиёт кам-роқ маҳсулот ишлаб чиқарган бўлур эди.
Ресурслар банд бўлмаслиги ва тўлиқсиз бандлиги билан боғлиқ вазият график кўринишида 5.1 расмда кўрсатилган ишлаб чиқариш имкониятларининг дастлабки эгри чизиғи таркибидаги нуқта кўринишида акс эттирилади. U айнан ўша нуқта бўлиб ҳисобланади. Бу ерда биз ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғида барча нуқталарда акс эттирилган робот ва пиццалар ишлаб чиқаришнинг турли максимал комбинацияларидан иқтисодиёт ортда қолаётганини кўришимиз мумкин. 5.1 расмдаги чизиқлар ресурслар тўлиқ бандлиги ва тўлиқ ишлаб чиқариш ҳажмига қайтадан эришишнинг уч йўлини кўрсатмоқда.



5.1. расм. Ресурсларни банд бўлмаслиги ва ишлаб чиқариш имкониятларининг эгри чизиғи.

Бунда ресурслар тўлиқ бандлиги ва тўлиқ ишлаб чиқариш ҳажмига эришиш йўлидаги ҳаракат бир ёки ҳар иккала турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажмини ортишига олиб келади.


U каби ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи таркибидаги ҳар қандай нуқта ресурсларни банд банд бўлмаслиги ёки тўлиқсиз бандлигини кўрсатади. Чизиқларнинг кўрсатишича, уларни тўлиқ бандлиги ва тўлиқ ишлаб чиқариш ҳажмига эришиш йўлида, жамият бир ёки ҳар иккала турдаги маҳсулотни кўпроқ миқдорда ишлаб чиқариши мумкин.
5.2. Иқтисодий ўсиш


Ресурлар сифати, миқдори ва технологияси ўзгармас ҳолатда қолиш эҳтимолидан воз кечганимизда ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи қандай кўриниш ҳосил қилади? Жавоби қуйидагича: ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи оғиб боради, яъни иқтисодиётдаги ишлаб чиқаришнинг потенциал умумий ҳажми ортади.

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish