The ministry of higher and secondary special eduction of the republic of uzbekistan


Ўсиб борувчи ўзгарувчан харажатлар қонуни



Download 2,79 Mb.
bet27/128
Sana22.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#836112
TuriУчебное пособие
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   128
Bog'liq
(АМРИ) (укув кулланма)

Ўсиб борувчи ўзгарувчан харажатлар қонуни

Юқорида таъкидланганидек, қондириш учун ресурслардан фойдаланиш мумкин бўлган чексиз эҳтиёжларга нисбатан ресурслар тақчилдир. Шунинг учун уларни қўллашдаги муқобил йўналишлар орасидан танлашга тўғри келади. Аниқроғи, Х (нон) кўпроқ миқдори У (автомобилларнинг) камроқ миқдорини билдиради. Ҳар қандай муайян турдаги маҳсулотга эга бўлиш учун, бошқа бир турдаги маҳсулотдан воз кечиш - ушбу маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг ўзгарувчан харажатлари деб номланади. Бизнинг мисолимизда Х (нон) қўшимча бирлигига эга бўлиш учун воз кечишга тўғри келувчи У (автомобил) миқдори 4.1 жадвалда А дан В муқобилликка ҳаракатланиб, бир бирликдаги нон ишлаб чиқариш харажатлари бир бирликдаги автомобил ишлаб чиқариш харажатларига тенглигини аниқлаб оламиз. Лекин, В дан С га, С дан Д га ва ҳ.к. каби қўшимча ишлаб чиқариш имкониятларига ўтишдаги харажатлар томон ҳаракатланиб борганимиз сайин – биз учун муҳим иқтисодий тамойил очилмоқда. А дан Е муқобилликка ҳаракатланиш жараёнида ноннинг қўшимча бирлигига эга бўлиш учун воз кечишга тўғри келувчи автомобиллар қиймати ошиб боради. Бир бирликдаги қўшимча нон ишлаб чиқариш учун А дан В га ўтишда бир бирликдаги автомобилдан воз кечилади, лекин В дан С га ўтишда бир бирликдаги нон ишлаб чиқариш учун энди иккита автомобилдан воз кечишга тўғри келади, сўнг мос равишда бир бирликдаги нонга – уч бирликдаги автомобил, ва ниҳоят бир бирликдаги нонга тўрт бирликдаги автомобил. Аксинча Е дан А га ҳаракатланишда қўшимча бирликдаги автомобил ишлаб чиқариш харажатлари мос равишда 1/4, 1/3, 1/2 ва ҳар тўртинчи ҳаракатланишда бир бирликдаги нон ишлаб чиқариш харажатларига тенгдир.


Ботиқлик. График кўринишида ўсиб борувчи ўзгарувчан харажатлар қонуни ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи шаклида акс эттирилади. Аниқроғи, бу эгри чизиқ координаталар нуқтасидан оғган ёки ички томон эгилган шаклга эга. Нима учун? Чунки, 4.1. расмдаги перпендикуляр чизиқларнинг далолат беришича, иқтисодиёт А дан Е муқобиллик томон ҳаракатланаётганда нон миқдорини тенг нисбатларда ўсишига эришиш учун (горизонтал ўқдаги –1,1,1,1), босқичма-босқич тобора кўпроқ миқдордаги автомобиллардан воз кечишга мажбур (вертикал ўқдаги – 1,2,3,4). Техник нуқтаи назардан бу А дан Е томон ҳаракатланиш сари ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғининг оғиши тобора кескинлашиб боришини билдиради ва табиийки бундай эгри чизиқ координаталар бошланишидан қаралганда ички томон эгилган чизиқ кўринишини ҳосил қилади.

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish