Ўз-ўзини таъминлаш, қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкат хўжаликлари), фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, ер ислоҳоти бўйича қонунлар, сув ресурслари, сув қонунчилиги, Орол денгизининг ҳолати, атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқий асос, атроф муҳитни муҳофаза қилиш органларининг вазифалари.
Назорат саволлари
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги иқтисодиётидаги асосий ўзгаришларни келтиринг.
Қишлоқ хўжалигида хўжалик юритишнинг қандай янги шакллари мавжуд ва уларнинг фарқлари.
Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар.
Ер ресурсларидан фойдаланиш ҳолати.
Сув ресурсларидан фойдаланиш ҳолати.
Сув ресурсларидан фойдаланиш борасидаги асосий қонунчилик ҳужжатлари.
СФУ ер-сув муаммоларини ҳал этиш йўлларидан бири сифатида.
Сув муаммоларини хал этишнинг институционал механизмлари.
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш тадбирларининг Миллий Дастури.
Табиатдан фойдаланишни бошқаришнинг иқтисодий услублари.
Адабиётлар рўйҳати.
1. Национальный доклад «О состоянии окружающей среды и использовании природных ресурсов в Республике Узбекистан», Изд-во «Chinor ENK» Ташкент, 2002, стр. 6-14.
2. World Bank technical paper # 461. (February 2000): Social Assessment and Agricultural Reform in Central Asia and Turkey. Pp. 301
3. S. Djalalov «Tendencies in Uzbekistan Farm Production», Uzbekistan Economy: Statistical and Analytical Review First half of 2003, Center for Effective Economic Policy, Magazine # 2, October 2003, pp. 84-90. Веб-сайт: http://www.bearingpoint.uz/files/3/a2003_full.pdf
4.Мировой банк. Узбекистан: Краткие сведения о стране. Веб-сайт: http://wbln0018.worldbank.org/ECA/Rus.nsf/ECADocbyUnid/515862E07D61345E85256E1D00724E4C
5. «Проблемы, стоящие перед ассоциациями водопользователей в Узбекистане», Подготовлено Программой по совершенствованию управления природными ресурсами в Центральной Азии, финансируемой USAID. Веб-сайт: www.nrmp.uz/docs/wua_problems_rus.doc
3-боб. АТРОФ МУҲИТ ВА ИНСОН ЎРТАСИДАГИ МУНОСАБАТЛАР
3.1. Атроф муҳит қиймат сифатида.
Иқтисодиётда атроф муҳит турли хизматлар кўрсатувчи таркибий (мураккаб) қиймат сифатида кўрилади. Бу ўзига хос қиймат, чунки у бизнинг ҳаёт кечиришимизга кўмаклашувчи яшаш тизимини таъминлайди, лекин шунга қарамасдан у қийматдир. Шунингдек, бошқа қийматлар каби ушбу қийматнинг қадрсизланишини бартараф этишга интиламиз, чунки у эстетик ва ҳаёт кечириш учун зарур бўлган хизматларни кўрсатишда давом этиши лозим.
Атроф муҳит иқтисодиётни ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол маҳсулотларига айланувчи хом ашё билан ва бундай ўзгаришда сарф қилинувчи энергия билан таъминлайди. Пировард натижада, бу хом ашё ва энергия қайта ишланган маҳсулот (чиқиндилар) сифатида атроф муҳитга қайтарилади (3.1. расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |