The ministry of higher and secondary special eduction of the republic of uzbekistan



Download 2,79 Mb.
bet14/128
Sana22.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#836112
TuriУчебное пособие
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   128
Bog'liq
(АМРИ) (укув кулланма)

Дастаклар. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган йўл қўйилган чегаравий миқдорлар сув сифати андозаларини белгилаб беради. Ичимлик суви, ер усти сувлари ва балиқ хўжалиги учун мўлжалланган сувларга белгиланган сифат андозалари мавжуд.
Ўзбекистонда табиий ресурсларни бошқаришни такомиллаштириш мақсадида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги гидрографик чегараларга асосланган хавзали бошқаришни ташкил этиш орқали ирригация тармоғини ислоҳ қилди. Аввалги вилоят бошқарув шакли ўрнида Хавзали ирригация бошқармалари (ХИБ) ташкил этилди. Ички хўжалик ва хўжаликлараро каналлар бошқаруви якуний сувдан фойдаланувчилар, яъни Сувдан фойдаланувчилар уюшмасига (СФУ) ўтказиб берилди.
Ўзбекистон шароитида СФУ одатда тарқатилгунга қадар фаолият юритган ширкатнинг маъмурий ҳудудида жойлашган фермерлар ёки сувдан фойдаланувчилар уюшмаси шаклида ташкил қилинмоқда. СФУ ўз ҳудудида ирригация-дренаж тармоғини сақлаш ва бошқариш бўйича нотижорат нодавлат ташкилоти сифатида фаолият юритмоқда. Ҳукумат СФУга фермерлар ўртасида сув бўйича низоларни камайтириш ва тартибни сақлаш воситаси сифатида қарамоқда. СФУ фермерлар томонидан бошқарилмоқда ҳамда ирригация тармоқларини ишлатиш ва сақлаш харажатлари давлатдан хусусий фермер хўжаликлари зиммасига ўтиб бормоқда. Пировард мақсад – ушбу якуний истеъмолчиларга етказиб берилаётган сув учун ҳақ тўлашни жорий қилиш.
2004 йилнинг бошига СФУ сони қарийб 268 тани ташкил қилди. СФУ муваффақиятли фаолият юритиши учун унинг барча аъзолари ҳамкорлик қилиши зарур. Яъни, унинг аъзолари суғориш тармоқлари бошида ёки оҳирида жойлашганлигидан қатъий назар СФУ иштирокидан тенг манфаат кўриши лозим. Юқори сувдан фойдаланувчиларни қуйидагиларни иштирокидаги манфаатдорлигини таъминлашнинг энг осон йўли – бу ҳукумат ёки канал операторлари томонидан СФУ етказиб берилаётган сув учун ҳақ тўлашни жорий қилишдир. Агар СФУ аъзолари сонини кўпайтириш ҳисобига сув олиш бўйича харажатларни камайтириш мумкин бўлса, у ҳолда юқори сувдан фойдаланувчида СФУ ўз улушини қўшиб бораётган ва қониқиш ҳосил қилаётган қуйи сувдан фойдаланувчини сақлаб қолиш учун кучли молиявий рағбат шаклланади.
Муаммолар. Ҳозирги вақтда СФУ туман ҳокимлари томонидан ташкил қилинмоқда. Ҳокимнинг талаби бўйича фермерлар СФУ аъзоси бўлиш учун шартномани имзоламоқдалар. Умумий йиғилиш ҳокимнинг тавсиясига кўра СФУ раиси ёки бошқарувчисини «сайлайди», у эса ўз навбатида ҳодимларни ишга ёллайди. Аъзолик бадалларини йиғиш жуда қийин ва бунинг деярли имкони йўқ. СФУ траншдан маблағ олувчи ташкилотлар рўйхатига киришга эришган тақдирда, аксарият фермерларнинг ҳисоб рақамларида пул йўқлиги сабабли СФУ ҳисобига жуда кам маблағ келиб тушади. Кўпчилик СФУ ҳодимларга тўланмаган иш ҳақидан ижтимоий ажратмалар бўйича салмоқли қарзлари мавжуд.
СФУ ҳоким томонидан ташкил қилингани боис фермерлар уни ўзиники эмас, балки навбатдаги давлат тузилмаси деб билади. Шунинг учун, улар СФУ ишчиларини аъзолари олдида ҳисобот берувчилар сифатида, уюшма қарзини эса ўзининг қарзи сифатида қабул қилмайди. Бу қарз келгусида муаммоли масала бўлиб қолади. Солиқларни тўламагани учун СФУ айрим турдаги техникалари солиқ инспекцияси томонидан мусодара қилинган.
СФУ икки йиллик имтиёзли давр мобайнида солиқларни тўлашдан озод қилинган эди. Мазкур тузилмалар нотижорат ташкилоти бўлиб ҳисоблангани учун улар доимий асосда ёки келгусидаги аниқ белгиланмаган муддатга солиқлардан озод қилиниши лозим. СФУ тушум суммасини солиққа тортмаслик шартларида, кўрсатилган хизматлар учун ҳақни ундиришга руҳсат берилиши лозим, чунки у аввал тўлиғича давлат ҳисобидан сақлаб турилган, ирригация ва дренаж инфратузилмасини ишлатиш, техник хизмат кўрсатиш ва ривожлантириш мақсадларида фойдаланилади [5].
Мазкур ўзгаришлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ХИБ ва СФУ ташкил этилиши, сув ресурсларини бошқаришни яхшилашга бўлган оқилона ёндашув сифатида ижобий баҳоланмоқда.

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish