2.2 расм. 2000 йилда хўжалик тоифалари бўйича суғориладиган экин майдонларининг тақсимоти 90 йилларнинг бошидан амалга оширилаётган ер ислоҳоти натижасида қишлоқ хўжалигида нодавлат сектори, айниқса шахсий томорқа хўжаликлари катта аҳамият касб эта бошлади. Суғориладиган ерларнинг 10% эгаллаган ҳолда улар республика ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг қарийб ярмини ишлаб чиқармоқда.
Кузатувларнинг кўрсатишича, Ўзбекистонда хўжалик юритишнинг янги шаклларининг муваффақиятли фаолият кўрсатиши сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш билан узвий боғлиқ.
2.1 жадвал. Гидрологик 2000-2001 йилларда Ўзбекистонда Амударё ва Сирдарё хавзаларидан сув олиш лимитлари (млн. м3).
|
Жами олинган сув
|
Амударё ва Сирдарё-дан
|
Ички кичик дарёлар
|
Ер ости сувлари
|
Коллектор-дренаж сувлари
|
Республика бўйича жами
|
49381
|
30554
|
16497
|
600
|
2829
|
Амударё хавзаси
|
25636
|
19514
|
5667
|
225
|
1330
|
Қорақалпоғистон
|
7520
|
7406
|
0
|
0
|
114
|
Қашқадарё вилояти
|
5257
|
4048
|
1947
|
90
|
272
|
Бухоро вилояти
|
3909
|
3341
|
255
|
60
|
253
|
Навоий вилояти
|
1440
|
533
|
791
|
39
|
77
|
Самарқанд вилояти
|
3027
|
0
|
2674
|
36
|
317
|
Хоразм вилояти
|
4483
|
4186
|
0
|
0
|
297
|
Сирдарё хавзаси бўйича жами
|
19795
|
9936
|
8334
|
325
|
1199
|
Андижон вилояти
|
3060
|
775
|
1954
|
92
|
239
|
Наманган вилояти
|
2755
|
2337
|
230
|
27
|
161
|
Фарғона вилояти
|
4262
|
1802
|
2068
|
162
|
230
|
Жиззах вилояти
|
2250
|
1935
|
260
|
2
|
52
|
Сирдарё вилояти
|
2588
|
2385
|
0
|
28
|
175
|
Тошкент вилояти
|
4880
|
702
|
3822
|
14
|
342
|
Бундан ташқари, Сурхондарё вилояти
|
3950
|
1104
|
2496
|
50
|
300
|
Сувдан фойдаланиш.
Ўзбекистонда ҳар йили қарийб 60 км3 сув ресурслари истеъмол қилинади. Сув таъминотининг асосий манбаси бўлиб ер усти сувлари хизмат қилади; ер ости сувларининг улуши 5% ташкил этади. Ер усти сувлари асосан дарёлардан олинади. Шунингдек, сув таъминоти учун маълум миқдорда суғориш тизимларининг коллектор ва дренаж сувларидан ҳам фойдаланилади. Асосий турдаги сувдан фойдаланувчилар рўйҳати 2.2 жадвалда келтирилган.
2 .2. жадвал. Миллий иқтисодиётнинг турли тармоқларида сувдан фойдаланиш ҳолатлари, 1988-1998 йиллар.
Келтирилган жадвалдан кўриниб турибдики, 1988 йилда сувдан фойдаланишни умумий ҳажмининг 93% суғоришга тўғри келган. 1998 йилда бу кўрсаткич бирмунча камайди ва 91 % ташкил қилди. Бу давр мобайнида турли мақсадлар учун сувдан фойдаланишнинг умумий ҳажми 18% қисқарди, суғориш учун истеъмол қилинган сув ҳажми ҳам деярли шу миқдорга камайди.
Бу кўрсаткичнинг камайиши уч омил билан изоҳланади: технологик ютуқлар, сувдан фойдаланишнинг қисқариши ва пахтани бошқа турдаги экинлар билан алмаштирилиши. Сув ресурслари йўқотишларини қисқартириш учун маълум чоралар қабул қилинди, мисол учун суғориш тизимларини янгилаш, шу жумладан тузилиши бўйича мураккаб бўлмаган сув ўлчаш асбобларини ўрнатиш, бир гектар суғориладиган ер ҳисобига сувдан фойдаланишнинг чегаравий даражаларини белгилаш. Бу тадбирларни қўлланилиши натижасида сувдан фойдаланиш 10% қисқарди. Шу билан бирга асосий трансчегаравий хавзалар, жумладан Амударё ва Сирдарё хавзаларининг сувларини тақсимлаш билан боғлиқ муаммо мавжуд. Давлатлараро мувофиқлаштириш сув хўжалиги комиссияси (МКВК) ҳар йили минтақа мамлакатлари учун сувдан фойдаланиш квоталарини белгилаб беради, лекин квоталарга доим ҳам риоя этилмайди ва бажарилиши таъминланмайди.
Суғориш. Фақатгина пахта ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалик экинларини суғориш учун мавжуд сув ресурслари заҳираларининг 90% кўпроғи сарфланади. Бу сув ресурслари миқдори ва сифати, ер ресурсларининг ҳолати, соғлик ва бошқа ижтимоий соҳалардаги вазиятга салбий таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирги вақтда таҳминан 4,3 млн. га майдон суғорилади. Амалдаги суғориш тизими доирасида 1997 йилдаёқ суғориш учун сув ресурслари етишмовчилиги талабга нисбатан 17% ташкил этган; 1998 йилда у 22% ташкил қилди; 2000 йилда эса қурғоқчилик сабабли сув ресурслари тақчиллиги 40% ташкил этди.
Do'stlaringiz bilan baham: |