The ministry of higher and secondary special eduction of the republic of uzbekistan



Download 2,79 Mb.
bet8/128
Sana22.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#836112
TuriУчебное пособие
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   128
Bog'liq
(АМРИ) (укув кулланма)

Атама ва иборалар


Табиий ресурслар, оқилона фойдаланиш, иқтисодий қонунлар, иқтисодий тамойиллар, иқтисодий ресурслар, назария, модел, иқтисодиёт, иқтисодий мақсадлар, ижобий иқтисодиёт, меъёрий иқтисодиёт, макроиқтисодиёт, микроиқтисодиёт.




Назорат саволлари



  1. Табиатдан оқилона фойдаланиш деганда нима тушунилади?

  2. АМРИ курси нимани ўрганади?

  3. АМРИ ни ўрганиш қанчалик муҳим ёки унинг натижалари қандай бўлиши мумкин?

  4. Курсни ўрганишда қандай услублардан фойдаланилади?

  5. Ижобий ва меъёрий иқтисодиёт нима?

  6. Иқтисодиёт фанининг асосий функцияларини санаб ўтинг.

  7. Маржинал таҳлил нима учун керак (маржинал фойда ва маржинал харажатлар)?

  8. «Атроф муҳит ва ресурслар иқтисоди (АМРИ)» курсини ўрганишда асосий тушунча ва атамалар.

  9. Мазкур предметни ўрганишда асосий иқтисодий мақсадларни айтиб беринг.

  10. Макро ва микроиқтисодиёт нимаси билан фарқ қилади?

Адабиётлар рўйҳати.





  1. Кэмпбелл Р. Макконнелл, Стэнли Л. Брю «Экономикс», I том. 1993г., стр. 18-28

  2. Голуб А.А., Струкова Е.Б. «Экономика природных ресурсов», Москва, 1999г.

  3. Папенов К.В. «Экономика и природопользование» Москва, Изд-во МГУ, 1997г., стр. 70

  4. Campbell R. McConnell, Stanley L. Brue «Economics: Principles, Problems and Policies», 14 изд-ние, 1999г., стр. 5, веб-сайт: www.mhne.com

  5. Чепурных Н.В., Новоселов А.А., «Планирование и прогнозирование природопользования», Учебное пособие, Москва: Интерпракс, 1995г. – 11 стр.

2-боб.


ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР ВА ЕР-СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


2.1. Таркибий ўзгаришлар ва ислоҳотлар


Мустақилликка эришилган даврдан бошлаб Ўзбекистонда тадрижий таркибий ўзгаришлар амалга оширилмоқда ва ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Мустақиллик эълон қилинган 1991 йилда, Ўзбекистонда ҳаёт кечириш даражаси собиқ Совет Иттифоқи республикалари орасида энг паст даражалардан бири кузатилган. Саноат тор ихтисослашувга эга эди – асосий турдаги хом ашёни ишлаб чиқариш, ва мамлакат сезиларли даражада озиқ-овқат, нефт ва аксарият турдаги саноат товарлари импортига қарам эди. Бундан ташқари, аҳоли сони, айниқса қишлоқ хўжалик фаолияти даромад олишнинг ягона манбаси бўлган қишлоқ худудларида тез суъатлар билан ўсган. Бундай шароитда ўз-ўзини энергоресурслар ва истеъмол дони билан таъминлаш асосий ташкил этувчиси бўлган тадрижий ўзгаришлар стратегияси ҳукумат томонидан танлаб олинди. Бу стратегия МДҲ бошқа давлатларида рўй берган ишлаб чиқариш ҳажмларининг кескин қисқаришини олдини олишда хизмат қилди. Энергетик ресурслар билан ўз-ўзини таъминлашга 1995 йилда, истеъмол дони билан эса 1998 йилда эришилди. Расмий маълумотларга кўра, 1996-2002 йиллар мобайнда ЯИМ ўртача 4 фоизга ошди. Пахта-хом ашёси, олтин, мис, энергетик ресурслар ва қимматбаҳо тошлар экспорти умумий экспорт ҳажмининг 70 фоизини ташкил этди (2001 йил маълумотлари), шундан фақатгина пахтанинг салмоғи 25 дан 30 фоизгачани ташкил этди. Икки турдаги қишлоқ хўжалик экини Ўзбекистон учун стратегик аҳамият касб этади: буғдой – ички эҳтиёжлар учун, пахта эса экспорт тушумлари манбаси сифатида.
2000 йилдан бошлаб Ўзбекистон хорижий валюталарни эркин айрибошлаш тизимига секин-асталик билан ўта бошлади, расмий ва параллел айрибошлаш курслари ўртасидаги тавофут камайди, умумий бюджет тақчиллиги қисқарди ва ташқи инвестициялар борасида эҳтиёткорона сиёсат олиб борилмоқда [4].
Ўзбекистон кўмир, мис, олтин, табиий газ, нефт, кумуш ва уран каби табиий ресурсларга бой. Мамлакат ҳудудининг мураккаб рельефига қарамасдан қишлоқ хўжалиги Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим рол ўйнайди. Ялпи ички маҳсулотнинг учдан бирини ишлаб чиқарувчи аҳолининг таҳминан 40 % ушбу соҳада банд. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида пахта етиштириш катта салмоққа эга, бунинг натижасида Ўзбекистон Америқа Қўшма Штатлари, Ҳиндистон, Хитой ва Покистондан сўнгги жаҳондаги бешинчи йирик пахта ишлаб чиқарувчи бўлиб ҳисобланади, маҳсулот экспорти бўйича эса учинчи ўринда туради. Марказий Осиё пахта толасининг 75% Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади. Пахта экспорти валюта тушумларининг муҳим манбаси бўлиб ҳисобланади, шунинг учун ушбу стратегик муҳим экин турини ишлаб чиқариш ва сотиш устидан давлат назоратни амалга оширади. Озиқ овқат хавфсизлигига эришиш мақсадида, Ўзбекистон дон билан ўз-ўзини таъминлашга ўтмоқда. Шу боис, пахта билан биргаликда, дон ҳам бошқа турдаги стратегик маҳсулот бўлиб қолди. Шундай қилиб, мустақилликка эришилгандан сўнг аграр сиёсат асосан икки вазифага қаратилди: пахта экспорти ҳисобига бюджетга валюта тушумларини таъминлаш учун пахтачиликни ривожлантириш ва дон билан ўз-ўзини таъминлаш. Қўйилган вазифаларни бажариш учун ушбу икки турдаги стратегик муҳим маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш устидан қатъий давлат назоратига асосланган, қишлоқ хўжалигини босқичма-босқич ислоҳ қилиш варианти танлаб олинди [3].
Бир қатор Президент Фармонлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари 1992 йилдан бошлаб турли хўжалик юритиш шаклларини ривожлантириш учун қулай қонунчилик муҳитини яратиб берди.

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish