1.3. Атамашунослик
Мазкур курсда уни ўрганиш учун билиш зарур бўлган кўплаб атамалар учрайди. Бу атамаларнинг барчаси АМРИ фанининг асосий мақсад ва вазифаларини тушунишга ёрдам беради. Курс давомида «қонунлар», «тамойиллар», «назария», ва «моделлар» каби тушунчалардан фойдаланилади.
Иқтисодий қонунлар ва категориялар. Ҳаётимизда рўй бераётган барча ҳодиса ва жараёнлар объектив табиий қонунлар таъсирига бўйсунади, шу каби кузатилаётган иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ҳам объектив қонунлар таъсири остида ривожланади.
Иқтисодий қонунлар деб энг салмоқли, барқарор, мунтазам қайтарилувчи объектив сабаб-оқибатли алоқалар ва иқтисодий жараён ва ҳодисалардаги ўзаро алоқадорликларга айтилади.
Иқтисодий ва табиий қонунлар ўзаро боғлиқ, уларнинг объективлиги инсонлар онги ва хоҳишига бўйсунмайди. Табиий қонунлар инсонлар иштирокисиз, иқтисодий қонунлар эса инсонларнинг ишлаб чиқариш фаолияти жараёнида рўй бериши бундаги асосий фарқланишдир. Иқтисодий қонунлар катта қисмининг таъсири вақт оралиғида чекланганлиги ушбу қонунлар ўртасидаги яна бир фарқдир. Иқтисодий қонунларни тарихан келиб чиқиш тавсифи, уларни икки гуруҳга бўлиш имконини беради:
ўзига ҳос қонунлар
умумий қонунлар
Ўзига хос қонунлар — муайян ишлаб чиқариш тури шароитида амал қилади ва фаолият юритиш ва ривожланишнинг салмоқли жиҳатларини ўзида акс эттиради. Умумий иқтисодий қонунлар – жамият иқтисодий ривожланишининг барча даврларида амал қилади.
Яхлитликда иқтисодий қонунлар, бирининг нотўғри фойдаланиши бутун тизимни издан чиқаради ва жамиятда мувозанатнинг бузилишини келтириб чиқарувчи иқтисодий қонунлар тизимини ташкил этади. Борлиқни ўрганиш ва илмий билишда, иқтисодий муносабатларнинг турли жиҳатлари иқтисодий категориялар сифатида қайд қилинади.
Иқтисодий категориялар – бу умумлашган кўринишда жамият иқтисодий ҳаётининг шароитларини акс эттирувчи мантиқий тушунчалардир, масалан товар, пул, меҳнат, иш ҳақи.
Категориялар иқтисодий борлиқ ҳақида тўлиқ тасаввур бермайди, улар борлиқнинг айрим шаклларинигина акс эттиради, иқтисодий муносабатлар тизимини ривожланишининг муайян жиҳатларини тавсифлаб беради.
Иқтисодий категориялар тарихийдир, чунки улар моҳиятни ҳақиқатда, яъни улар абстракцияси бўлган муносабатларни ўзида акс эттиради. Иқтисодий қонунлар ва иқтисодий категориялар ҳам инсонлар ишлаб чиқариш муносабатларининг объектив ҳақиқатини акс эттиради. Лекин иқтисодий категорияларда иқтисодий муносабатларнинг фақатгина бир томони, бир ҳодисанинг моҳияти кўринса, иқтисодий қонунлар бир хил даражадаги бир қатор ёки кўплаб ҳодисаларнинг ўзаро алоқадорлигини очиб беради. Категорияларда иқтисодиётнинг статик ҳолати, қонунларда эса ўзгариш ҳолати ифода этилади. Иқтисодий қонун ва категорияларнинг мантиқий нисбатлари иқтисодий назария курсининг маълум тузилмасини ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |