Майда элементлардан қуриладиган бинолар қурилишда механизациялаш ва автоматлаштиришни кенг кўламда қўллашга имкон бермайди



Download 209,23 Kb.
Sana03.03.2022
Hajmi209,23 Kb.
#481060
Bog'liq
Презентация Йирик блокли бинолар


Майда элементлардан қуриладиган бинолар қурилишда механизациялаш ва автоматлаштиришни кенг кўламда қўллашга имкон бермайди. Қурилиш ишла чиқаришни юқори даражада индустриаллаштиришнинг асосий йўлларидан бири, бинони йирик блоклардан лойиҳалаштириш ва қуришдир. Йирик блоклардан ва ғиштдан қурилган биноларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини солиштириш шуни 101 кўрсатадики, йирик блокли бино қурилишига вақт 15%, меҳнат сарфи эса 20% кам кетар экан.
Деворлари оғирлиги 0,3 тоннадан 3,0 тоннагача бўлган яхлит ёки ичи ковак йирик тошлардан қурилган бинолар йирик блокли бинолар деб аталади. Бундай биноларда ҳамма конструктив элементлар йирик элементлардан иборат бўлади. Блоклар енгил бетон (керамзибетон, шлакбетон, ғовакбетон)лардан хамда маҳаллий материаллардан (чиғаноқтош, туф) тайёрланади. Йирик блоклар ғиштлардан ҳам қилинади. Блокларнинг шакли асосан тўғри бурчакли параллелопипеддан иборат бўлади. Бўйлама ички ва ташқи кўтарувчи деворли констурктив схема йирик блокли биноларнинг оптимал варианти бўлиб ҳисобланади.
Бундай схемада бир хил йирик ўлчамли темир-бетон тўшамалар кўндаланг ҳолда бўйлама ички ва ташқи деворларга таянган бўлади. Бу тўшамалар ўрнатилгандан сўнг горизонталь бикр диафрагма ролини ҳам бажаради. Ташқи девор блоклари ўз навбатида ҳам юк кўтарувчи, ҳам ўраб турувчи конструкция вазифасини бажаради. Уларнинг қалинлиги иқлим шароитларини ҳисобга олиб, теплотехник ҳисоблашлар ёрдамида аниқланади. Қурилишда йирик блокли биноларни чокларига қараб қуйидагича: икки қаторли ва тўрт қаторли турларга бўлиш мумкин
Қуйидаги расмда турар-жой биноларида ишлатиладиган блокларнинг асосий турлари кўрсатилган. Деразалар орасида ишлатиладиган блокларнинг ён қирраларида бўртмалар дераза ости блокларида эса ўйиқлар бўлади. Равоқ блокларида ҳам юқорига ора ёпма плиталари таяниши учун), ҳам пастга (дераза ромлари жойлашиши учун) чиққан чиқиқлари бўлади. Агар деворларда дераза ўрни бўлмаса, бинонинг тур қисмида равоқ блоклари қалинлиги деразалар оарсига қўйиладиган блоклар қалинлигидан 100 мм кам бўлиб, бу жойга марказий иситиш системаси батареяларини ўрнатиш мўлжалланади. Булардан ташқари йирик блокларнинг махсус турлари, яъни бурчакбоп блок, цоколбоп, бўғотбоп, зинапоя девори блоклари ва санитария-техника блоклари ҳам бор.
а – икки қаторли;
б – тўрт қаторли;
1 – деразалар ораси учун;
2 – дераза ости блоки;
3 – равоқбоп блок.
 
ЙИРИК БЛОКЛИ БИНО СХEМАЛАРИ:
Дevorlarga ishlatiladigan bloklarning vaznini kamaytirish maqsadida ularning ichi silindirsimon yoki tirqishsimon bo‘shliqli qlinadi. ikki qatorli devorlarga ishlatiladigan yirik bloklarning (qavatlar balandligi 2,8 m bo‘lgan turar-joy binolari uchun) derazalar orasiga qo‘yiladigan turi balandligi 2180 mm, eni 990, 1190, 1390, 1590 va 1790 mm ga teng bo‘ladi
Download 209,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish