The ministry of higher and secondary special eduction of the republic of uzbekistan


Иқтисодий ресурслар (Economical Resources)



Download 2,79 Mb.
bet7/128
Sana22.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#836112
TuriУчебное пособие
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   128
Bog'liq
(АМРИ) (укув кулланма)

Иқтисодий ресурслар (Economical Resources)
– меҳнат ресурслари (иш кучи, тадбиркорлик кўникмалари),
табиий ресурслар,
– капитал ресурслар (корхоналар, ускуналар, йўллар, транспорт). Иқтисодий назарияда: меҳнат–ер–капитал.


1.4. Иқтисодий мақсадлар

Мазкур фанни ўрганишда асосий иқтисодий мақсадларни тушуниш ва ўзлаштириш зарур. Барча иқтисодий мақсадларни қуйидаги тартибда келтириш мумкин:



  1. Иқтисодий ўсиш – турмуш кечиришнинг энг юқори даражасини таъминлаш, бошқача айтганда кўпроқ ҳажмдаги ва юқори сифатли товар ва хизматларни ишлаб чиқариш.

  2. Тўлиқ бандлик – ишлаш имконияти ва хоҳишига эга бўлган барчанинг тегишли иш тури билан банд бўлишини таъминлаш.

  3. Иқтисодий самарадорлик – чекланган ресурслардан минимал даражада фойдаланиш ҳисобига максимал фойда олиш.

  4. Баҳоларнинг барқарор даражаси – инфляция ва дефляция, яъни баҳоларнинг умумий даражасининг сезиларли равишда ошиши ёки камайишига йўл қўймаслик.

  5. Иқтисодий эркинлик –иқтисодий фаолиятда истеъмолчи, корхоналар ишчи ва бошқарувчиларига эркинлик бериш.

  6. Даромадларнинг одилона тақсимоти – турли аҳоли қатламлари орасида кескин тафовутлар бўлмаслиги лозим, яъни бир гуруҳ фуқаролар бадавлат яшаб турганда, бошқа бир гуруҳдагилар ўта қашшоқликда кун кечирмаслиги лозим.

  7. Иқтисодий таъминланганлик – ишга лаёқатсиз, сурункали касаллар ва қарияларнинг кун кечиришини таъминлаш.

  8. Савдо мувозанати – халқаро савдода иштирок этиш ва халқаро молиявий битимларни тузишда оқилона мувозанатни сақлаб туришга интилиш.



1.5. Макроиқтисодиёт ва микроиқтисодиёт

Макроиқтисодиёт деганда иқтисодий мустақилликка эга бўлган давлат, давлатлар гуруҳи ёки давлат тузилмалари иқтисодиёти яхлитликда кўриб ўтиладиган тадқиқотлар тушунилади. Макроиқтисодиёт хўжалик юритишни миллий иқтисодиёт даражасида тадқиқ этиш билан шуғулланади, миллий маҳсулот, баҳоларнинг умумий даражаси, инфляция ва бошқа умумий муаммолар унинг ўрганиш объекти бўлиб ҳисобланади. Бунда қуйидаги асосий масалаларни кўриб ўтишга асосий эътибор берилади:



  • Умумлаштирилган иқтисодий кўрсаткичлар, ҳодисалар ва уларни белгиловчи омиллар динамикаси;

  • Давлат бюджетининг шаклланиши ва ижроси, давлатнинг фискал (солиқ, тариф, бошқ.) ва молиявий сиёсати;

  • Пул тизимининг амал қилиши, марказий (заҳира) банкининг роли, ушбу муассасанинг монетар ва молия-кредит сиёсати;

  • Давлатнинг ташқи иқтисодий сиёсати ва валюта тартибга солиш амалиёти асослари;

  • Асосий бозорлардаги (товар, иш кучи, капитал, валюта) вазият;

  • Давлатнинг молиявий барқарорлаштириш ва иқтисодий ўсиш сиёсати.

Макроиқтисодиёт давлатнинг жорий иқтисодий сиёсатини қўллаб-қувватлаш мақсадларига йўналтирилган.
Барқарор бозор иқтисодиёти шароитида жамият иқтисодий тузилмасининг ўзгариши бундай сиёсатнинг предмети бўлиб ҳисобланмайди. Бозор иқтисодиёти амал қилувчи мамлакатларда макроиқтисодиёт асосий иқтисодий институцияларни аввалдан амал қилувчи субъект сифатида кўриб ўтади. Уларнинг шаклланиши – бу иқтисодий назария ва сиёсатшуносликни иқтисодий бўлимларининг асослари предметидир.
Ўтиш типидаги иқтисодиёт учун таркибий ўзгаришлар жорий иқтисодий сиёсатнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун уларни юқорида санаб ўтилган бошқарув макроиқтисодий тадқиқотлар билан биргаликда комплекс равишда кўриб ўтиш лозим. Бу ислоҳ қилиш даврида таркибий ўзгариш масалаларини ўз ичига олган макроиқтисодиётнинг кенг қамровли предметини белгилаб беради.
«Микроиқтисодиёт» тушунчаси остида, «иқтисодиёт» тушунчасидаги каби икки хил мазмун яширинган. Биринчидан, микроиқтисодиёт – бу умумий иқтисодиёт фанининг бир қисми, аниқроғи иқтисодиёт назариясининг бўлими сифатида намоён бўлувчи фандир. Иккинчидан, микроиқтисодиёт бу жамоат хўжалиги сифатида иқтисодиётнинг бир қисми ҳисобланган ўрганиш объектидир. Микроиқтисодиёт ҳақида фан сифатида сўз юритганимизда, ушбу фан номланишидаги «микро» сўзи унинг энг муҳим тамойили, иқтисодиёт алохида таркибий бўлимларини халқ хўжалиги тизими сифатида ўрганишни кўзда тутувчи иқтисодий атомизм тамойили назарда тутилади. Ўрганилаётган организмнинг маълум қисмини, мисол учун ҳужайрани, микроскоп ёрдамида алоҳида катталаштирилган кўринишда кўриш мумкин бўлгани каби, микроиқтисодий таҳлил ҳам тадқиқот объекти сифатида микроиқтисодиётга таълуқли бўлган иқтисодиётнинг маълум бир қисмини етарли даражада яққолроқ кўра олиш имконини беради.
Иқтисодиёт, аниқроғи умумий иқтисодиёт эмас, балки бозор иқтисодиёти субъектлари сифатидаги инсонлар микроиқтисодиётни фан сифатида асосий эътибор берувчи объекти бўлиб ҳисобланади. Бу иқтисодиётда ўз ҳатти-ҳаракатини мустақил белгиловчи, иқтисодий эркинликларга эга эканлигини билдиради. Шунинг учун, микроиқтисодиёт, аввало хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳатти-ҳаракати тўғрисидаги фан деб эътироф этилади. Биринчи навбатда, бундай субъектларга ишлаб чиқариш фаолиятини юритиш макони корхоналар ҳисобланган товар ишлаб чиқарувчилар сифатидаги инсонлар киритилади. Ҳозирги шароитда корхоналар жисмоний ёки ҳуқуқий шахс сифатида рўйҳатга олинаётганлиги сабабли, хўжалик юритувчи субъектлар сифатида корхоналар ёки фирмалар намоён бўлиши мумкин. Бозор иқтисодиётида корхона тадбиркорлик фаолияти соҳаси сифатида намоён бўлади, шунинг учун микрохўжалик сифатида микроиқтисодиётнинг асосий субъекти ва фан сифатида микроиқтисодиётнинг ўрганиш объекти бўлиб тадбиркор ҳисобланади. Бозор муносабатлари тизимида тадбиркорлар ҳаракати микроиқтисодиёт фанининг муҳим қисми сифатида намоён бўлади.
Лекин иқтисодиёт субъектлари бўлиб истеъмолчилар ҳам ҳисобланади. Микроиқтисодиёт уларни уй хўжалиги вакиллари сифатида кўриб ўтади. Уй хўжалиги – бу истеъмол учун мўлжалланган умумий даромад ва мулк билан бирлашган бир, икки ва ундан кўпроқ инсонлардир. Моҳияти жиҳатидан, бу иқтисодиёт субъектлари сифатида намоён бўлувчи оилалардир. Бундай субъектлар ҳатти-ҳаракати микроиқтисодиёт фани томонидан ўрганилади.
Бу фан уй хўжаликларини нафақат истеъмолчилар сифатида, балки ишлаб чиқаришни турли омилларининг эгалари сифатида ҳам кўриб ўтади: меҳнат, ер, капитал. Бозор иқтисодиёти шароитида улар ушбу омилларнинг сотувчиси сифатида, сотиб олувчилар ролида эса корхоналар (фирмалар) намоён бўлади. Ишлаб чиқариш омилларининг олди-сотдиси тегишли омилли бозорларда амалга оширилади.
Бозор иқтисодиёти шароитида танлаш муаммоси микроиқтисодиёт шуғулланувчи асосий муаммо бўлиб ҳисобланади. Иқтисодиёт субъектларининг барчаси унга дуч келади. Маълумки, иқтисодиётда танлаш муаммоси, аввало ресурсларнинг чекланганлиги ва эҳтиёжларнинг чексизлиги ҳисобига рўй беради. Бозор иқтисодиётида иқтисодиёт субъектларининг иқтисодий эркинлиги шаклланиб улгурганлиги ҳисобига ўз мазмуни жиҳатидан у янада мураккаблашиб ва йириклашиб боради.
Кўриб ўтилган микро-ва макроиқтисодиёт тушунчаларини бир-бирига боғлиқ бўлмаган қисмлар сифатида кўриш керак эмас, аксинча улар ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тўлдириб боради. Экологик муаммоларни ҳал қилишда бу айниқса яққолроқ кузатилади.

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish