8-§. Шартномалар бўйича мулк ҳуқуқининг вужудга келиши
8-§. Шартномалар бўйича мулк ҳуқуқининг вужудга келиши
Қадимги Рим ҳуқуқида Римликлар мулк ҳуқуқининг вужудга келишини тарихий белгиларга асосланиб цивил ҳуқуқлари ва халқлар ҳуқуқпарига тааллуқлилиги асосида ёндошганлар. Бунга асссий далил сифатида бир шахсдан иккинчи шахсга мулкнинг ҳосила асосида ўтиши (кўпчилик ҳолатларда шартномалар орқали) ҳамда дастлабки, яъни эгаси бўлмаган, бирон-бир шахс томонидан эгалланмаган. ашёга нисбатан биринчи марта ҳуқуқнинг ёки эгаликнинг вужудга келиши кўрсатилган..
Рим ҳуқуқида ашёга, мол-мулкка эга бўлиш, дастлабки ва ҳосила асосда вужудга келадиган усулларга тушунилган.
Рим императорларининг қонунларига, фармойишларига ва преторлар қарорларига ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилинган ҳолда шахслар томонидан ўэи учун яратилган, ўз меҳнати асосида ишланган объектга, ашёга, маҳсулотга нисбатан эгалик ҳуқуқи биринчи маротаба пайдо бўлади.
Рим фуқаролари ўз мулкига нисбатан ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда эгалик ҳуҳуҳини йўқотган бўлса ёки ўз ашёларини, мулкини ташлаб юборган бўлса ва ўз ихтиёридан чиқиб кетган бўлса, ҳонуний асосда эгаллаш натижасида мулк ҳуқуҳи вужудга келади. Бу вужудга келган эгалик ҳуқуқи бошқа шахсларнинг эгалик ҳуқуқи билан бутунлай боғлиқ эмас. Ана шундай ашёга, объектларга, мулкка бўлган эгалик ҳуқуқининг вужудга келиши дастлабки усул асосида мол-мулкка эгалик ҳуқуқининг вужудга келиши деб тушунилади.
Дастлабки усулдан ташқари мулкка бўлган эгалик ҳуқуқининг вужудга келиши ҳосила усулида ҳам амалга оширилган. Мулкка эгалик қилиш ҳуқуқининг ҳосила усули дсганда-молмулк, ашё ёки бирор объект шахслардан-шахсларга келишув, шартномапар асосида қонун қоидаларга риоя қилинган ҳолда эгалик ҳуқуқи биринчи сотувчидан олувчига ихтиёрий асосда, белгиланган нархни тўлаш асосида ўтказилади, Бундай ҳолларда мол-мулк ўзининг дастлабки сифатини йўқотмайди, фақат субъектлар ўзгаради холос, яъни, сотувчи ушбу ашёга, мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи эгалигини йўқотади, сотиб олувчи эса янги мулк ҳуқуқининг субъекти бўлиб ҳисобланади. «ҲУКУҚ ва бурчларнинг бир шахсдан иккинчи шахсга ўтишига ҳуқуқ ворислиги дейилади. Мулк ҳуқуқининг ворислик бўйича бир шахсдан иккинчи шахсга ўтиши ҳосила усули дейилади»1.
Рим ҳуқуқи мулк ҳуқуқининг вужудга келишини доимо янги нарсаларни яратиш, ўэлаштирилмаган табиат боиликпарига эга бўлиш каби муносабатларни кўпроқ эътиборга олган. Айниқса, мулк ҳуқуқига эга бўлишнинг энг асосий, кўп қўлланиладиган ва одлий усулла амалга ошириладиган турини, яъни шартномаларни туаиш асосида мулк ҳуқуқининг вужудга келишига катга эътиборни қаратган.
Мулк қуқуқини шартномалар асосида ўтказиш деб, Римликлар «шахслар ўртасида бирон-бир ашёни, мулкни бир-бирига шартномалар. битимлар асосида, мерос тариқасида, васиятномалар ва қонунга биноан меросхўрлик муносабатларини қўллаган ҳолда тирик шахслар билан биргаликда қилинган ҳаракатлар, яъни ўтказиш, бериш, ашёни топшириш ёки эга бўлиш лаёқатларига айтилган.
Булардан ташқари, мулк ҳуқуқига эга бўлишнинг қонунлар билан назарда тутилган юридик фактларнинг вужудга келиши, мулкка эгалик қилиш учун асос, мулк ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатнинг ўтиб кетганлиги ва бошқа ҳуқуқий муносабатларни вужудга келтирувчи ҳаракатлар ҳам асос бўлган.
Рим синфий даврида шартномалар асосида мулкка эгалик қилиш ҳуқуқининг вужудга келиши учта усул асосида амалга оширилган. Бу усуллар мансипацио. ик юре чессио ва традициоларга бўлиннб, ҳар бири ўзининг мззмунларига, мулкни ўткаэиш усулларига эга бўлганлар.
Император Юстиниан даврига келиб, мулкка эгалик қилиш ҳуқуқининг вужудга келиш усулларидан Traditio (анъанавий) усули кенг тарқалгая Бу усулнинг ўзнга хос хусусияти, мулкни ўтказувчи шахс ёки сотувчи бўлса, ўтказувчи ёки сотувчининг ўзларига ўтказилаётган, сотиладиган мулк ҳуқуқига тегишли бўлиб, улар унинг субъектлари бўлишлари шарт бўлгаа Агар улар мулк ҳуқуқининг эгаси бўлиб ҳисобланмаса, бундай ҳаракат мулк ҳуқуқининг янги эгалигини, субъектини келтириб чиқармаган.
Шартномалар асосида мулк ҳуқуқининг вужудга келиши учун томонларнинг ўзаро эркларининг баён қилиниши, яъни розилиги бўлиши ҳамда мулкнинг мавжуд бўлиши унга нисбатан мулк ҳуқуқининг вужудга келишини амалга оширадиган муносабатларнинг юзага келиши шарт бўлган.
Рим ҳуқуқида синфий давр мобайнида мулк ҳуқуқига эга бўлиш усулларидан бири «анъана» (традиция - Traditio) ҳисобланиб, бу усул энг қулай, оддий ва норасмий характерга эга бўлганлиги учун бошқа усуллардан фарқ қилиб энг асосий усул бўлиб қолган.
Анъана усулида мулк ҳуқуқи ашёнинг фақат «адолатли», яъни қонуний асослар Jista causa(юуста кауза) нинг манжудлиги шароитида амалга оширилган Мансипацио (Mancipatio) усули бу - қадимги усуллардан ва квиритлар ҳуқуқигатааплуқли бўлиб, мулкни, ашёни бешта гувоҳ олдида, келишилган нарх асосида, тарозибон иштирокида бу жараён амалга оширилиб, худди олиш-сотиш шартномасига ўхшаш бўлган ҳоидалар асосида вужудга келган.
Do'stlaringiz bilan baham: |