The ministry of higher and secondary special eduction of the republic of uzbekistan



Download 2,79 Mb.
bet11/128
Sana22.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#836112
TuriУчебное пособие
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   128
Bog'liq
(АМРИ) (укув кулланма)

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши
Икки турдаги қишлоқ хўжалиги экинлари Ўзбекистон учун стратегик аҳамият касб этади: буғдой – ички эҳтиёжлар учун, пахта эса экспорт тушумлари манбаси сифатида.


2.1. чизма. Ҳайдалиб суғориладиган ерлар таркиби, 2001 йил.


1991 йилдан сўнг мустақилликнинг дастлабки олти йили давомида пахта билан банд бўлган майдон 2,0 млн. га дан 1,5 млн. гача камайди ва дон экинлари билан алмаштирилди. Пахтанинг ўртача ҳосилдорлиги 2000 йилда 2,2 т/га ташкил этди, бу 1995 йилдаги 2,6 т/га кўрсаткичидан бирмунча камайганлигини кўрсатмоқда. Дунё бўйича ўртача ҳосилдорлик 3,2 т/га ташкил этади.
Буғдой ва арпа асосий дон экинлари бўлиб ҳисобланади. Буғдой етиштириш учун ажратилган майдон 200%дан кўпроққа ошди, ва суғориладиган майдонлардаги экинлар, шу жумладан пахта, сабзавот ва озуқа экинлари буғдой билан алмаштирилди. Ўзбекистон ҳозирги вақтда дон билан ўз-ўзини тўлиғича таъминламоқда. Буғдойнинг ўртача ҳосилдорлиги 2,5 т/га ташкил этмоқда, бу 1994 йилдаги кўрсаткичдан 1,4 маротаба юқоридир, лекин 7,0 т/га ташкил этувчи энг юқори ҳосилдорликка нисбатан ҳамон пастлигича қолмоқда.
Картошка асосий турдаги сабзавот экини бўлиб ҳисобланади, бироқ бошқа турдаги сабзавот маҳсулотлари ҳам етиштирилади. Қулай табиий-иқлим шароит ҳисобига сабзавотлардан йилига бир маротабадан кўпроқ ҳосил олиш мумкин. Ҳозирги вақтда сабзавот экинлари асосан иккиламчи маҳсулотлар сифатида ички бозор учун етиштирилмоқда.
400 минг. га майдон кўп йиллик экинлар билан банд. Мева ва сабзавотларни йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 5 млн. тоннадан кўпроқни ташкил этади. Ҳозирги вақтда ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотининг (ЯҚХМ) 7% айнан шу турдаги маҳсулотлар ҳиссасига тўғри келади.
Озуқа экинлари билан банд бўлган майдонлар икки маротабага камайди. Хусусан, беда майдонларининг учдан икки қисми қисқарди. Сўнгги 20 йил мобайнида тупроқ туркибидаги гумус миқдори ўртача икки маротабага камайди. Мамлакат суғориладиган ерларининг деярли ярмида гумус миқдори паст бўлиб ҳисобланади. Дуккаклилар оиласига мансуб бўлган озуқа экинлари ва беда камбағаллашган тупроқлар сифатини оширади, уларни азот ва бошқа фойдали элементлар билан бойитади ва чорва озуқасини ишлаб чиқариш учун юқори сифатли асосни таъминлайди.
Маҳаллий аҳоли эҳтиёжлари ва қадимий анъаналари, шунингдек халқаро бозордаги талабга асосланган табиий ипакни тайёрлаш учун хом ашё материали сифатида ипак қурти пилласини ишлаб чиқариш қишлоқ хўжалигининг асосий йўналишларидан бири бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон йилига 30 000 тонна пилла ишлаб чиқаради, шундан 70% жойларда ипак хом ашёсига қайта ишланади ва 30% экспорт қилинади.
Қишлоқ хўжалиги тармоғидаги ислоҳотлар натижасида собиқ давлат хўжаликларининг 95 % жамоа, ширкат, хусусий чорвачилик фермалари, ҳиссадорлик жамиятлари, ускуналарни ижарага берувчи корхоналар, ижарага олинаётган фермалар, агрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг бошқа шаклларига ўзгартирилди 2.2 расм.





Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish