Ћаёт кечиришнинг табиат тизими
Ћаво, сув, ёввойи табиат, хом ашё
Уй хўжаликлари
Ќуёш
Харажатлар
Ишлаб чиќариш
Истеъмол
Фирмалар
Чиќишлар
Ќазиб олиш
Чиќиндилар
3.1-расм. Иқтисодий тизим ва атроф муҳит.
Атроф муҳит истеъмолчиларни хизматлар билан бевосита таъминлайди. Биз нафас олаётган ҳаво, биз тановул қилаётган озиқ овқат, кийим-кечак ва яшаш жойимиздан олинаётган муҳофаза - атроф муҳит бизга бевосита ва билвосита тақдим этаётган қулайлик ҳисобланади.
Агар атроф муҳит кенг кўламда тушунилса, у ҳолда атроф муҳит ва иқтисодий тизим ўртасидаги муносабатларни ёпиқ тизим сифатида эътироф этиш мумкин. Бизнинг мақсадларимиз учун ёпиқ тизим шундай тизимки, унда ҳеч қандай ресурслар (энергия, материя ва х.к.) тизим ташқарисидан олинмайди ва ушбу тизимдан ташқарига чикмайди. Очиқ тизим, аксинча, шундай тизимки, материя ёки энергияни ташкаридан олади ва ташкарига чикаради.
Агар биз 3.1-расмдаги муносабатлар концепциясини сайёрамиз ва унинг атрофидаги атмосфера билан чегаралаб қўядиган бўлсак, у ҳолда биз ёпиқ тизимга эга бўламиз. Чунки аслида биз энг кўп энергияни билвосита ва бевосита равишда қуёшдан оламиз. Шунингдек, биз атмосферадан ташқарига космик кемаларни юборамиз. Шунга қарамасдан, тарихий нуқтаи назардан, моддий кириш ва чиқиш учун (энергиядан ташқари) ушбу тизимни ёпиқ деб ҳисоблаш мумкин, чунки чиқиндилар (космик кемаларнинг чиқиндилари каби) ва олинаётган материя (мисол учун ой тошлари) миқдори кўп эмас. Тизимнинг ёпиқлигича қолиши хом ашё сифатида қуёш тизимимизнинг қолган қисмини космик тадқиқотлар очиб бериш даражасига боғлиқ.
Бизнинг сайёрамиз ва унинг бевосита ён атрофи ёпиқ тизим бўлиб ҳисобланиши тўғрисидаги тахминлар термодинамиканинг биринчи қонуни сифатида эътироф этилган муҳим хулосага олиб келади: энергия ва материя яратилиши ёки йўқ қилиниши мумкин эмас. Ушбу қонунга мувофиқ атроф муҳитдан иқтисодий тизимга кириб келувчи материялар мазкур тизимда жамланиши ёки чиқиндилар сифатида атроф муҳитга қайтиши лозим. Жамғарилиш тўхтатилганда, иқтисодий тизимга қўшилувчи материаллар миқдори атроф муҳитга келиб қўшилаётган чиқиндилар миқдорига тенг бўлади.
Ҳаддан зиёд чиқиндилар, албатта, унинг қийматини қадрсизлантиради; улар табиатнинг истеъмол қилиш имкониятидан ошиб кетганда, қиймати эвазига таъминланадиган хизматларни чиқиндилар камайтириб юборади. Мисол учун ҳавонинг ифлосланиши респиратор муаммоларни, ифлосланган ичимлик суви эса онкологик касалликларни келириб чиқариши мумкин.
Инсоннинг атроф муҳитга муносабати, шунингдек, бошқа физик қонун билан боғлиқ -термодинамиканинг иккинчи қонуни (энтропия қонуни). Ушбу қонун энтропия кўпайиб боришини эътироф этади. Энтропия – бу энергиянинг иш бажариш учун фойдаланиб бўлмайдиган миқдори. Энергетик жараёнларга нисбатан ушбу қонун энергияни бир шаклдан иккинчи бир шаклга ҳеч қандай ўзгариши мутлак самарали була олмаслиги ва энергия истеъмоли қайтарилмас жараён бўлиб ҳисобланишини назарда тутади. Ўзгариш жараёнида маълум миқдордаги энергия йўқотилади, бир маротаба ишлатилган қолдиқ эса бошқа турдаги ишлар учун яроқсиздир. Шунингдек, иккинчи қонун янги энергия келиб қўшилмаган тақдирда ҳар қандай ёпиқ тизим оҳир оқибатда ўз энергиясидан фойдаланиши лозимлигини назарда тутади. Чунки энергия ҳаёт учун зарур, яъни энергия келиши тўхтаганда ҳаёт ҳам тўхтайди.
Энергияга нисбатан бизнинг сайёрамиз ёпиқ тизим бўлиб ҳисобланмаслигини ёдда тутишимиз лозим; биз энергияни қуёшдан оламиз. Энтропия қонуни қуёш энергияси оқими ҳаёт учун зарур бўлган энергия оқимининг юқори чегарасини белгилаб беради.
Иқтисодий тизим ва атроф муҳит ўртасидаги муносабатлар тўғрисидаги билимларимизни кўпайтириш учун иқтисодий таҳлилнинг икки турини қўллаш мумкин. Ижобий иқтисодиёт нима бор, нима бўлган ёки нима бўлишини ёритишга ҳаракат қилади. Меъёрий иқтисодиёт эса аксинча нима бўлиши лозимлигини ўрганади. Ижобий иқтисодиёт таркибидаги келишмовчиликларни одатда далиллар ердамида ҳал этиш мумкин. Бироқ, меъёрий келишмовчиликлар миқдорий кўрсаткичлар ёрдамида ҳал этилади.
Иккала бўлим ҳам фойдали бўлиб ҳисобланади. Тасаввур қилайлик, мисол учун, биз атроф муҳит бойликларига нисбатан иқтисодий тизим қандай муносабатда бўлишини аниқламоқчимиз. Ижобий иқтисодиёт хизматлар оқимини ёритади ва ушбу оқимлар тизимидаги ўзгаришлар йўли билан қандай таъсир этишини кўрсатиб беради (янги ишлаб чиқариш жараёнини топиш каби). Лекин, ижобий таҳлил ушбу оқимлар қанчалик мақбул эканлигини аниқлашда қўлланилиши мумкин эмас. Ушбу саволга фақатгина меъёрий иқтисодиёт жавоб бериши мумкин.
Иқтисодиётда меъёрий ёндашувнинг моҳияти қиймат микдорини максималлаштиришдадир. Инсоният бор экан, у атроф муҳитга ўз таъсирини кўрсатиб келади. Бироқ, муаммо инсоният атроф муҳитга таъсир утказиши лозимми еки йуклигида эмас, балки ушбу таъсирнинг энг мақбул нисбатини аниқлашдадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |