8-мавзу.
Юк ташиш,юклаш-тушириш ва махсус транспортлар.
Автомобиллар.
Махсус транспорт воситалари.
Конвейерлар.
Пневматик транспортёрлар.
Юклаш –тушириш машиналари.
Таянч сўзлар: юк автомобили, двигатель, юк кўтариш қобилияти, панель, контейнер,қувур, транспорт, лента, ролик, барабан, насос, бункер, труба, вентилятор, компрессор, вилка, отвал, фронталь юклагич, штабель, кронштейн.
8. 1.Автомобиллар.
Мамлакатимизда қурилиш учун ҳар йили жуда кўп микдорда турли ҳил юклар ташилади. Бу иш транспорт машиналари, юк ташиш автомобиллари, тракторлар, ғилдиракли шатакчилар, тиркама ва ярим тиркамалар, механик транспорт воситалари ердамида бажарилади. Қурилишда фақат автомобиль транспортига кетган сарфни умумий қурилиш-монтаж ишлари сарфининг 10…12%ини ташкил этади. Автомобиль транспортига ва унга боғлик бўлган юклаш-тушириш ишларида банд бўлган ходимларнинг сони қурилишдаги барча иҳчилар сонининг чорак қисмини ташкил қилади.
У еки бу турдаги транспорт танлаш ташилиши керак бўлган юкнинг миқдори ва унинг характери, масофаси, йўлининг холати ва ташиш учун ажратилган вақтга боғлиқ. Автомобиль, трактор ва шатакчилар юк ташишдан ташқари, таркама ва ярим тиркама қурилиш машиналарини шатакка олиб юриш хамда ўрнатма қурилиш машиналари – экскаватор, кран, юклагич, бульдозер, скреперлар, ер қазувчи ва устун қозиқ қоқувчи қурилмалар учун унификациялашган сифатида ҳам хизмат қилади. Автомобиль, трактор ва шатакчиларнинг алоҳида йиғиш бирликлари ва механизмларидан жуда кўп бошқа қурилиш машиналарида фойдаланилади.
Автомобиллар фақат юк ташийди, улар кўпгина қурилиш машиналари (кранлар, ер қазиш қурилмалари, монтаж қилиш ишлари, кўчма устахоналар ва шунга ўхшашлар) учун машиналар бўлиб хизмат қилади. Қурилишда автомобиллар саройининг ўртача юк кўтариш қобилияти тахминан 10 тоннани ташкил этади. Бу кўрсаткични катта юк кўтарувчи автомобилларнинг саройидаги салмоғини кўпайтириш хисобига 18...25 тоннага кўпайтирилса, яқин йиллар ичида юк ташиш таннархини икки баробар камайтириш мумкин.
Автомобилларга нисбатан юқори тезликка эга (соатига 80 километргача), харакатчан, бурилиш радиуси кичик, анча тик баландлик ва пастликлардан ўта олади, тиркама, ярим тиркама ҳамда юклаш-тушириш механизмлари билан жихозланиши мумкин.
Барча автомобиллар бир ҳил тузилиш схемасига эга ва учта қисм двигател, шасси ва юк кузови иборат. Бортли автомобилларнинг кузовлари еғоч металлдан тайерланган платформалардан иборат бўлади ва кўпинча донали қурилиш материаллари ва турли ҳил юкларни ташишга мўлжалланади. Автомобиллар бир ўқли тиркамалар ердамида труба, устун қозик, еғоч, металл прокат ва шунга ўхшаш узун фермалари тақай олади.
Юк автомобилларида карбюраторли ва кўпроқ дизелли ички енув двигателлари қўлланади. Автомобиль шассиси гидромеханик еки механик трансмиссия (куч узатмаси), юриш қисми ва бошқариш механизмидан иборат. Двигателларнинг қуввати 50…220 кВт атрофида бўлади.
Автомобиль трансмиссияси буровчи моментни двигатель 1 дан етакловчи ғилдираклар 8 га узатади ҳамда автомобилга ўрнатилган турли жихозларни ишга солади. Унга фрикцион тишлашиш муфтаси2, поғонали узатмалар қутиси3, кардан вал4, марказий узатма 5 (якка ёки жуфт), дифференциал 6, ярим ўқлар7, етакловчи (юритувчи) ғилдираклар 8 киради.Кожух ичига жойлаштирилган марказий узатма,дифференциал ва ярим ўқлар етакчи кўприк дейилади.
Умумий ишларга мўлжалланган юк автомобиллариа)очиқ платформали ва
бортли;б)ўтағонлиги оширилган;в)ярим прицепни улашга мўлжалланган шатакчи;
Ҳозирги вақтда қурилиш ишларида юк кўтариш қобилияти юқори бўлган МАЗ,
КрАЗ,FOTON, HAVO, CHACHMAN русумли автомобиль самосваллардан кенг фойдаланилмоқда.
Юк аватомобиллари ғилдирак формуласи АхБ билан белгиланади., буерда А-ғилдиракларнинг умумий сонини Б эса етакловчи ғилдиракларнинг умумий сонини билдиради,кетинги кўприклардаги жуфт ғилдирак битта ғилдирак ҳисобланади.Ғтағонлиги оширилган машиналарнинг ғилдирак формуласи 4х4,6х6 кўринишида ифодаланади.
ишларга мўлжалланган юк автомобиллариАвтомобиль трансмиссияси буровчи моментал двигатель етакловчи ғилдириклар узатади ҳамда автомобилга ўрнатилган турли жихозларни ишга солади.унга фрикцион тишлашиш муфтаси, поғонали узутмалар қутиси, кардан вал, марказий узатма (якка еки жуфт), дифференциал, ярим ўқлар. У етакловчи (юритувчи) ғилдираклар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |