Tabiiy tolalar va matoga ishlov berish


Маълумки, ҳар цандай янги ихтиро ўз-ўзидан яратилмайди, балки мавжуд техника даражаси, олдинги ихтиро ва илмий кашфиётларга таянади



Download 7,05 Mb.
bet87/137
Sana27.04.2022
Hajmi7,05 Mb.
#585649
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   137
Bog'liq
УМК Патентшунослик

Маълумки, ҳар цандай янги ихтиро ўз-ўзидан яратилмайди, балки мавжуд техника даражаси, олдинги ихтиро ва илмий кашфиётларга таянади. Бироқ, янги ихтироларни яратиш ижодий жараён ҳисобланади. Бу ихтирони яратиш кўпинча расмий мантиқ қоидалари билан тушинтириб берилиши мумкин эмаслигини англатади. Кўп ҳолларда ихтиро бирдан яратувчининг ботттига ажойиб фикрнинг келиб қолиши натижасида туғилади.
Альберт Эйнштейн дунёни тушунтирувчи умумий қонуниятларни қидириш тўғрисида фикрлар экан: "Ау цонунларга мантиций йўл эмас, балки тажриба моҳиятини англаб етишга киришга асослангам ички ҳис-туйгугина олиб боради " деб ёзганди.
Ички ҳис-туйғу норасмий фикрлаш усулига тааллуқлидир. Унинг асосида тажриба, олдин эгалланган билимлар ётади. Мантиқий фикрлаш ҳар қандай ақлий ишда мажбурий ҳисобланади, лекин у ҳар доим ҳам етарли эмас. Ундан фарқли равишда, ички ҳис-туйғу кўп вазифаларни ечишда мажбурий эмас, лекин техник ижодиёт учун тенги йўқдир.
Техник ижоднинг самарадорлиги кўп жиҳатдан ижодкор шахсга, унинг ақлий қобилиятлари, билимлари, характерига боғлиқ. Бироқ, ижодий фаолият таҳлили ва замонавий психология ютуқлари ижодий ечимларни топишга кўмаклашувчи бир қатор амалий тавсиялар ишлаб чиқишга имкон берди.
Аввало, ички ҳис-туйғуга асосланган фикрлашни фаоллаштириш учун фойдали бўлиши мумкин бўлган бир қатор шарт ва маслаҳатларни кўриб чиқамиз:

  1. Ички ҳис-туйғунинг намоён бўлишига туртки берадиган предметни билиттт зарур;

  2. Одам предмет ёки ҳодиса тўғрисида кўп ўйлагани ва изланаётган ечимни топишга беҳуда ҳаракат қилганидан кейингина ички ҳис-туйғу ёрдамга келади;

  3. Предмет ёки ҳодисаларни "автоматик" тарзда тушунадиган одамда ички ҳис-туйғу камроқ бўлади, шунинг учун ички ҳис-туйғуга асосланган фикрлар кўпинча ғайриоддий ишларни қиладиган одамда туғилади;

  4. Вазифани қўйиш ва ички ҳис-туйғуга асосланган фикрларни бериш тартиби аҳамият касб этади. Маълумки, агар ички фикр (ички ҳис-туйғуга асосланган фикрлаш)ни олдин берса, бу ёрдам бермайди; агарда уни вазифани ечиглга ҳаракат қилиб кўрилганидан кейин берилса, сўнгра вазифани ечишга ҳаракат қилинса, вазифа одатда ечилади;

  5. Одам вазифани ечишнинг кўп беҳуда усулларидан фойдалангани, лекин уни ечишда ўзининг ожизлигига ҳали ишонч ҳосил қилмагани, яъни вазифадан воз кечмаганлигидаги фурсат ички ҳис-туйғунинг намоён бўлиши учун энг қулай шароит ҳисобланади. Аниқ мақсад сари интилувчанлик, муайян янги билимни олиш имконига ишонч ва меҳнатсеварлик ҳар доим ички ҳис-туйғуга асосланган фикр билан тақдирланади;

  6. Вазифа қанчалик оддий ифодаланган, қанчалик схема тарзида тақдим этилган бўлса, ички ҳис-туйғуга асосланган фикрнинг намоён бўлиш эҳтимоли шунчалик кўп бўлади;

  7. Ички ҳис-туйғу хато қилиш хавфидан, далиллар келтирмаслик ёки таклиф қилинаётган ёки янги ҳолатларнинг етарли эмаслигида айбланишидан қўрқадиганларга ёрдам бермайди;

  8. Ички ҳис-туйғуга асосланган қарор ўша савол устидаги қизғин, лекин самарасиз ишдан кейинги ҳордиқда ёки ҳордиқ давомида келади;

Ички ҳис-туйгуга асосланган топилма унинг чинлигини тўгри ташкил этилган мантиций текширишга муҳтождир. Агар топилма хато бўлса ёки ҳақиқатни тўлиқ акс эттирмаса, айнан мантиқий текширув ҳақиқатни топишнинг кейинги йўналишларига ишора беради.
Ички ҳис-туйғунинг намоён бўлишига кўмаклашувчи юқорида кўрсатилган шартлар ижодий жараённи тартибга солиш йўлидаги биринчи қадам ҳисобланади. Бу соҳадаги кейинги поғона техник ижод усуллари ҳисобланади. Бундай усулларни интуитив-ассоциатив ёки эвристик (грекча эврика - топдим сўзидан) усуллар деб ҳам аташади.
Ҳозирда цуйидаги усуллар (йўллар) энг кенг тарцалган ҳисобланади:

  1. Ақлий забт этиттт (штурм) усули. Бундай усул кўпинча ғояларни жамоа бўлиб топишда ижодий фикрлашни фаоллаштириш учун қўлланилади. Усулнинг асосига ғоянинг жамоатда яралиши қўйилган. Яъни моҳиятига кўра ақлий забт этиш ташкилий гуруҳнинг алоҳида аъзолари ижодий ҳамкорлиги йўли билан янги ғояларни яратиш усулидан иборат.

Буусул бўйича иш бир неча босцичда ўтказилади:

  • тайёргарлик. Тайёргарлик босқичида вазифа, муайян техник муаммо аниқ ифодаланади ва ёзилади. Шунингдек тайёргарлик жараёнида мавжуд материаллар, масалан, объектнинг маълум ўхшашлари, амал қилиш тамойиллари тўғрисидаги маълумотлар, чегара шартлари ва бошқалар тўпланади. Ақлий забт этиш иштирокчиларини танлаш муҳим вазифа ҳисобланади. Одатда, барча иштирокчилар икки гуруҳ: яратувчи ва экспертларга бўлинади. Психологлар тавсия қилган яратувчилар сони 4 дан 15 кишигача. Экспертлар ечим топишда иштирок этмайди;

  • ақлий забт этишни ўтказиш. Забт этишни ўтказишнинг давомийлиги

ечилаётган муаммонинг хусусияти ва қийинлигига қараб 15 минутдан 1 соатгача бориши мумкин. Забт этиш босқичида барча яратувчилар имкон қадар турли хил ғоя ва таклифларни илгари суриши керак. Ақлий забт этишнинг муваффақияти учун бир қатор муҳим қоидаларга риоя қилиш керак: биринчидан, забт этиш давомида ҳеч қандай танқидга йўл
қўйилмайди; иккинчидан эса, ғояларни асослаш ва муҳокама қилиш тақиқланади, чунки баъзан бемаъни ғоя ҳам бошқа самарали ғояга туртки бўлиши мумкин. Таъкидлаб ўтамиз, забт этишни ўтказиш учун ғоялар оқимини керакли йўлга солувчи зарур. Амалиётда ацлий забт этиш натижасиз бўлса ёки хаос билан тугаса, бу айнан забт этишни йўналтирувчининг муваффациятсизлиги ҳисобланади;

  • ғояларни баҳолаш ва танлаш. Утказилган забт этишнинг барча материаллари, барча ғоялар экспертлар гуруҳига берилади, улар ғояларни батафсил ўрганиб чиқадилар ва таклиф қилинган ғоялардан энг сараларини танлаб оладилар ва ривожлантирадилар.

Усулдан умумий характердаги ва тор ихтисосли ҳисобланмаган вазифаларни ечишда фойдаланиш самарали бўлади. Масалан, "Ишқаланиш коэффициентини камайтириш"га қараганда "Қандай қилиб маҳсулот таннархини пасайтириш мумкин?" типида.
Америкалик олим В.Гордон томонидан итттлаб чиқилган синектика усули ақлий забт этишга яқин ҳисобланади. Синектиканинг назарий асоси ижодий жараённи билиттт ва уни бошқариш мумкин, деган тасдиқ ҳисобланади. Ақлий забт этишдан асосий фарқи муайян мавзу бўйича ишлашга махсус танланадиган 5-6 кишилик кичик тезкор гуруҳларнинг жалб этилишидан иборатдир.

  1. Морфологик таҳлил. Турли хил ғояларни яратиш, яъни энг мақбул ечимни тасодифан топиш тамойилига асосланган ақлий забт этишдан фарқли равишда, морфологик таҳлил техник муаммонинг барча мумкин бўлган ечимларини доимий (ички ҳис-туйғуга қараганда, кўпроқ мантиқий) саралашни ва уларнинг орасидан энг мақбулини аниқлашни кўзда тутади. Морфологик тахлилни ўтказишда вариантларни оддий саралаш билан чекланиб қолмаслик, янги ноанъанавий ечимларни ажратиб олиш муҳимлигини таъкидлаймиз. Бундай ечимлар техника объектини ривожлантиришнинг муқобил вариантларини аниқлашга имкон беради.

Одатда, мазкур усул цуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:

  • аниқ техник муаммо ифодаланади;

  • муаммо ечимига таъсир этувчи асосий параметрлар аниқланади;

  • ҳар бир параметр (характеристика)ни билимлар, ҳолатлар, режимлар, белгиларнинг муайян сонига бўлинади. Масалан, функцияни амалга ошириш учун тузилмавий унсурлар, бўғинлар, кичик тизимларни, шунингдек амал қилиш тамойилларини ёки ҳаттоки мақбул физик ҳодисалар ва эффектларни танлаб олиттт мумкин;

  • муаммо ечимининг барча вариантларидан иборат морфологик матрица (қути)ни тузишда. Бундай матриқа турли ечимларнинг афзалликлари ва камчиликларини яққол таққослаш имконини беради;

  • олинган ечимлар таҳлил қилинади ва улардан энг мақбуллари танлаб олинади.

Ҳозирги вақтда морфологик таҳлилдан техниканинг янги объектларини тузишда, шунингдек технологиялар ва келгуси тадқиқотлар дастурларининг ривожини тахминлашда кенг фойдаланилади.

  1. Техник қарама-қаршиликларни бартараф этиттт. Маълумки, ҳар қандай техник тизим (буюм, ускуна, технологик жараён) ўзаро боғланган унсурлар, параметрлар ва уларнинг техник тавсифларининг мажмуасидан иборат. Техник қарама-қаршилик шунда намоён бўладики, бундай тизимда қандайдир бир ихтиёрий параметрни, тавсифни яхшилашда иккинчисининг ёмонлашуви рўй беради.

Биринчи бўлиб техник қарама-қаршиликларни бартараф этишнинг стандарт йўллари Г.С.Альтшуллер томонидан итттлаб чиқилган ихтиро вазифаларини ечиш алгоритми (ИВЕА)да аниқланган эди. Ҳозирги кунда ихтиролар тузишда фойдаланилиши мумкин бўлган йўллар юздан ортиқдир. Уларнинг ичида энг муҳимлари цуйидагилар ҳисобланади:

  • бўлиш йўли, хусусан, объектни мустақил қисмларга бўлиш ва объектни қисмма-қисм бажариш;

  • олиб чиқиш усули, бунда объектдан "ҳалақит" бераётган қисм ("ҳалақит қилувчи" хусусият) олиб ташланади ёки аксинча, ягона керакли қисм (керак хусусият) ажратилади;

маҳаллий сифат йўли бўлиб, ўз ичига: бир турдаги объект тузилиши (ёки ташқи муҳит, ташқи таъсир)дан бир турли бўлмаганга ўтиттт; объектнинг турли қисмларига турли функцияларни бериш; объектнинг ҳар бир қисми унинг итттига энг мос келадиган шароитларда бўлишига талабларни олади;

  • универсаллилик йўли: бошқа объектларга эҳтиёж йўқолиши учун объектни бир қанча функцияларни бажарадиган қилиш;

  • матрёшка йўли бир объектни бошқа объект ичига, уни учинчисининг ичига ва ҳоказо жойлаштириш ёки бир объект бошқа объектни кўндалангига кесиб ўтади;

  • қарши оғирлик йўли, масалан, объект оғирлигини кўтарма кучга эга бошқа объектлар билан бириктириш орқали ўрнини босиш;

  • "олдиндан қўйилган ёстиқ" йўли, яъни объектнинг нисбатан юқори бўлмаган мустаҳкамлигини олдиндан тайёрланган авария воситалари билан босиш;

  • эквипотенқиаллик йўли, объектни кўтариш ёки туширишга тўғри келмайдиган қилиб ишлар шароитини ўзгартириш;

  • "аксинча" йўли, вазифа шартларида баён қилинган ҳаракатлар ўрнига тескари ҳаракатни амалга ошириш (масалан, объектни музлатмасдан, иситиш) ёки объект (ёки ташқи муҳит)нинг ҳаракатланувчи қисмини ҳаракатланмайдиган, ҳаракатланмайдиган қисмини - ҳаракатланадиган қилиш;

  • динамизация йўли, бунда объект (ёки ташқи муҳит) тавсифлари шундай алмашиши керакки, ишларнинг ҳар бир босқичида энг мақбул бўлиши ёки объектни бир-бирига нисбатан қимирлай оладиган қисмларга бўлиб ташлаш керак;

  • қисман ёки ортиқча ечиш йўли, масалан, талаб қилинаётган 100% лик самарани олиш қийин бўлса, "бир оз кам" ёки "бир оз кўп" олиш керак. Бунда вазифа анча осонлашиши мумкин;

  • "фойдани зиёнга айлантириш" йўли, чунончи, зиёнли омилларни ижобий самара олиш учун ишлатиш, зиёнли омилни бошқа зиёнли омил билан қўшилиши ҳисобига бартараф қилиш ёки зиёнли омилни шу даражага кўтариш керакки, у зиёнли бўлмасин;

  • объектнинг физик-кимёвий параметрларини ўзгартириш йўли, масалан, объектнинг агрегат таркиби, эгилувчанлик даражаси, ҳарорати, ҳажмини ўзгартириш.

Хулоса цилиб таъкидлаб ўтамизки, кўрсатилган усуллар ва йўллардан фойдаланиш ихтирочидаги табиий ицтидорнинг ўрнини боса олмасада, техник ижодиётни тартибга солиш ҳар бир мутахассисдаги ижодий потенциалнинг, айницса уларнинг лойиҳа гуруҳлари, ижодий жамоалар билан биргаликда ишлашларида, энг тўла очилишига доимо кўмаклашади.
Назорат саволлари

  1. Оксфорд инновейшн компанияси томонидан ишлаб чиқилган инновацияларни бошқариш усули қандай босқичлардан иборат?

  2. Компаниянинг интеллектуал активлари нима?

  3. Компания, корхонанинг интеллектуал активларини бошқариш учун қандай асосий қадам қўйилиши керак?

  4. Нима учун корхоналарга патент-ахборот бўлимлари керак?

  5. Корхонанинг патент-ахборот бўлими қандай талабларга жавоб бериши керак?

  6. Патентшунос профессионал фаолиятининг самарали ташкил этилиши қандай омиллар билан белгиланади?

  7. Ички ҳис-туйғуга асосланган фикрлашни фаоллаштириш учун қандай шароитлар фойдали бўлиши мумкин?

  8. Ақлий забт этиттт усули нима дегани?

  9. Морфологик тахлил усули қандай амалга оширилади?

  10. Техник қарама-қаршиликларни бартараф этиттт усули тўғрисида гапириб беринг?






Download 7,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish