Tabiiy tolalar va matoga ishlov berish


Бошца тижорат операциялари каби, инновация лойиҳаларни амалга ошириш кўп жиҳатдан индивидуал тажриба, билимлар ва тадбиркорлик алоцаларининг натижаси ҳисобланади



Download 7,05 Mb.
bet85/137
Sana27.04.2022
Hajmi7,05 Mb.
#585649
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   137
Bog'liq
УМК Патентшунослик

Бошца тижорат операциялари каби, инновация лойиҳаларни амалга ошириш кўп жиҳатдан индивидуал тажриба, билимлар ва тадбиркорлик алоцаларининг натижаси ҳисобланади. Ҳозирги кунда ҳатто саводли итттлаб чиқилган бизнес-режа мавжудлигида ҳам ҳар қандай оригинал ғоя лойиҳанинг тижорат томонини юрита оладиган, муайян амалий натижани таъминлайдиган мутахассислар бўлмаса ишламайди.
Инновация лойиҳаларини аниқ ва саводли бошқариш уларни самарали амалга оширишнинг бош мезони ва охир-оқибатда, тегишли корхонанинг тараққий этишининг кафолати ҳисобланади. Бу ўз навбатида кўп жиҳатдан менежернинг шахсияти, унинг профессионал тайёргарлигига боғлиқ. Фан ва технологиялар соҳасида ишлаётган менежер инновация фаолияти, интеллектуал мулкни бошқариш, иқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги замонавий билимларни эгаллаган, бошқаришнинг турли усулларидан фойдаланишни билиши, тадбиркор этикети қоидаларини ўзлаштирган бўлиши керак ва ҳоказо.
Илмий-технологик менежментнинг самарали фойдаланилаётган усуллари жаҳон амалиётидан маълум. Оксфорд инновейшион компанияси томонидан итттлаб чиқилган Ьтоуайоп Асйоп™ Тоо1-Кй" қўлланмаси инновацияларни бошқаришнинг муайян усулига мисол бўлиши мумкин. Бу қўлланмада инновация ғоясининг шаклланишидан тортиб ундан якуний фойдаланишгача бўлган корхонадаги ишлар кетма-кетлиги бўйича тавсиялар берилган.
Кўрсатилган усулнинг моҳияти цуйидаги босцичлардан иборат.

  • корхона "соғлиғи"ни текшириш (Ьтоуайоп Асйоп™ НеаЬЬ СЬеск) ва инновация татбиқ этишда йўлда турган тўсиқларни аниқлаш;

  • инновация фаолиятининг объектини тўғри танлаш. Биринчи навбатда бизнесга таъсир этувчи ташқи омилларни таҳлил этиш лозим. Кейин олиниши мумкин бўлган илмий маҳсулотнинг рақобатбардошлилигини рақобатлашувчи компанияларнинг шу каби маҳсулотлари билан солиштириш. Компания бизнесининг кучли, заиф томонлари, имкониятлари ва таҳдидларни таҳлил қилиш (8^\ЮТ Апа1уз1з). Замонавий бозор шароитида инновациянинг энг муҳим жиҳати якуний маҳсулотнинг харидоргирлик хусусиятлари янги бўлиши зарурлигига эътиборни қаратамиз. Техник янгилилик эса иккиламчи ролни ўйнайди;

  • компания интеллектуал активларини баҳолаш ва истиқболли патентлар реестрини тузиш. Интеллектуал активлар тушунчаси интеллектуал мулк тушунчасидан бир оз фарқ қилишини таъкидлаб ўтиш лозим. Амалиётда интеллектуал актив бу, аввало, мацсадли усулда фойдаланилиши мумкин бўлган ва ўз эгаси учун пул бирликларида ифодаланган муайян цийматга эга бўлган интеллектуал мулкдир;

  • инновацияни амалга ошириш бўйича маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш;

  • лицензия шартномаларини тузишда ҳисобга олиш зарур омилларни текшириш, масалан, патент бўйича мутлақ хуқуқлар ҳажми, турли мамлакатлар бўйича патент софлигининг мавжудлиги ва ҳоказо;

  • ғоялардан фойдаланишга қарор қабул қилиш, аниқ инновация лойиҳаларини амалга ошириш.

Шак-шубҳасиз, илмий-технологик корхонани бошқариш ва унинг иқтисодий сиёсатини режалаштиришда интеллектуал активлар, яъни ихтиролар, саноат намуналари, товар белгилари, шунингдек, муаллифлик ҳуқуқлари, итттлаб чиқариш ва тижорат сирлари, "ноу-хау" ва бошқаларни бошқариш стратегиясига асосий ўрин берилиши керак. Ғарб амалиётига кўра, ҳар бир инновация лойиҳаси компания ишлаб чиқариш стратегиясига мувофиқ келиши керак, интеллектуал мулкни бошқариш эса қийматни ҳақиқий бошқаришга олиб келиши керак.
Интеллектуал мулк объектларини бошқариш жараёни "Доу кемикал" компаниясининг тажрибаси мисолида кўриб чиқилиши мумкин. Мазкур усул цуйидаги асосий босцичлардан иборат:

  • компания портфелидаги интеллектуал активларни таснифлаш, шунингдек улардан фойдаланиладиган мақсадларни ва бу объектлар учун мулк ҳуқуқлари қандай тарзда (кимга) амалга оширилганлигини таҳлил қилиш;

  • интеллектуал активларнинг нархини аниқлаш, уларни харид қилиш ва кучда сақлаш учун зарур харажатларни аниқлаш, шунингдек бизнес стратегиясига мувофиқ бу мулк қимматини ошириш бўйича ишлар режасини итттлаб чиқиш. Бу босқич активларни сақлаш (масалан, патентларни кучда сақлаш), уларни лицензиялаш ёки улардан воз кечишдан иборат бўлиши мумкин. Таъкидлаб ўтамиз, фойдаланилаётган технологияларни баҳолашни фақат бошқа томон, масалан, ташқи эксперт ўтказмаслиги керак. Агар ташқи экспертлар технологиядан фойдаланишга масъул ташкилот ходимлари билан бирга иш юритсаларгина уларнинг иши самарали бўлади;

  • бўлажак капитал қўйилмалари тўғрисида қарор қабул қилиш. Бунда корхонага келгуси йилларда қандай интеллектуал активлар, билимлар керак бўлиши ва бизнес стратегиясига мувофиқ улар корхонанинг ўз кучлари билан ишлаб чиқилиши ёки ташқи манбалардан харид қилинишини аниқлаш керак;

  • янги билимлар портфелини йиғиттт ва жараённи мунтазам асосда такрорлаш.

Бундай жараён компания ва унинг асосий рақобатчиларининг бозордаги ва инновациялар пойгасидаги ўрнини таҳлил қилишга, шунингдек илмий тадқиқотлар йўналишлари ва интеллектуал мулк объектларини ҳимоя қилиш (масалан, ихтирони патентлаш ёки уни тижорат сири сифатида сақлаш, "ноу-хау") тўғрисида объектив қарорларни тезкор равишда қабул қилишга имкон беради. Мазкур тизим бўйича интеллектуал активларни бошцаришда ишлатиладиган муҳим мезонлар цуйидагилар ҳисобланади:

  • бизнесга керак бўладиган вақтга нисбатан ихтироларни қайта итттлаттт ва кўриб чиқиш вақти;

  • патентлар ва бошқа муҳофаза ҳужжатларининг амал қилиш муддати тугагунича кўзланган капитал қўйилмалар (харажатлар);

  • бизнес фойдаланаётган патентлар ва лицензиялар портфели таркибининг фоизи;

  • режалаштирилаётган харажатлардан фоиз сифатида таснифлашнинг сифат жиҳатдан қиммати; режалаштирилаётган харажатларнинг фоизи сифатида ифодаланган муҳим патентлар билан ишлар ҳолати ва ҳоказо.

Албатта, интеллектуал активларни бошқаришнинг кўрсатилган усулини барча, айниқса кичик, корхоналар ўзида қўллашга тайёр бўлмайди. Чунки Узбекистон, шунингдек собиқ Иттифоқ мамлакатларидаги интеллектуал мулк бозорининг анъаналари фақатгина ривожланиш босқичидадир. Бироц ҳар бир корхонадаги ишни оптималлаштиришни цуйидаги саволларнинг муҳокамасидан бошлаш мумкин:

  1. Корхона фаолиятининг қайси соҳалари энг муҳим аҳамиятга эга?

  2. Бу соҳаларнинг қайси бирида билимларни бошқариш ва улар билан алмашишни осонлаштириш муҳим ҳисобланади?

  3. Бу соҳаларнинг қайси бири бойликлар яратиш мақсадида билимларни бошқаришнинг муҳимлигини намоён қилишга энг яхттти имконият беради ва агар бугуннинг ўзида тегишли ташаббус кўрсатилса, улар корхона қийматининг опшшига олиб келадиган дастаклар тизими ҳисобланадими?

Жаҳон миқёсида рақобат тараққиётининг замонавий йўналишлари шуни кўрсатадики, маҳсулот ва хизматлар қийматига ҳисса қўшадиган интеллектуал активларни яратиш ва уларни бошқаришдан иборат билимларни бошқариш жараёни корхоналар муваффақиятли фаолиятининг бош мезонларидан биридир. Демак, иптеллектуал мулкка мутлақ хукуқларпипг амалий қиммати ошади, истиқболли патентларнинг қиймати ҳам, шунингдек патентшунослик еа илмий-технологик менежмент соҳасида малакали мутахассисларга эҳтиёж ошади.

  1. Патент-ахборот бўлимларининг фаолиятини ташкил қилиш

Аввалги бўлимларда илмий-технологик ва итттлаб чиқариш корхоналарининг муваффақиятли иш юритиши интеллектуал мулкни бошқариш бўйича масалаларни ҳал қилмасдан, тегишли патент-ахборот тадқиқотларини ва ихтиролар, саноат намуналари, товар белгиларини рўйхатга олиш ва бошқаларни патентлаш бўйича ишларни ўтказмасдан мумкин эмаслигини кўрсатиб ўтдик.

Download 7,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish