Modul-4. “Innovatsiya" tushunchasi. Innovatsiyalarni tasniflash”
23-Tematik ma’ruza
Mavzu: "Innovatsiya" tushunchasi. Innovatsiyalarni tasniflash
Ҳар бир ихтирони яратишдан мақсад уни муайян товар ёки технологик жараён кўринишида амалга оширишдир. Бунда ихтиродан патент эгаси фойдаланганлиги ёки буни унинг лицензияси бўйича бошқа шахс (яъни лицензиат) бажарганлигидан қатъи назар, энг муҳими ихтиро ёрдамида яратилган товар ёки технология ўзининг муайян истеъмолчисини топганлиги ҳисобланади.
Агар бундай товар ёки технология ўз истеъмолчиси (яъни харидори)ни топмаса, бу ушбу ихтиро талаб цилинмаганлигини, бинобарин уни яратиш учун кетган барча саъй-ҳаракат ва харажатлар беҳуда бўлганлигини англатади.
Бироқ ихтиронинг муайян истеъмолчигача бўлган йўли оддий эмас. Ихтирони саноатда қўлланиш, одатда, тажриба-саноат буюмини итттлаб чиқиш ва синаш, маҳсулотни стандартлаштириш ва сертификатлаш, зарур ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилиш ёки яратиш, технологик жараённи ишга тушириш, маҳсулотни реклама қилиш ва сотиш, унга техник хизмат кўрсатиш ва бошқалар бўйича чора-тадбирлардан иборат кўп поғонали жараёндир.
Кўрсатилган чора-тадбирларни амалга ошириш кўпгина мутахассисларнинг мувофицлаштирилган саъй-ҳаракатларини ҳамда маҳсулот муваффациятли сотилгандагина цопланадиган молиявий ресурсларни жалб цилишни талаб цилади.
Таъкидлаб ўтамиз, ихтирода юқори технологик тавсифларнинг мавжудлиги бозорда унинг муваффақиятини кафолатловчи омил ҳисобланмайди. Кўпинча шундай бўладики, ҳатто энг зўр ихтиро ҳам саноатда қўлланилмаслиги ва ташлаб қўйилиши мумкин. Россиядаги XVII асрдаги Кулибиннинг ихтиролари, Поповнинг радиотелеграфи (Попов биринчи бўлган бўлса ҳам, радиодан фойдаланганда инсоният уни эмас, Марконини ёдга олади), 1934 йилда Круссер бошчилигидаги совет муҳандислари гуруҳи томонидан телекўрсатув тамойилининг яратилиши ва бошқалар шундай "кераксиз" ихтироларнинг классик намунаси ҳисобланади.
Бугунги кунда ихтиролар ҳамда интеллектуал мулкнинг бошқа объектларидан фойдаланишни оқилона ташкил этиш ииновация фаолияти деб номланадиган бизнеснинг ихтисослашган соҳаси бўлди.
Инновация фаолияти деганда олимлар, муҳандислар, патентшунослар, менежерлар, ицтисодчилар, молиячилар, ишлаб чицарувчилар билим ва саъй- ҳаракатларини бирлаштирувчи ва интеллектуал мулк объектларини тижорат нуцта назаридан амалга оширилишига царатилган жараён тушунилади.
Бундай фаолиятнинг якуний натижаси инновация (лотинча янгилик киритиш), яъни илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг натижалари, чунончи: ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, интеграл микросхемалар топологиялари, ноу-хау, интеллектуал мулкнинг бошқа объектларидан амалиётда фойдаланиш ҳисобланади.
Етакчи мамлакатларнинг индустриал ривожланиш тажрибаси инновациялар фан-техника тараққиёти билан узвий боғлиқлигини, аниқроғи эса унинг натижаси хисобланитттини кўрсатади. Илмий ютуқлар ва ихтироларнинг кескин ошиши инновация фаолияти етакчи индустриал мамлакатлар иқтисодий тараққиётининг муҳим таркибий қисмига айланишига кўмаклашди. Айнан инновациялар фундаментал ва амалий илмий тадцицотларни ҳациций игилаб чицариш ва бозор билан бозловчи асосий бўзин ҳисобланади.
Алоҳида корхоналар бизнеси ва бутун давлат ва ҳудудлар индустриал тараққиётининг истиқболи кўп жиҳатдан уларнинг инновация фаолиятига тайёрлигига боғлиқ. Замонавий рақобат кураши шароитларида инновациялар, яъни индустрияга янги технологик билимларни жорий этиш, рентабелли, рақобатбардош товарларни итттлаб чиқариш бўйича замонавий жараёнларни ташкил этиш алоҳида корхонанинг ҳам, бутун давлатнинг ҳам иқтисодий тараққиёти истиқболидир.
Бозор иқтисодиёти шароитида инновацияларни тизимий тавсифлаш услубияти халқаро стандартларга асосланган бўлиб, улар бўйича тавсиялар 1992 йилда Ослода қабул қилинган ва "Осло қўлланмалари" деб ном олган.
Шунга мувофиқ амалиётда технологик инновацияларнинг икки типи фарқланади:
янги ва такомиллаштирилган маҳсулотни яратиш ва бозорда сотишни қамраб оладиган маҳсулот инновациялари;
янги ёки такомиллаштирилган технологик жараённи ўзлаштиришдан иборат жараён инновациялари.
Бундан ташқари, маҳсулотнинг сифат жиҳатдан янги даражаси, янги авлод технологиялари ва бутунлай янги техникани ўзлаштиришга қаратилган йирик ихтироларни амалга оширадиган базис (туб) инновациялар ҳамда мавжуд маҳсулот ва технологияларни тарқатиш ва такомиллаштиришга, масалан, машиналарнинг янги моделларини яратиш, итттлаб чиқарилаётган товарлар параметрлари ва уларни тайёрлаш технологияларини яхшилашга хизмат қиладиган яхшиловчи инновациялар ҳам фарқланади.
Инновациялар, одатда, муайян инновация лойиҳаларини бажариш йўли билан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |