27-Tematik ma’ruza
Mavzu: Patent idorasida talabnomalarni kо‘rib chiqish tartiblari va patent xuquklarini ximoya qilish
Барча юзага келадиган патент-ҳуқуқий низоларни уч тоифага бўлиш мумкин:
Ҳимоя ҳужжатларини бериш учун талабномалар бўйича аппеляциялар, масалан, Патент идорасининг патент беришда рад жавоби бериш тўғрисидаги қароридан талабнома берувчи томоннинг норозилиги. Тушунтириб ўтамиз, ихтиёрий царордан норози бўлиб юцори инстанцияга шикоят аризаси берилиши аннеляция дейилади;
Берилган патент, дастлабки патент ва гувоҳномаларнинг ҳақиқийлиги, уларни берилишининг ҳаққонийлиги тўғрисида аппеляциялар ва суд низолари. Бундай низоларда жавобгар сифатида патент эгаси ҳамда унинг рақиби - патентни ҳақиқий эмас деб топилиши ва уни бекор қилинишига интилувчи даъвогар низолашувчи тарафлар ҳисобланади;
Патент бўйича мутлақ ҳуқуқларнинг бузилиши тўғрисидаги низолар. Бундай низолар патент эгаси ва унинг ҳуқуқларини бузаётган шахс ўртасида бўлади.
Узбекистон Республикасида шунга ўхшаш патент-хуқуқий низолар қуйидаги инстанциялар томонидан кўрилиши мумкин:
Патент идорасининг Аппеляция кенгаши. Аппеляция кенгашининг ваколатига муҳофаза ҳужжатларини бериш учун талабномалар бўйича Патент идорасининг қарори ва экспертиза хулосасига берилган аппеляцияларни, шунингдек ихтиро, саноат намунаси учун дастлабки патентнинг, фойдали модел учун патент ёки товар белгиси учун гувоҳноманинг амал қилишига қарши берилган аппеляцияларни кўриб чиқиш киради. Ихтиро ёки саноат намунаси учун патентнинг амал қилиши бўйича Аппеляция кенгашига аппеляция билдирилиши мумкин эмас;
Узбекистон Республикаси Олий суди. Ихтиро ёки саноат намунаси учун патентнинг амал қилиши тўғрисидаги низоларни кўриб чиқишга, шунингдек патентланган объектга мажбурий лицензияни беришга фақатгина Олий суд ваколатлидир. Бундан ташқари, Олий судга Аппеляция кенгаши, шунингдек пастки инстанция судларининг қароридан норози бўлиб шикоят аризасини бериш мумкин;
Барча инстанция судлари. Одатда, судлар томонидан интеллектуал мулк объектларига муаллифлик, мутлақ ҳуқуқлар, олдиндан фойдаланиш ҳуқуқининг бузилиши тўғрисидаги низолар кўриб чиқилади ва ҳоказо;
Хўжалик суди патент эгасининг мулк ҳуқуқлари, лицензия битимларининг бажарилиши, муаллифга мукофот пулининг тўланиши тўғрисидаги низоларни ва шунга ўхшаш ҳуқуқ бузилишларни кўриб чиқади.
Таъкидлаб ўтамиз, патент идорасининг қарорига аппеляция талабнома берувчи томонидан берилса, муҳофаза ҳужжатларининг амал қилишига қарши аппеляция ва даъволар ихтиёрий манфаатдор шахслар томонидан берилиши мумкин. Одатда, бундай шахслар патент эгасининг рақобатчилари ҳисобланади.
Энди нимага асосан патент ва дастлабки патентнинг ҳақиқийлигига эътироз билдирилиши мумкинлигини кўриб чиқамиз:
муҳофаза қилинадиган объектнинг патентга лаёқалилик шартларига мос келмаслиги. Бунда даъвогар патентланган ихтиронинг янгилиги ва ихтиро даражасини рад этадиган тегишли ахборот манбалари (далиллар)ни келтириши керак;
талабнома материалларида ихтиро моҳиятининг тўлиқ очиб берилмаганлиги. Эслатиб ўтамиз, ихтиро ўз тавсифида унинг амалга оширилиши учун етарли бўлган шаклда тўлиқ очиб берилиши керак. Шунинг учун ихтиро тавсифида очиб берилган маълумотлар асосида амалга оширилиши (зарур техник натижа олиниши) мумкин бўлмаса, бу патент ҳақиқий эмаслигининг муҳим далили ҳисобланади;
талабноманинг дастлабки материалларида йўқ бўлган муҳим белгилар намунасининг ихтиро формуласи ёки белгилар мажмуасида мавжудлиги.
Патентнинг ҳақиқийлигидан ташқари берилган муҳофаза ҳужжати учун муаллифлик ва эгалик ҳуқуқининг тўғрилигига ҳам эътироз билдириш мумкин. Таъкидлаб ўтамиз, бундай иш кўришнинг бекор қилиш тўғрисидаги низолардан фарқи шундаки, даъвогар патент амал қилишининг тўхтатилишига эришмайди, балки кўпинча патентни қолган амал қилиш муддатигача ўз мулкига беришни талаб қилади. Одатда, манфаатдор шахс цуйидаги асосларда судга даъво бериши мумкин:
патентда муаллиф(лар) ёки патент эгасининг нотўғри кўрсатилиши;
атент эгасида патент, дастлабки патент ёки гувоҳнома олиш ҳуқуқининг йўқлиги. Масалан, мазкур ихтиро хизмат фойдаланиши учун бўлганлиги сабабли иш берувчи (корхона) ўз ходими томонидан патент олинишининг ноқонунийлигини исботлаттти мумкин;
ихтиро ёки саноат намунасини ноқонуний ўзлаштириб олиш факти.
Аппеляция беришнинг қонун билан белгиланган муддатларига риоя
Do'stlaringiz bilan baham: |