Tabiiy tolalar va matoga ishlov berish



Download 7,05 Mb.
bet97/137
Sana27.04.2022
Hajmi7,05 Mb.
#585649
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   137
Bog'liq
УМК Патентшунослик

СССРда шундай тизим тузилгандики, унда фацат ягона патент эгаси - давлатнинг ўзи мавжуд бўлиб, у фуцаролар томонидан яратилган барча ихтироларга мутлац ҳуҳуцца эга бўлган. Муаллиф ўз ихтиросига мутлақ ҳуқуқларни ололмасди, бинобарин ўз ихтиёрича уни тасарруф қилолмасди, лицензияни бошқа шахсларга сотолмасди ва ҳоказо. СССР қонунчилиги асосан муаллифлик ҳуқукини эмас, балки 15 йил муҳлатга амал қиладиган патентни олиттт имконини кўзда тутарди. Бироц, СССРда фацат хорижий фуцаролар ва фирмалар патент олиши мумкин эди.
Иттифоқ мафкураси давлат ихтиродан жамият манфаати йўлида энг яхттти тарзда фойдаланиши сабабли капиталистик патент тизими олдида шак- шубҳасиз устунликка эга, деб ҳар доим таъкидларди. Лекин капиталистик намуна бўйича патент тизимининг йўцлиги ихтиёрий давлат илмий-техник ва ицтисодий ривожланишига тўсиц бўлишини ҳаёт яццол исботлади. Охир оқибатда, совет "патент" тизими янги товар ва технологиялар яратилиши ва саноатда қўлланилишига хизмат қила олмади, бу техник ва иқтисодий стагнацияга, кейинчалик эса СССРнинг тарқаб кетишига олиб келган омиллардан бири бўлди.
Шу билан бирга, амалда бўлган совет патент тизимининг ижобий жиҳатларини ҳам цайд этмаслик мумкин эмас. Биринчи навбатда, бу патент экспертизасини ўтказиш соҳасидаги кўп ишланган қимматли амалий тажрибага тааллуқлидир. Шунингдек, ходимларни - патентшуносларни тайёрлаш тажрибаси ҳамда таркибига корхоналарнинг патент бўлимлари, Бутуниттифоц патент хизматлари маркази (БПХМ)нинг филиаллари, Патент кутубхоналари, Ихтирочи ва рационализаторлар жамиятлари ва бошқалар кирган СССРнинг ривожланган патент инфратузилмаси ҳам муҳим аҳамият касб этади. СССРнинг бош патент ташкилоти Ихтиролар ва кашфиётлар бўйича СССР Давлат цўмитаси бўлиб, унинг қошида 1960 йилда Давлат патент экспертизасининг Бутуниттифоқ илмий-тадқиқот институти (ДПЭБИТИ) ташкил этилган.
Шунингдек, капиталистик патент тизимининг моҳияти танқид қилинган бўлсада, уни инкор этилмаганлигини таъкидлаш лозим. Совет ўқув дастурлари хорижий мамлакатлар патент ҳуқуқини ўрганишни кўзда тутарди.
Совет Иттифоқининг патент билимлари соҳасидаги тажрибаси Россия ва бошқа МДҲ мамлакатларида ривожланаётган замонавий патент тизимининг негизи бўлди, деб айтиш мумкин.
Россиянинг янги патент қонуни 1992 йил 23 сентябридан кучга кирди. Бу қонун умуман олганда етакчи хорижий мамлакатлар патент қонунчилиги низомлари билан уйғунлаштирилган. Масалан, ихтиронинг патентга лойиқлик мезонлари сифатида янгилилик, ихтиро даражаси ва саноатда кўллашнинг мумкинлиги қабул қилинган. Қиёслаш учун, СССРда талабнома берилган техник ечим янгилилик, муҳим фарцларга эга ва ижобий самара берадиган бўлса, ихтиро деб топиларди.
Янги Россия қонунчилигининг собиқ СССР тизимидан бошқа муҳим фарқи экспертизанинг бир поғонали текширув тизими ўрнига текширув экспертизасининг икки поғонали тизими жорий қилинганлигидир. Ихтироларни бундай тизим бўйича патентлаш асосан бошқа давлатлар ёндашувига (масалан, ЕПИ тартибларига) ўхшаш ва қуйидаги босқичлардан иборат:

  1. Ихтиролар учун келиб тушаётган талабномаларни расмий экспертизадан ўтказиш;

  2. Талабнома келиб тушган санадан ўн саккиз ой ўтганидан кейин талабномани нашр қилиш. Шундан сўнг талабнома берилган ихтиро бўйича нашр қилинган формула ҳажмида вақтинчалик ҳуқуқий муҳофаза тақдим этилади;

  3. Талабнома берувчи ёки учинчи шахсларнинг тегишли илтимосномаларини олгандан сўнг моҳиятига кўра экспертизани ўтказиш;

  4. Моҳиятига кўра экспертиза натижалари бўйича ихтирога патент бериш ёки бермаслик тўғрисида қарор қабул қилинади.

Россияда патентдан ташқари фойдали модел учун гувоҳнома деб аталадиган муҳофаза ҳужжати ҳам жорий қилинганлигини қайд этиб ўтамиз. Бундай гувоҳнома фойдали модел учун талабномани расмий экспертизадан ўтказгандан кейин берилади. Фойдали моделнинг патентга лаёқатлилиги учун экспертиза ўтказилмайди, бинобарин гувоҳнома талабнома берувчининг жавобгарлиги билан ҳақиқийлик кафолатисиз берилади.
Россия патент қонунчилигини ислоҳ қилиш бу соҳадаги ижро органларининг ўзгартирилишига ҳам таъсир қилди. Шу тарзда, Ихтиро ва кашфиётлар бўйича комитет боскичма-босқич Патент ва товар белгилари бўйича Россия агентлиги (Роспатент)га ўзгартирилди. 1998 йил февралидан Саноат мулки ҳуцуцлари бошцармаси, Бутунроссия патент-техника кутубхонаси ва ЭҲМ, маълумотлар базаси ва интеграл микросхемалар топологиялари учун дастурларни ҳуцуций муҳофаза цилиш бўйича Россия агентлигининг қўшилиши натижасида ДПЭВИТИ негизида Саноат Мулки Федерал Институти (ФИПС) ташкил қилинди.
Ҳозирги вақтда Россияда интеллектуал мулк бозори барқарор суръатларда ривожланмоқда. Масалан, 1999 йилда ихтиролар учун 24659 та талабнома тақдим этилган ва 19508 та патент берилган. Бундай талабномаларнинг 20% га яқини хорижий талабнома берувчилар томонидан такдим этилган. 1999 йил 31 декабрдаги ҳолатга кўра Россияда 678 та патент бўйича ишончли вакиллари рўйхатга олинган бўлиб, бу ривожланган патент инфратузилмаси кўрсаткичи ҳисобланади.
1995 йил 27 июлида Россия ва Узбекистон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида саноат мулкини муҳофаза килиш соҳасида эркин ҳамкорликни кўзда тутувчи битим имзоланган. Хусусан, Узбекистон фуқаролари Россия патент бўйича ишончли вакиллари хизматларига мурожаат қилмасдан СМФИга бевосита талабномалар бериш ҳуқуқига эга.
Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик, Ўзбекистон талабнома берувчилари учун Россия ҳудудида, россияликлар учун Ўзбекистонда, патент ҳуцуцларини ҳимоялашни осонлаштириш, шунингдек патент ахбороти билан алмашиш, ишлаб чицариш кооперацияси, савдо, ицтисодий ҳамкорликнинг бошца шаклларини ривожлантиришда мустаҳкам негиз бўлиб хизмат цилади.
Назорат саволлари

  1. БИМТ ўз фаолиятида қандай асосий мақсадларни кўзлайди?

  2. БИМТнинг раҳбарлик органларини номланг?

  3. БИМТ Халқаро бюроси қандай итттни амалга оширади?

  4. БИМТ Академияси нима учун тузилган?

  5. Қандай иқтисодий дастлабки шарт-шароитлар ягона европа патент тизимининг тузилишига олиб келди?

  6. ЕПИнинг тузилиши ва европа патентини бериш тартиби тўғрисида гапириб беринг?

  7. АҚШ патент ҳуқуқининг фарқ қилувчи хусусиятлари нимадан иборат?

  8. Америка патент формуласини қўйилишининг ўзига хос хусусиятлари нимада?

  9. Нима учун собиқ СССРда ихтиро учун муаллифлик гувоҳномаси каби муҳофаза ҳужжати жорий этилганди?

  10. Россия янги патент қонунчилигининг ўзига хос хусусиятлари нимадан иборат?


Download 7,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish