Tabiiy tolalar va matoga ishlov berish


ЕПИ филиалларидан бирига ЕПИ расмий тиллари (инглиз, француз ёки немис тили)дан бирида тўғри тўлдирилган талабномани бериш



Download 7,05 Mb.
bet93/137
Sana27.04.2022
Hajmi7,05 Mb.
#585649
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   137
Bog'liq
УМК Патентшунослик

ЕПИ филиалларидан бирига ЕПИ расмий тиллари (инглиз, француз ёки немис тили)дан бирида тўғри тўлдирилган талабномани бериш. Ихтиро формуласини баён этишнинг мавжуд барча усулларидан Европа Конвенцияси чекловчи ва фарцловчи цисмлардан иборат бўлган Еермания схемаси деб аталадиган усулни танлаганлигини таъкидлаб ўтамиз. Тегишли божларнинг тўланганлиги талабномага илова қилиниши керак.

Берилган талабнома бўйича расмий экспертиза ўтказилади ва талабнома зарур талабларни қондирса, у бўйича Европа патент қидируви ўтказилади. Биринчи фаза Европа патент талабномаси (тавсифи, формуласи ва чизмалари)нинг унинг реферати ва Европа қидируви тўғрисидаги ҳисобот билан биргаликда нашр этилиши билан якунланади. Одатда, талабномани нашр қилиш талабнома берилган вақтдан 18 ой, агар имтиёз сўралган бўлса - имтиёз давридан ўтгандан кейин амалга оширилади.

  1. Талабнома нашр қилинган санадан кейин 6 ой давомида талабнома берувчи моҳиятига кўра экспертиза учун божларни тўлаши ва унинг ўтказилишига талабнома бериши керак. Агар ўтказилган қидирув натижасида қарама-қарши қўйишлар аниқланган бўлса, талабнома берувчи ўз талабномасига тузатишлар киритиш (албатта, бирламчи моҳиятини ўзгартирмасдан) ёки талабнома бўйича кейинги иш кўрилишидан умуман бош тортиш ҳуқуқига эга.

ЕПИга юқорида кўрсатилган илтимосноманинг келиб тушганидан сўнг талабнома бўйича ихтиронинг патентга лаёқатлилик мезонларига мослигини экспертизадан ўтказиш бошланади. Конвенцияга мувофиқ янгилилик, ихтиро даражаси ва саноатда цўллашнинг мумкинлиги бундай мезонлар ҳисобланади. Талабноманинг эксперт томонидан кўриб чиқилиши жараёнида талабнома берувчи эксперт далилларига эътироз билдиришга, шунингдек ихтиро формуласига тузатиш киритишга ҳақлидир. Ижобий қарор қабул қилинганда ҳамда талабнома берувчи томонидан патент берилиши учун бож тўланганда ЕПИ Европа патенти берилганлиги тўғрисида хабарномани нашр қилади. Патент берилганлиги тўғрисидаги нашрни эълон қилиш билан биргаликда ЕПИ ихтиронинг тавсифи, формуласи ва (агар бор бўлса) чизгиларини ўз ичига олувчи Европа патентига ихтиронинг тавсифини ҳам чиқаради.
Европа патентига тавсифни нашр қилгандан сўнг ЕПИ талабнома берувчига ихтиро тавсифини ўз ичига олувчи Европа патент ёрлигини беради.
Учинчи фаза берилган патентларга учинчи шахсларнинг арз (протест)ини кўриб чиқиттт тартибларидан иборат бўлиб, улар патент берилганлиги тўғрисидаги маълумотлар нашр қилингандан кейин 9 ой давомида берилиши мумкин. Конвенцияга кўра бундай эътироз асосланган ва тегишли божлар тўланган бўлиши керак. Бундай асос талабномада кўрсатилган ихтиронинг патентга лаёқатлилик мезонларига мос келмаслик, патентга тавсифда ихтиронинг тўлиқ очиб берилмаганлиги, патент предметининг бирламчи берилган талабномадаги мазмун чегараларидан ташқарига чиқиши ва ҳоказо ҳисобланади.
Бундай кўриб чиқишнинг натижаси аризанинг қайтарилиши, патент бериш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш ёки талабнома берувчи аризасини кўриб чиқиш жараёнида тегишли ўзгартиришларни киритса, патент бериш тўғрисидаги қарорни ўзгартириш бўлиши мумкин. Ариза бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида маълумот эълон қилинади ва ихтиронинг янги тавсифи нашр қилинади. Шундан сўнг ЕПИ патент эгасига янги патент ёрлигини беради.
Шу билан Европа патентини беришнинг ягона тартиби якунланади. Сўнгра, Европа патенти кўрсатилган мамлакатларда миллий патентлар йиғиндиси сифатида амал қилади. Бу Ееропа патенти учинчи шахс томонидан суд тартибида муайян давлат ҳудудидагина миллий патент цонунчилигига мувофиц баҳслашиши мумкинлигини билдиради. Масалан, Европа патентининг амал қилиши тегишли француз судининг қарори билан Францияда бекор қилиниши мумкин, лекин Европа патенти Европанинг бошқа кўрсатилган мамлакатларида амал қилишни давом этади.
Ҳозирда ўз ихтироларини Европа Иттифоқи мамлакатларида ҳимоя қилишни хоҳловчи кўпчилик талабнома берувчилар турли мамлакатларда алоҳида патентлашга эмас, айнан европатентга талабнома беришни танлайди. Статистика шуни кўрсатадики, ҳар йили европатентга 100 минг талабнома берилади. Масалан, ЕПИнинг 1999 йилги сўнгги маълумотларига кўра 121750 та талабнома тақдим этилган ва 35358 та европатент берилган.
Ееропа патент тизими тарацциётининг ижобий тажрибаси бошца даелатлар учун тенг ҳуцуцли ҳамкорлик ва интеграцияшшг фойдали мисоли ҳисобланишини таъкидлаб ўтиш жоиздир.
АҚШ патент ҳуқуқининг хусусиятлари

Download 7,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish