O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O’RTA MAXSUS TA`LIM VAZIRLIGI
JIZZAX POLITEXNIKA INSTITUTI PATENTSHUNOSLIK FANIDAN
JIZZAX- 2021
Kirish
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини ишлаб чиқаришга илғор ғоялар, илмий ишланмалар, замонавий технологияларни жорий қилмасдан туриб янада ривожлантириш мумкин эмаслиги бугунги кунда барча учун аён бўлиб қолди. Ўз навбатида, ушбу вазифаларни амалга ошириш ўзимизда етарли миқдорда малакали ва истеъдодли кадрлар бўлишини талаб қилади. Бунда замонавий мутахассис фақат ўз касбининг ўзига хос томонларини мукаммал билибгина қолмай, балки етарли даражада иқтисодий ҳамда ҳуқуқий билимларга ҳам эга бўлиши керак.
Бу бозор иқтисодиёти шароитида илғор илмий-техника маҳсулоти ва технология товар бўлиши билан боғлиқдир. Бундай интеллектуал товар, одатда, муайян ихтиролар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа объектлардан ташкил топади. Бу объектлар, масалан ихтиронинг тижорат қиммати унинг юридик ва техник жиҳатдан қанчалик тўғри патентланганлигига бевосита боғлиқдир.
Шунинг учун, агар замонавий мутахассис ихтиро, саноат намунаси ва ҳоказоларга интеллектуал мулк ҳуқуқини қандай тўғри муҳофаза қилишни билмаса, бу унинг тижорат нуқтаи назаридан қимматли интеллектуал мулк ярата олмаслигини англатади. Демак, бундай мутахассис ишининг, балки у ишлаётган илмий ташкилот ёки умуман саноат корхонаси (агар барча мутахассислар шундай бўлса) фаолиятининг самарадорлиги қониқарсиз бўлиши мумкин.
Шу боис патентшунослик соҳасида муайян билимларга эга бўлиши долзарб масаладир. Айнан ана шу билимлар бутун жаҳондаги илғор технологиялардан фойдаланишга йўл очиб беради. Бундан ташқари ўз ихтироларини яратиш, улардан энг самарали йўллар билан фойдаланиш, лицензияларни сотиш ва сотиб олиш, патент тадқиқотлари ўтказиш йўлларини кўрсатади.
Шуни таъкидлаш лозимки, ҳозирги вақтгача “Патентшунослик” фани бўйича қўлланиб келинаётган дарсликлар собиқ Иттифоқ даврида нашр этилган. Бугунги кунда бу дарсликлар маънавий эскирган ва улардан бозор талаблари ва жаҳон стандартларига жавоб берадиган мутахассислар тайёрлашда фойдаланиш мумкин эмас.
1997 йилда Ўзбекистон Республикасининг Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилинди. Унда мамлакатни ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш истиқболлари, жамият эҳтиёжлари, фан, маданият, техника ва технология ютуқларидан келиб чиққан ҳолда кадрлар тайёрлаш структураси ва мазмунини ўзгартириш кўзда тутилган.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига мувофиқ бакалаврлар ва магистрлар тайёрлашда мажбурий фанлар қаторида “Патентшунослик” фани ҳам бор. Шунинг учун юқорида кўрсатилган вазифаларни ҳал қилиш доирасида ушбу-ўқув услубий мажмуа тайёрланди. Ушбу o’quv-uslubiy majmua V moduldan iborat.
Do'stlaringiz bilan baham: |