Tabiiy tolalar va matoga ishlov berish



Download 7,05 Mb.
bet9/137
Sana27.04.2022
Hajmi7,05 Mb.
#585649
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   137
Bog'liq
УМК Патентшунослик

Назорат саволлари

  1. XX асрнинг илмий-техника тараққиётида интеллектуал мулкнинг ўрнини кўрсатиб беринг?

  2. Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар нима?

  3. Саноат мулки нима?

  4. Сиз қандай интеллектуал мулк объектларини биласиз?

3-Tematik ma’ruza:
Mavzu: Patentshunoslik fanining vazifalari. Iqtisodiyotni rivojlantirishda inson omilining roli


Биз олдинги бўлимда кўрсатиб ўтганимиздек, интеллектуал мулк объектларини муҳофазалаш ихтироларни муҳофазалашдан, яъни патент ҳуқуқидан бошланди. Фақат XIX асрнинг ўрталарида, саноат намуналари ва товар белгилари, адабиёт асарлари, мусиқа ва ҳоказолар каби объектларни ҳуқуқий муҳофазалаш бошланиши билан саноат мулки (ўзи ичига патент ҳуқуқини ҳам оладиган), муаллифлик ҳуқуқи тушунчалари ва уларни бирлаштирувчи интеллектуал мулк атамаси пайдо бўлди.
Патент ҳуқуқининг бундай тарихий устуворлиги сабаб патент атамаси баъзан нафақат ихтиролар, балки интеллектуал мулкнинг бошқа объектларига тааллуқли жуда кўп таърифу тушунчалар учун асосий бўлиб қолди. Патентшунослик фани ҳам бундан истисно эмас.
Патентшунослик интеллектуал мулкни яратиш, муҳофазалаш ва ундан фойдаланишнинг ҳуқуқий, иқтисодий, ташкилий ва бошқа масалаларини ўрганадиган фандир.
Патентшуносликнинг асосий қисмини ихтироларни ҳуқуқий муҳофазалаш масалаларини ўрганиш ташкил этади. Ихтироларнинг бундай мақомга эга бўлиши бу объектларнинг ҳар қандай давлатнинг индустриал ва иқтисодий ривожланишидаги аҳамияти билан тушунтирилади. Шу сабаб, илгари Патентшунослик фани асосан техник ва табиий фанлар мутахассисликлари бўйича талабаларга ўқитилар ва интеллектуал мулкнинг бошқа масалалари кам ўрганилар эди.
Илгари мутахассислар учун асосан патент-ахборот қидирувини амалга ошириш ва ихтирога талабнома расмийлаштиришни билиш етарли бўлган бўлса, ҳозир вазифа анча кенгайган. Интеллектуал мулк объектлари бозор муносабатларининг ҳақиқий объекти (товар) бўлган бугунги бир шароитда интеллектуал мулкни хорижда муҳофаза қила олиш, рақобатчилар билан музокараларда ўз манфаатларини ҳимоя қилиш, лицензия савдоси усуллари билиш, интеллектуал активларни бошқариш ва бошқалар муҳим аҳамият касб этмоқда. Бундан ташқари, интеллектуал мулкнинг янги ноанъанавий объектлари пайдо бўлиб, биотехнология, физика каби фанлар жадал ривожланмоқда, ахборот технологиялари жорий этилмоқда ва ҳоказо. Буларнинг барчаси шунга олиб келадики, "Патентшунослик" фани бугун илгаригидек тор доира билан чегараланиб қола олмайди.
Бугунги кунда Патеншунослик ўз ичига хуқуқ, бошқарув, иқтисодиёт, прогнозлаш, информатика ва бошқа соҳалардаги билимларни қамраб олган мустақил илмий фандир.
Унинг тармоқлараро фан эканлиги бу фаннинг муҳим хусусиятларидан биридир. Одатда, интеллектуал мулк соҳасидаги мутахассислар - патентшунослар предмет белгиси (масалан, механика, электр техника, кимё соҳасидаги ихтиролар ва ҳоказо) бўйича эмас, балки функционал белгиси бўйича ихтисослашар эдилар. Бундай ихтисослашувга: патент ҳуқуқи, патент экспертизаси, патент ахбороти, патент-лицензия иши, инновация ва менежмент ва ҳоказоларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Патентшунослик фани ўз ичига қуйидаги бўлимларни олади: интеллектуал мулк ҳуқуки, патент ахбороти, патент тадқиқотлари, патент экспертизаси, халқаро лицензия савдоси, ихтирочилик ижодиёти услубияти, инновация фаолияти ва ҳоказо. Фаннинг бундай ихтисослашуви малакали патентшуносдан ҳуқуқий, техник, иқтисодий ва бошқа масалаларни мукаммал билишни талаб қилади.
Патентшунослик фани табиий фанларни ва техник фанларни иқтисодиёт ва ҳуқуқ билан уйғун бирлаштира оладиган предмет бўлиб қолди.
Фанни ўрганишдан асосий мақсад шундан иборатки, бўлажак мутахассислар патентшуносликнинг базавий даражасини эгалласинлар, янги техник ечимларни яратиш ва уларни тегишлича муҳофазалашни ўргансинлар, лицензия битимлари тузиш, бозорга интеллектуал маҳсулот чиқариш, турли инновация лойиҳаларини ва бошқа кўп ишларни амалга оширишга қодир бўлсинлар.

5-расм. 1898 йилдаги Бенц Вело. XIX асрнинг энг оммавий автомобили

6-расм. 1957 йилдаги "Мерседес чайка". Наҳотки ижоднинг қаноти йўқ!




Бундай билимлар ҳар бир мутахассисга ҳуқуқий ва иқтисодий жиҳатдан тўғри қарорлар қабул қилиш учун патент, илмий-техник ва тижорат ахборотининг оқимида ўзи мустақил йўл топишига имкон беради. Бу ҳар қандай, айниқса фан ва техника соҳасидаги мутахассис, менежерлар, иқтисодиётчилар, тадбиркорлар олдига қўйиладиган талабдир. Зотан, бу техник ижодиётни ривожлантириш, ўз ихтиролари ва санъат асарларини яратиш, уларни иқтисодий жиҳатдан фойдали тарзда жорий этиш ҳамда фойдаланишга туртки бўлиб хизмат қилади.
Патентшунослик фанининг бевосита вазифалари талабаларга Ўзбекистон қонунчилиги билан интеллектуал мулк объектларини муҳофазалаш бўйича бериладиган амалий имкониятларни ўргатишдан иборат. Бўлажак мутахассислар патент ҳужжатлари билан ишлаш, ахборот қидируви олиб бориш, янги техник ечимларни аниқлаш, талабномаларни расмийлаштириш, лицензия битимлари тузиш ва бошқаларни билишлари зарур. Хусусан, фанни ўрганиш натижасида ҳар бир талаба қуйидагиларни билиши шарт:

  • интеллектуал мулк ҳуқуқларининг асосий тамойиллари ва интеллектуал мулк объектларини муҳофазалаш афзалликлари;

  • Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк объектларини муҳофазалаш соҳасидаги қонунчилиги;

  • интеллектуал мулк объектларини муҳофазалаш соҳасидаги халқаро битим ва шартномалар;

  • Ўзбекистон ва хорижда ихтирога патент олиш учун талабномаларни тузиш ва бериш тартиби;

  • буюмлар дизайнини (саноат намуналари) муҳофазалаш ва товар белгиларини рўйхатга олиш;

  • патент-ахборот тадқиқотлари ўтказиш, патент ҳужжатларини таҳлил қилиш усуллари;

  • лицензия шартномаси тузиш қоидалари ва интеллектуал мулкнинг лицензия савдосини ташкил этиш усуллари;

  • инновация фаолияти ва интеллектуал мулкни бошқариш асослари;

  • янги ихтироларни яратиш усуллари ва бошқа кўп масалалар.

Бугунги кунда ҳаётимизни интеллектуал мулк объектлари: ихтиролар, саноат намуналари, товар белгилари, санъат асарлари ва ҳоказоларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Интеллектуал мулкни ҳар доим ҳам муайян кишилар яратади. Айнан малакали ва истеъдодли мутахассислар: олимлар, ихтирочилар, тадбиркорлар жамиятни юритувчи кучдир.
Индустриал, иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш соҳасидаги ҳар қандай дастурлар ва давлат сиёсатининг муваффақиятли амалга оширилиши бу соҳа учун тайёрланган кадрларнинг мавжудлиги билан белгиланади.
Ўзбекистон ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва халқаро иқтисодий ҳамжамиятга интеграциялаш йўлидан шахдам қадамлар билан бораётган ҳозирги бир вақтда бу жуда долзарбдир.
Бугунги кунда давлатнинг тараққиёти учун ҳар бир ишчи- хизматчининг нафақат зарур ишлаб чиқариш билимлари ва малакаларини ошириши, балки интеллектуал мулк хуқуқлари соҳасидаги асосий билимларни эгаллаши ҳам ўта муҳимдир. Ҳозирги вақтда фақат ана шу билимлар илғор технологиялардан янада самарали фойдаланиш имконини бериб, ўз ихтироларини, саноат намуналари, микрочизмалар топологияси ва бошқа объектларни ишлаб чиқишга туртки бўлади.
Шу боис Патентшунослик предметини ўзлаштириш бўлажак мутахассисларга жамият фаровонлиги йўлида ўз касби бўйича муваффақиятларга эришиш имконини берадиган салмоқли омилдир.



Download 7,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish