Патепт ҳуқуқини ҳимоялаш соҳасидаги илк қадамлар Англияда қўйилди. Мамлакатда феодалларга тегишли имтиёзлар тизимини патент ҳуқуқига айлантириш жараёни XVII асрда бошланди. Бу вақтда янги синф - буржуазия суд ва парламентда ҳукмронликни қўлга киритиб, қиролни фақат ихтироларга патент беришга мажбур қилган эди. Англияда 1624 йилда қабул қилинган “Монополиялар тўғрисида статут”ни патент ҳуқуқи соҳасидаги дастлабки тарихий қонун деб ҳисоблаш мумкин. Лекин XVIII асрнинг охиригача ҳам Англияда патентлар қиролнинг марҳамати билан бериб келинди ва фақат XIX асрнинг бошларидан бошлаб патент ҳуқуқи шакллана бошлади, у қирол ҳокимиятининг “ишлаб чиқариш тури”ни ташкил этадиган ҳар қандай янги ихтирога патент бериш мажбуриятини белгилаб берди. АҚШ Англиядан кейин ихтироларни муҳофазалаш қабул қилинган мамлакат бўлди. АҚШда биринчи патент қонуни 1790 йилда, яъни 1783 йилдаги мустақиллик учун уруш тугаши ва 1787 йилда конституция қабулқилиниши билан қабул қилинди. Франция АҚТТТдан фақат бир йилгагина ортда қолди. Бу ерда патент қонуни Т789 йилги буржуа инқилоби ғалаба қозонгандан сўнг 1791 йилда қабул қилинди. Европанинг бошқа мамлакатларида патент қонунлари нисбатан кечроқ қабул қилинди. Масалан, Россияда 1812 йилдан бошлаб “Турли ихтиролар ҳамда бадиий ва ҳунармандчилик соҳасидаги кашфиётларга имтиёзлар тўғрисида”ги қонун амал қила бошлади. Бу қонун ўз моҳиятига кўра ихтироларнинг янгилигидан келиб чиқмасдан, балки ихтирочининг ҳукумат олдидаги хизматларини ҳисобга олган ҳолда феодал имтиёзлари бериш тўғрисидаги қонун бўлиб қолди. 1870 йилда бу қонунга тузатиш киритилди, унга кўра патентни кимнингдир марҳамати билан эмас, балки белгиланган қоидалардан келиб чиққан ҳолда бериш ҳуқуқини берадиган патент тизимига ўтилди. Германияда биринчи патент қонуни феодал тарқоқлиги енгиб ўтилгандан кейин 1877 йилда қабул қилинди. Ҳар бир давлатнинг патент қонунчилиги шу мамлакатнинг патент ҳуқуқи бўйича анъаналари, ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ривожланди. Миллий патент тизимлари патент қонунларининг ўхшашлиги бўйича системалаштирилган. Миллий патент тизимларини биринчи навбатда иккита катта гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳни патент тизимини “континентал ҳуқуқ” тамойили белгилаб берадиган мамлакатлар ташкил этади. Иккинчи гуруҳни миллий ҳуқуқларига Англия ҳуқуқи таъсир кўрсатган мамлакатлар ташкил этади. Бундан ҳуқуқий тизимлар Буюк Британия, АҚШ, Канада, шунингдек Британия ҳамдўстлиги мамлакатларида амал қилади. Англия ҳуқуқининг континентал ҳуқуқдан асосий фарқи шундаки, қонунлар билан бирга суд жараёнлари (прецедентлари) ҳам ҳуқуқ манбалари ҳисобланади. Бундай ҳолат ҳуқуқда муайян ишлар бўйича кучга кирган ва ушбу ҳолатга мос бўлган қонун меъёрларини изоҳлаб берадиган суд қарорлари бошқа судлар шу каби ишларни кўрган вақтда қўлланиш учун мажбурий намуна бўлиб қолади. Ҳар икки йўналишдан ташқари миллий патент тизимларини шартли равишда тўрт асосий: герман, роман, инглиз ва америка гуруҳига бўлиш мумкин, улар патент ҳуқуқининг асосий тизимлари ҳисобланади. Герман типидаги патент ҳуқуқи энг кўп сонли гуруҳни ташкил этади. Герман тизими Германиянинг 1877 йилдаги патент қонуни таъсирида шаклланган. Кейинчалик герман типига ўхшаш патент қонунлари Марказий, Шарқий ва Шимолий Европанинг кўпчилик мамлакатлари, Лотин Америкаси мамлакатлари, Японияда қабул қилинди. Собиц СССР ва унинг ўрнида юзага келган мустацил давлатлар, шу жумладанЎзбекистоннинг патент қонунчилигини ҳам герман типига киритиш мумкинлигини қайд этиб ўтамиз. Герман типидаги патент ҳуқуқи учун қуйидаги асосий белгилар хосдир:
- патент олиш учун талабномаларни расмийлаштиришга қўйиладиган алоҳида талаблар, хусусан патент формуласини баён этишнинг патент-ҳуқуқ амалиётида қабул қилинган германча (“марказлаштирилган”, “немисча” ёки “йиғма”) тузилиши. Бундай формулада ихтиро белгилари одатда икки қисмгабўлинади, биринчисида илгари маълум бўлган, иккинчисида эса янги белгилар келтирилади (тўлароқ 6.2-бўлимга қаранг);
ихтиронинг патентга лаёқатлилигининг белгиланган мезонлари: саноатда қўлланилиши, жаҳон бўйича нисбатан янгилиги, ихтиро даражасининг юқорилиги ва техник жиҳатдан илғорлиги (тўлиқ маълумот олиттт учун 5.2-бўлимга қаранг);
патентларни икки босқичли текшириш тизими бўйича бериш (тўлиқ маълумот олиш учун 9-1-бўлимга қаранг);
патентнинг амал қилиш муддатини ихтиронинг устуворлиги санасидан бошлаб ҳисоблаш.
Роман типидаги патент ҳуқуқи 1841 йилдаги Франция патент қонуни таъсири остида шаклланди. Унинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат:
патент талаб қилиб олишнинг талабнома бериш тизими, унинг моҳияти шундан иборатки, патент олиш учун талабнома бериш ҳуқуқи фақат ихтирочига эмас, балки ихтирога эгалик қилувчи ҳар қандай шахсга тегишлидир. Бундай шахс иш берувчи (хизмат ихтироларида), ихтирочининг бошқа ҳар қандай вориси бўлиши мумкин;
ихтиронинг патентга лаёқатлилик мезони сифатида ихтиронинг жаҳон даражасида мутлақ янгилиги;
патент беришнинг очиқ тизими, унинг моҳияти шундан иборатки, патент экспертиза ўтказмай, яъни унинг ҳақиқийлигига ҳеч қандай кафолатсиз берилади. Бу патент бериш тизимини анча соддалаштиради, лекин хавф-хатарни ҳам худди шунчага оширади, чунки у патентга лаёқатлилик мезонларига мос бўлмайди ва унинг амал қилишини учинчи шахслар ҳеч бир қийинчиликсиз рад этиттти мумкин ва ҳоказо;
патентнинг амал қилиш муддатини ихтиронинг устуворлиги санасидан бошлаб ҳисоблаш.
Буюк Британиянинг 1883 йилда қабул қилинган патент қонуни Англия типидаги патент қонунчилигининг намунаси бўла олади. Қонунчиликнинг бу типи қуйидаги муҳим жиҳатларга эга:
патент берилишини талаб қилишнинг ихтирочига хос тизими, унга мувофиқ патент олиттт учун талабнома бериш ҳуқуқи фақат ихтирочининг ўзигагина тегишли бўлади;
ихтиронинг патентга лаёқатлигини белгилашнинг “ишлаб чиқариш тури” ва маҳаллий янгилиги каби мезонлари белгиланган;
алоҳида ҳолларда патентнинг амал қилиш муддатини одатдаги чегарадан ҳам узайтириш имконияти мавжудлиги;
патент формуласининг амалиётда қўлланиш учун қабул қилинган “англияча”тузилиши, у герман типидан ихтиронинг янгилиги ажратиб кўрсатилмаслиги билан фарқланади.
АҚШнинг 1836 йилда қабул қилинган патент қонуни америкача типдаги патент қонунининг асосларини белгилаб берди. АҚШ патент қонунининг муҳим белгилари қуйидагилардан иборат:
патент талаб қилиб олишнинг ихтирочиликка хос тизими;
фақат биринчи ҳақиқий ихтирочига нисбатангина патент ҳуқуқининг тан олиниши, бу бошқа патент ҳуқуқи тизимларидан тубдан фарқ қилади, бунда патент ҳуқуқи (масалан, бир-биридан мустақил ҳолда икки ихтирочи томонидан яратилган битта ихтирога) биринчи бўлиб Патент идроасига тегишли талабнома топширган ихтирочига тааллуқли бўлади. Демак АҚШ патент ҳуқуқида ихтиронинг яратилиши санасига ҳуқуқий жиҳатдан катта аҳамият берилади;
патентга лаёқатлилик мезони сифатида “жаҳон бўйича нисбатан янгилиги”дан фойдаланилиши;
патентларнинг текширув тизими бўйича берилиши;
“америкача” ёки “периферик” деб номланган патент формуласининг ўзига хос тузилиши;
патентнинг амал қилиш муддатини патент берилган санадан бошлаб ҳисоблаш.
Кўрсатиб ўтилганидек, патент тизими давлатнинг иқтисодиёти билан ўзаро яқин алоқада амал қилади. Патент ҳуқуқи ҳамма вақт иқтисодий муносабатлар билан белгиланади, чунки у жамият ицтисодий ривожланишининг зарур омили ҳисобланади. Шунга мувофиқ XIХ-ХХ асрларда бошланган жаҳон иқтисодиётидаги ўзгаришлар, хусусан халқаро савдо ҳажмлари, капиталнинг бир мамлакатдан бошқасига инвестиция қилинишининг тез ўсиши ихтироларни бир вақтнинг ўзида бир нечта мамлакатда патентлаш учун имкониятларни яхшилашни талаб этди. Агар XX асргача тадбиркор учун ихтироларини ўз ватани бозорида муҳофазалашнинг ўзи етарли бўлган бўлса, энди бундай ҳимоя нафақат ўз мамлакати, балки маҳсулоти сотиладиган бошқа мамлакатларда ҳам зарур бўлиб қолди. Турли патент тизимлари, патентга лаёқатлиликнинг турли мезонлари, патент олишнинг турли тартиблари мавжудлиги, албатта, етакчи индустриал давлатлар иқтисодиётининг тобора ортиб бораётган манфаатларига жавоб бермас эди. Шунинг учун XX асрда патент хукуцининг ривожланиши интеллектуал мулкни муҳофазалаш соҳасида халқаро ҳамкорликнинг ролини кучайтириш йўлидан борди ва хорижда патентлаш тартибларини енгиллаштириш мақсадида турли мамлакатлар патент қонунчилиги қоидаларини унификациялаштириш (бир хиллаштириш) асосий йўналиш қилиб белгиланди.