Тест топшириқлари
1. «Статистика» атамаси лотинча “status” сўзидан олинган бўлиб:
а) давлат сўзини англатади (“status”);
б) давлатни билувчи деган тушунчани беради (“status”);
в) ҳодисаларнинг ҳолатини, аҳволини билдиради;
г) нотўғри жавоб йўқ.
2. Статистиканинг ҳисобга оладиган объекти бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
а) корхона ва айрим ишлаб чиқариш бўлимларининг иши ва ҳолати ҳақидаги
маълумотлар;
б) оммавий ижтимоий ҳодиса ва предметлар тўплами;
в) корхонанинг
моддий ва молиявий ресурслари;
г) нотўғри жавоб йўқ.
3. Миқдор дейилганда:
а) ҳодисанинг ички қиѐфаси ва аниқлиги
тушунилади;
б) ҳодисанинг туб моҳияти тушунилади;
в) ҳодисанинг у ѐки бу хусусияти тушунилади;
г) ҳодисанинг юзага чиқиш меъѐри, сони,
даражаси, унинг ташқи қиѐфаси тушунилади.
4. Статистика мустақил тармоқ сифатида биринчи марта:
а) 1918 йилда ташкил этилган;
б) 1930 йилда Давлат режа қўмитаси қошида марказлашган халқ хўжалиги ҳисоби
бошқармаси (МХХҲБ) номи билан ташкил этилган;
в) 1948 йилда собиқ иттифоқ Министрлар Совети қошида ташкил этилган;
г) нотўғри жавоб йўқ.
5. Статистика мустақил фан сифатида:
а) XVII асрнинг охирларига келиб
шакллана бошлади;
б) XVIII асрнинг охирларига келиб шакллана бошлади;
в) XIX асрнинг бошларига келиб шакллана бошлади;
г) нотўғри жавоб йўқ.
6. Маъмурий статистика дейилганда:
а) мухтор республикалар миқѐсидаги статистик ташкилотлар тушунилади;
б) вилоят миқѐсидаги статистик ташкилотлар тушунилади;
в) корхона, идора, муассаса ва вазирликлар миқѐсидаги
статистика ишларини олиб
борувчи бўлим ва гуруҳлар тушунилади;
г) а + б.
7. Оммавий ижтимоий ходисалар дейилганда:
а) иқтисодий ҳодисалар тушунилади;
б) сиѐсий ва мафкуравий ҳодисалар тушунилади;
в) маданий ва таълим-тарбия соҳасидаги ҳодисалар тушунилади;
г) нотўғри жавоб йўқ.
8
. Статистика фанининг қуйидаги хусусий усуллари мавжуд:
а) илмий абстракция усули;
б) диалектик усул;
в) оммавий статистик кузатиш усули;
г) нотўғри жавоб йўқ.
9. Статистика:
а) фақат оммавий тўпламлар билан шуғулланади;
б) оммавий тўпламлардаги айрим бирликлар, унсурларни ўрганади ва шу асосда тегишли
қонуниятларни аниқлайди;
в) фан сифатиада ижтимоий ҳодисаларнинг миқдорий томонларини уларнинг сифат
томонлари билан узвий равишда боғланган ҳолда ўрганади;
г) а + в.
10. Статистика олидида қуйидаги вазифалар туради:
а) статистик ахборотни такомиллаштириш ва иқтисодий таҳлил қилишни
янада
чуқурлаштириш;
б) статистиканинг аналитик функциясини ошириш;
в) инфляция жараѐнини тавсифловчи кўрсаткичларни ишлаб чиқиш;
г) нотўғри жавоб йўқ.
11. Қонун дейилганда:
а) ҳодисалардаги такрорланиш, кетма-кетлик, изчиллик ва тартиб тушунилади;
б) икки ҳодиса ўртасидаги ички ва зарурий боғланиш тушунилади;
в) аниқ шароитда содир бўлган воқеа ва ҳодисанинг миқдори, ҳажми ва қиймати
тушунилади;
г) а + в.
12. Сифат дейилганда:
а) ҳодисанинг ички тузилиши ва аниқлиги, унинг ривожланиш қонуни ва қонуниятлари
билан бевосита боғлиқ бўлган туб моҳияти тушунилади;
б) ҳодисанинг юзага чиқиш меъѐри, сони, даражаси, унинг ташқи қиѐфаси тушунилади;
в) ҳодисалардаги такрорланиш, кетма-кетлик, изчиллик ва тартиб тушунилади;
г) а + в.
3. Маъмурий статистика, макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига:
а) фақат маъмурий жиҳатдан бўйсунади;
б) фақат методологик жиҳатдан бўйсунади;
в) ҳам маъмурий, ҳам методологик жиҳатдан бўйсунади;
г) тўғри жавоб йўқ.
14. Статистик кўрсаткич – бу:
а) бир-бири билан ўзаро боғланган, ҳодиса ва воқеаларни бир бутунлигича
тавсифлайдиган яхлит тизимдир;
б) аниқ шароитда содир бўлган воқеа ва ҳодисанинг миқдорини, ҳажмини, қийматини
ифодаловчи кўрсаткичдир;
в) аниқ шароитда содир бўлган воқеа ва ҳодисанинг қийматини
ифодаловчи
кўрсаткичдир;
г) б + в.
15. Ҳар қандай мустақил фаннинг мазмуни:
а) унинг предмети, яъни нимани ўрганиш билан аниқланади;
б) унинг методи, яъни қайси усулда ўрганиш билан аниқланади;
в) унинг ўрганадиган объекти билан аниқланади;
г) нотўғри жавоб йўқ.
16. Статистик ҳисоб:
а) халқ хўжалиги миқѐсидаги ҳисобдир;
б) тармоқ миқѐсидаги ҳисобдир;
в) корхона миқѐсидаги ҳисобдир; г) нотўғри жавоб йўқ.
17. Статистик ҳисоб қуйидаги томонлари билан бошқа ҳисоблардан тубдан фарқ
қилади:
а) ҳисобга оладиган объекти; б) қўлланиш доираси;
в) асосий ҳисоблаш операциялари;
г) нотўғри жавоб йўқ.
18. Ҳозирги кунда статистика дейилганда:
а) фанлар таркибида мустақил фан тушунилади;
б) амалий фаолиятда мустақил тармоқ
тушунилади;
в) статистик рақамлар ҳам тушунилади; г) нотўғри жавоб йўқ.
19. Қуйидаги мустақил фанларнинг қайси бири социал статистика туркумига
киради?
а) саноат статистикаси; б) қишлоқ хўжалиги статистикаси;
в) транспорт ва алоқа статистикаси;
г) аҳоли статистикаси.
20. Оммавий ижтимоий ҳодисалар дейилганда: