ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ХОРИЖИЙ ТИЛЛАР ФАКУЛЬТЕТИ ИНГЛИЗ ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ ЙЎНАЛИШИ
5141400 – инглиз тили ва адабиёти
ИНГЛИЗ ТИЛИ ГРАММАТИКАСИ ВА ТИЛ АМАЛИЁТИ КАФЕДРАСИ
429 – ГУРУХ ТАЛАБАСИ ТУРСУНОВА БАРНОНИНГ
“ ИНГЛИЗ ТИЛИДА ИНФИНИТИВНИНГ ДАВОМЛИ ШАКЛИ ВА УНИ ЎЗБЕК МАКТАБЛАРИДА ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ”
ИЛМИЙ РАҲБАР: ЛАТИБЖОНОВ А
АНДИЖОН – 2011
МАВЗУ: ИНГЛИЗ ВА ЎЗБЕК ТИЛЛАРИДА РОД (GENDER - ЖИНС) СЕМАНТИКАСИНИНГ ИФОДАЛОВЧИ ВОСИТАЛАР ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ ВА ТАРЖИМА МУАММОЛАРИ
Кириш
I – БОБ. Замонавий тилшуносликда грамматик категориялар назарияси.
II – БОБ. Инглиз ва ўзбек тилларида жинс семантикасини ифодаловчи воситаларнинг қиёсий таҳлили ва таржима муаммолари
III – БОБ. Инглиз тилида жинс (род) категориясини ўзбек мактабларида ўқитиш методикаси
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати
К И Р И Ш
Мустақилликка эришилгандан сўнг ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида, шунингдек таълим соҳасида ҳам бир қатор ишлар қилинди. Айниқса, ўқувчи ёшларга уларнинг кўзлаган мақсадлари йўлида мамлакатимизжа кенг имкониятлар яратилган. Ёшларимизни бошқа ривожланган давлатлар олийгоҳларида таҳсил олиш, нафақат ёшлар балки ўқитувчи – педагогларни ҳам малака оширишга жўнатилаётгани ҳам бунга яққол мисол бўла олади. Чет элга ўқиш учун жўнатилаётган ёшлар албатта ўша чет тилни мукаммал билиши керак бўлади. Зеро, И.А.Каримов XI сессияда хитобланганидек “Болаларимизни ёшлигиданоқ, ҳатто боғчалардагидаёқ чет тилига ўтишимизга тўғри келаяпти”. Замон билан қадам – бақадам боришимиз учун, замон талабига риоя қилишимизга тўғри келади. Ҳозирда республикамизда 63 та олийгоҳ фаолият юритмоқда. Бизнинг университет ҳам республика миқёсида кўзга кўринарли ва ўзига яраша обрў – эътиборга эга.
Университетимизни ҳар йили мингдан зиёд талаба ёшлар аъло ва яхши баҳолар билан битирмоқда, албатта бунда университетимизда таълим бераётган барча устозлар профессор С.С.Раҳимов, профессор Ғ.М.Ҳошимов, доцент М.А.Абдувалиев ва бир қанча катта ўқитувчилар қатори барча ёш педагогларнинг ҳам ўрни каттадир.
Мени бу мавзуни танлашимга инглиз тили грамматикасига бўлган катта қизиқишим сабаб бўлди.
Мен бу малакавий ишимда тилшуносликнинг элементар қисми грамматик категориялар ҳақида фикр юритдим. Грамматик категориялар ичида ҳам муаммоли ва қизиқарлиси жинс категорияси масаласига ойдинлик киритишга ҳаракат қилдим.
Ҳар бир тилда ўзига хос грамматик маънолар ва уларни ифодалаш усуллари мавжуд. Улар айрим – айрим ҳолларда эмас, балки маъно турларининг яқинлигига кўра гуруҳ – гуруҳ ҳолларда учрайди. Шунингдек ҳамма тилларда ўша тилни ўзига хос бўлган грамматик категорияларини ҳам кўришимиз мумкин.
Жинс категориясининг ҳар хил тиллардаги кўриниши, уларни ифодаланиши, муҳими унинг ҳар тилда ифодаланиши турлича эканини ўқувчига ва албатта ўқитувчига хам бир қанча қийинчиликлар туғдиради.
Хўш, бу мавзуни, яъни жинс категориясини нима учун ўрганаяпмиз, унинг долзарблиги нимада, тиллардаги жинс категориялари бир – бирига баъзи ҳолларда зид келиб қолади. Баъзи тилларда эса умуман жинс категорияси йўқлиги кузатилади. Кўп ҳолларда биологик жинс ва грамматик жинс чалкашиб кетиши нафақат педагоглар балки, ҳозирги кунда олимларнинг ҳам диққатини ўзига тортмоқда. Жинс категорияси хусусида анча йиллар илгарироқ маълум бир ишлар, изланишлар қила бошлаган. Баъзида олимларнинг фикрлари бир – бирлариникига тўғри келмай қолади.
О.Азизов ҳам бу грамматик категория тўғрисида изланиб ўзининг “Тилшуносликка кириш” китобида баҳоли қудрат маълумотлар беришга ҳаракат қилган. Бундан ташқари 1977 йилда Ғ.Саломов жинс категориясини таржимадаги муаммосини ҳал этиш йўлларини топишга ҳаракат қилди. Ва у киши ўзининг “Таржима назариясига кириш” китобида бир қатор лингвистлар фикрига таяниб, ўз фикр ва мулоҳазаларини ўқувчиларга ҳавола этди.
Мен жинс категориясини ўзбек тилида йўқлиги учун ва кўпроқ рус тилида бизга тушунарли бўлиб қолгани учун “род” категорияси сифатида беришга ҳаракат қилдим. Чунки, жинс дейилгандан кўра, мужской род, женский род деб аталиши осонроқ ва тушунарлидир.
Мен яна жинс категориясини ўқувчиларга етказишда дуч келадиган муаммолар ва уларни ҳал этиш йўлларини топишга ҳаракат қилдим.
Мавзуни ўқувчига етказишда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш самарадорликни оширади. Ва тил ва нутқ машқларидан фойдаланиш ҳам мақсадга эришишда муҳимдир.
Мен ана шу жинс ва категориясини ўқувчиларга етказишда педагогик технологияларни ўрни ва аҳамияти ҳақида ҳам фикр юритишга ҳаракат қилдим.
Шундай қилиб мавзунинг объекти инглиз ва ўзбек тилларида род (жинс) семантикаси.
Ишнинг предмети: ушбу битирув малакавий иш инглиз ва ўзбек тилларида род категориясини ифодаловчи воситаларнинг қиёсий таҳлил қилади ва ўрганади.
Ишнинг долзарблиги: ишнинг долзарблиги шундан иборатки, биринчидан қиёсланаётган тилларда род категориясининг ифода воситаларига тўҳталиш; иккинчидан ушбу воситаларни қиёсий жиҳатдан ўрганиш; ўҳшаш ва ноўҳшаш томонларини мисоллар орқали кўрсатиб бериш; учинчидан мавзунинг таржима муаммолари ҳусусида тўҳталиш.
Изланишнинг методи: Изланишнинг методи бу қиёсий типологик метод, бевосита иштирокчиларига ажратиш методи ва стилистик методлардан фойдаланиб, мавзуни турли тизимдаги тилларда тутган ўрнини аниқлаш.
Изланишнинг вазифалари: Изланишнинг вазифаси қуйидагилардан иборат: биринчидан, қиёсланаётган тилларда грамматик категориялар назариясини ўрганиш; иккинчидан ҳар икки тилда род категориясининг ифода воситалари қиёсий таҳлили; учинчидан род категориясининг таржимада тутган ўрни ҳақида фикр юритиш; тўртинчидан мавзунинг методик жиҳатларини ёритш.
Изланиш учун материаллар: Изланиш учун материаллар ҳозирги замон инглиз ва ўзбек тилларидаги бадиий адабиётлардан олинади. Шунингдек Университетимиз нуфузли олимлари илмий ишларидан, интернет маълумотларидан ҳам фойдаланилади.
Изланишнинг ҳам амалий, ҳам назарий қиёмати: Изланишнинг натижалари, асосан ўзбек тили ва хорижий тилнинг қиёсий типология курсларини ўқишда, умумий тилшуносликда, назарий ва амалий грамматика курсларини ўрганишда, луғатшуносликда қўллаш назарда тутилади.
Изланишнинг тузилиши: Изланиш асосан кириш, уч боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рйҳатидан иборат.
Изланишнинг умумий мазмуни: Изланишнинг кириш қисмида Ўзбекистон келажаги бўлган ёш авлодга юртбошимизнинг юксак ишончи, эътибори, яратилаётган имкониятлар, ислоҳотлар ҳақида, ҳозирги давр тараққиётида чет тилининг роли ҳақида тўҳталиб ўтдим. Шунингдек ишнинг объекти, предмети, долзарблиги, мақсад ва вазифалари ҳақида тўҳталиб ўтдим.
Изланишнинг биринчи бобида турли тизимдаги тилларда грамматик категориялар назарияси ҳақида тўҳталмоқчиман. Ҳар икки тилда ҳам қайси сўз туркуми грамматик категорияларда бой ва уларнинг қиёсий жиҳатлари ҳақида имкон қадар илмий мушоҳада қиламан.
Изланишнинг иккинчи бобида эса қиёсланаётган тилларда жинс (род) категориясининг ифода воситалари қиёсий жиҳатдан ўрганилади. Бадиий адабиётлардан олинган мисолллар ёрдамида род категориясининг таржима муаммолари ҳам очиб берилади.
Ишнинг учинчи бобида мавзунинг методик жиҳатларига бағишланади. Ҳар бир мавзунинг методик томонлари янги, инновацион технологиялар асосида янгидан яратилиши бугунги куннинг долзарб муаммоси ҳисобланади.
Мавзунинг хулоса қисмида эса ҳар бир боб бўйича олинган билим ва кўникмалар илмий таҳлил қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |