Мавзу: инглиз ва ўзбек тилларида род (gender жинс) семантикасининг ифодаловчи воситалар қиёсий таҳлили ва таржима муаммолари


I БОБ. ЗАМОНАВИЙ ТИЛШУНОСЛИКДА ГРАММАТИК КАТЕГОРИЯЛАР НАЗАРИЯСИ



Download 398 Kb.
bet2/7
Sana24.02.2022
Hajmi398 Kb.
#254786
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ROD VA JINS Imuborakopa ishlari

I БОБ. ЗАМОНАВИЙ ТИЛШУНОСЛИКДА ГРАММАТИК КАТЕГОРИЯЛАР НАЗАРИЯСИ

Умумий тилшунослик нуқтаи назаридан тилларда турли грамматик категориялар учрайди. Лекин бу грамматик маънолар ва уларнинг ифода услублари ҳамма тиллар учун умумий бир хил эмас. Ҳар тилда ўзига хос грамматик маънолар ва уларни ифодалаш усуллари мавжуд. Улар айрим – айрим ҳолларда эмас, балки маъно турларининг яқинлигига кўра гуруҳ – гуруҳ ҳолда учрайди. Бундай гуруҳларда улар сон жиҳатидан камида иккита ва ундан ортиқ бўлиши мумкин. Ана шундай бирликлар тилшуносликка оид адабиётда грамматик категориялар – умумлашган грамматик маъно бўлиб, у тилнинг қайси морфологик турига киришини кўрсатади. Ва ўз ифодасини сўзларнинг ўзгаришида ёки гапда сўзнинг боғланишида топади. Умумий грамматик маънони ташкил этувчи хусусий маънолар бир – бирига зид бўлади, бир – бирини инкор қилади ва шу билан бирга бир – бирини доимо тақозо қилади.


Умуман категория (юнонча kategoria – далил, кўрсаткич маъноларини билдиради) термини объектив борлиқдаги предмет, ҳодисаларнинг энг муҳим хусусиятлари ва муносабатларини акс эттирувчи умумий тушунчадир.
Тилшунослик фанида категория ёки грамматик категория термини ҳақида турли таърифлар мавжуд.
Масалан М.Мирзаев, С.Усмонов ва И.Расуловларнинг ўзбек тили дарслигида категория қуйидагича таърифланади: “Ўзаро зич боғланган бир системани ташкил қилувчи грамматик категория дейилади”.
“Тилшунослик назарияси дарслигининг автори Б.Н.Голобиннинг фикрича: “Грамматик категория – бу грамматик маъно ва уни моддий ифодалаш воситаларининг тилдаги реал бирлигидир”. “Рус тили академик грамматикаси”да берилган таърифга кўра “Грамматик категория тилнинг характерли хусусиятларини белгиловчи ва ўз ифодасини сўзларнинг ўзгаришида ва сўзларнинг гапда бирикишида топувчи умумлашган грамматик маънодир”.
Айрим тиллар (инглиз, француз, немис ва бошқа)да отларга тааллуқли бўлган аниқлик ва ноаниқлик категорияси мавжуд. Бу категориялар аниқ (the, be, la, der, die, das) ва ноаниқ (a, un, une, ein, eine, un) артикллари орқали ифодаланади. Масалан, it is a pen. The pen is on the table.
Француз тилида
Le people (печка) –
La poele (скороводка)
Немис тилида:
Das laib, das Madchen,
der Jatter, der see.
Бу ҳолат бошқа категорияларга, шу жумладан келишик, сон, жинс, замон, тус, шахс ва шунга ўхшаш категорияларга ҳам тегишлидир. Грамматик маънолар ва улар билан биргаликда грамматик категориялар ҳам мавҳумлашган тушунчалардир. Чунки уларнинг ҳар бири жуда кўп сўзларни ўзларида бирлаштириб, у сўзларнинг формал белгиларини ва бир хил маъноларини ажратадилар. Рус тилидагидек, инглиз тилидаги родительный падеж ҳам от туркумига кирувчи жуда кўп сўзлардаги формал хусусиятларни ва умумий маъно хусусиятларини ўз ичига олади. Аммо инглиз тилидаги родилеьный падеж маълум предметнинг бирор шахсга тегишли эканини кўрсатади.
The friend’s book.
Бундан ташқари турли тилларда бажарадиган вазифаларига кўра, бир – бирига ўҳшаган категориялар ҳам шакли, ҳам мазмуни, ҳам сони жиҳатидан фарқ қилиши мумкин. Чунончи, араб тилида келишик категорияси уч келишик билан, баъзи бир Доғистон тилларида эса бундан ҳам кўп келишиклар билан ифодаланиши мумкин. Грамматик категориялар ва грамматик форма тушунчалари тилшуносликда парадигма тушунчаси билан боғлиқдир. Парадигма термини сўзнинг грамматик формалари йиғиндисни билдирувчи лингвистик тушунчадир. Масалан, турли сўз, турли сўзларнинг парадигмаси ва ҳакозо.
Грамматик категориялар мантиқий категориялар билан боғлиқ. Мантиқий категориялар борлиқни билиш билан боғлиқ бўлиб, шу борлиқни тафаккурда акс эттиради, предметларнинг хусусиятларини, уларнинг бир – бирига боғлиқлигини фикран муҳокама этиб, уларнинг туркуми ва гуруҳларига кўра таснифлаб, бир – биридан фарқини ажратиб беради.
Мантиқий категориялар грамматик категориялар билан ўзаро боғлиқ, яъни мантиқий категориялардаги белгилар грамматик категориялар орқали ифодаланиши мумкин. Маслан, - нинг, - ни, - да, - дан, - га, каби келишик (грамматик категорияларга хос) қўшимчалари борлиқдаги предметни, ҳодисалар тасвирини ифодаловчи сўзларсиз грамматик маъно ифодаламайди. Келишик категориясининг вазифалари тафаккур воситаси билан воқеликни акс эттирувчи сўзларига қўшилгандагина бажарадиган вазифаси аниқ кўринади. Масалан, меҳмонларни кутдик, меҳмонларга салом, меҳмонлардан хунсандмиз. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, грамматик боғланган гаплар мантиқий ҳукм билан айнан бир хил эмас.
Ҳар бир тилнинг ўзига хос хусусиятларига, умумлашган, мавҳумлашган грамматик маъноларни ифодаловчи воситаларига кўра тилда сони категорияси, шахс категорияси, жинс категорияси, замон, келишик ва майл категорияси каби категориялар бўлиши мумкин. Масалан, ўзбек тилида сон, эгалик, замон, шахс, келишик, майл каби категориялар бор. Рус тилида эса род, сон, келишик, замон, вид, шахс, майл каби категориялар бор.
Грамматик категориялар ва грамматик формалар ўзаро боғлиқ бўлса ҳам, лекин улар бир хил ҳодисалар эмас. Чунончи, ўзбек тилида ўтган замон феъли (ўтган замон категорияси) бир неча хил шакллар билан ифодаланади. Масалан, мен олдим, мен олганман, мен олган эдим, мен олардим, мен олибман, мен олган эканман кабиларнинг ҳаммаси умуман ўтган замон феълининг билдирса ҳам, бир неча хил шакллар билан ифодаланган. Шунингдек, ҳозирги замон ва келаси замон феъллари ҳам бир неча хил шакллар билан ифодаланади. Бироқ, шунга қарамай, уларнинг ҳаммаси бирлашиб, замон категориясига киради. Шунга ўҳшаш, рус тилида, отларнинг кўплиги (кўплик сонда қўлланиши) бош келишикдаги - ы, - и, - а, - я, - е қўшимчалари билан ифодаланади: школа – школы, земля – земли, дело – дело, город – города, здание – здания, гражданин – граждане каби. Бирлик ва кўплик сон шаклан бошқа – бошқа бўлишига қарамай, умумлаштирилиб, рус тилида сон категориясига киритилади.
Ҳар бир тилнинг грамматик категориялари шу тилнинг хусусиятларини акс эттиради. Бу хусусиятлар ўша тилнинг грамматик тизимини характерлаб беради. Айрим грамматик категория баъзи тилларда эса бир неча шаклларда, баъзи тилда эса бир хил шаклда ифодаланиши мумкин. Масалан, ўзбек тилидаги келишик категориялари, асосан, бир қолипдаги қўшимчалар орқали ифодаланади. Рус тилида эса келишик категориясининг шакллари жуда кўп. Улар бирлик ва кўплик формаларига кўра ҳам бир – биридан катта фарқ қилади.
Шунингдек, турли тиллардаги грамматик категориялар бир – бирига ўҳшашлиги, бир тилга хос категория иккинчи тилда бўлмаслиги ҳам мумкин. Масалан, рус тилида отларнинг жонли ва жонсизлигини фарқ қилувчи категория бор, яъни ҳамма отлар грамматик жиҳатдан шартли равишда икки гуруҳга: жонли предметлар ва жонсиз предметларга бўлинади. Жонли предметларга шахсни билдирувчилар ва жониворларнинг номлари киради. Жонсиз предметларга эса қолган ҳамма предметлар ва ҳодисаларнинг номлари киради.
Бундай бўлиниш ўз грамматик асосларига эга: буларнинг грамматик фарқи бирлик сонда келган мужской роддаги отларнинг ҳамда кўплик сонда келган мужской ва женский роддаги отларнинг турланишида кўринади.
Бирлик сонда келган мужской роддаги жонли предметларнинг тушум келишиги – винительний падеж шакли родительний падеж билан бир хилдир. Масалан, Мы слушали лекцию нашего профессора (родительный профессора (родительный падеж) – Мы уважаем нашего профессора (винительный падеж). Бирлик сонда сонда келган жонсиз предметларни билдирувчи отларнинг тушум келишиги (винительний падеж) даги шакли бош келишик (именительний падеж) билан хил. Масалан, В кишлаке есть новых дома (бош келишик) – наши рабочие пасроили новые дома (тушум келишиги).
Ўзбек тилида эса отларнинг жонли ва жонсиз турларини кўрсатадиган грамматик категория йўқ. Тушум келишигидаги отларнинг ҳаммаси, жонли ёки жонсиз предметларни билдиришидан қатъий назар – ни суффиксини қабул қилади. Масалан, Муаллимлар мактабда дарс бераяпти. Биз ўқитувчиларимизни ҳурмат қиламиз. Ишчилар янги уйни қуриб бўлдилар. Туркий тилларга, шу жумладан, ўзбек тилига ҳам хос бўлган эгалик категорияси (боланг, боласи, болам, ручкамиз, ручкангиз, ручкалар, ручкаси) рус тилида умуман словян тилларида йўқдир. Бироқ рус тилларига хос бўлган феълларнинг вид (тур ва несовременный) ўзбек тилад йўқ.
Грамматик категориялар ифодаланиш усулига кўра 3 турга бўлинади:
1) синтетик грамматик категориялар;
2) аналитик грамматик категориялар;
3) аралаш грамматик категория ёки синтетик – аналитик грамматик категориядир.
Синтетик грамматик категориялар аффиксал морфемалар орқали ифода қилинади. Масалан, ўзбек тилидаги сон, келишик, эгалик, шахс – сон категориялар, рус тилидаги сон, род каби категориялар, инглиз тилидаги сон ва келишик категориялари шулар жумласидандир.
Аналитик – грамматик категориялар фақат ёрдамчи сўзлар орқали ифода қилинади. Масалан, инглиз тилидаги келаси замоннинг ясалишига ўхшаш ҳолларда:
I shall go home.
Bob will go home.
Агар инглиз тилидаги кўп бўғинли сифатнинг даражаларини баъзи олимлар айтганидек, ёрдамчи сўзлар деб қабул қилсак, ана шу сифатларнинг (кўп бўғинли) даража категорияси соф аналитик воситалар билан ясалган бўлади.
Interesting – more interesting the most interesting;
Attractive – more attractive – the most attractive;
Аралаш ёки синтетик – аналитик грамматик категориялар бир вақтнинг ўзида ҳам аналитик, ҳам синтетик воситалар билан ёки бошқача қилиб айтганда, ҳам грамматик аффиксал, ҳам мустақил грамматик морфемалар ёрдамида ифодаланади. Бундай грамматик категориялар инглиз, немис ва француз тилларида кўплаб учрайди. Инглиз тилидаги феълларда даража категорияси қуйидагича ясалади.



Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish