Мавзу: Патент, лицензия, сертификат олиш учун шартнома тузиш
Режа
1. Патент, лицензия ва сертификат олиш учун патент бюросига ариза
бериш.
2. Чет элда патентлаш. Лицензион шартнома хақида тушунча.
3. Саноат мулкини чет элда патентлашнинг мақсади ва вазифаси
Фойдаланилган адабиётлар
1. Патент, лицензия ва сертификат олиш учун патент бюросига ариза бериш
Патентлаш - Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари, корхоналари,
айрим фуқароларининг чел эл патентлари ва бошқа тегишли муҳофаза
ҳужжатларини ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналарига олиш
мақсадида, шунингдек товар белгиларини амалга ошириладиган барча ишлар
мажмуи.
Мамлакатдаги саноат мулкларини чел элда патентлашнинг умумий
мақсади мамлакатдаги фан ва техника ютуқларидан патент эгасининг
розилигисиз чет эл фирмалари фойдаланишидан ҳимоя қилишдир:
1. Саноат маҳсулоти экспорт ҳимояси. Экспорт объектларида
фойдаланиладиган саноат мулкларини муваффақиятли патентлаш мазкур
объектларнинг рақобатбардошлигини оширади. Уларга талаб ошади, патент
билан муҳофазаланган товарларни анча юқори нархларда сотиш имкони
юзага келади, валютаси фойдали бўлган мамлакат танланади, ташқи бозорда
мустаҳкам ўрин эгалланади.
2. Чет мамлакатларга бутловчиларни етказиб бериш ҳимояси. Патентли
саноат мулкларини мана шундай объектлар учун мазкур етказиб берувчилар
патент муҳофазасини таъминлайди.
3. Саноат мулкларидан фойдаланиш учун лицензиялар сотиш.
Лицензион ҳуқуқий муносабатлар моҳияти шундаки, ҳуқуқлар берилади ва
лицензион битимга киришувчи томонлар — Лицензиат (харидор) ва
Лицензиар (сотувчи) ўртасида муносабат юзага келади. Патентлашган саноат
мулкларидан фойдаланиш учун лицензия сотиш шартнома (лицензион
шартнома) асосида расмийлаштирилади, унга кўра патент егаси лицензиатга
саноат мулкларидан фойдаланишга ижозат беради. Маҳсулотни экспорт
қилиш халқаро савдодаги мавжуд чекловлар туфайли фойдасиз бўлиб қолган
ҳолларда лицензион шартномадан фойдаланилади.
4. Патентларни айирбошлаш. Ўзбекистон ташкилотлари ва чет эл
фирмалари ўртасида кенг кўламдаги илмий-техникавий ва иқтисодий
шартномалардан кўзда тутилиши мумкин. Айирбошлаш мажбурий бўлиши
ҳам мумкин, бунда патент ҳуқуқларига зид келиб қолади, бундай ҳол турли
талабномачиларга икки ва ундан ортиқ патент берилганда, шулардан битта
патент асосий, бошқаларидан фойдаланиш унча боғлиқ бўлмаганда юзага
чиқади.
5. Ишлаб чиқаришни блокировкалаш.
Кўпчилик ривожланган мамлакатларнинг фирмалари саноат
мулкларини муайян тармоқда ишлаб чиқариш ривожининг тўхтатиш учун
саноат мулкини патентлаштиради. Улар патентлашган саноат мулкини ўз
корхоналарида қўлламайдилар ва бошқа фирмалар саноат мулкларидан
белгиланган муддат ичида фойдаланишларига рухсат бермайдилар.
Саноат мулкларини чет елда патентлаш муаллиф ёки талабнома
берувчи тавсияси асосида амалга оширилади. Саноат мулкларини патентлаш
бўйича иш олиб бораётган ташкилот патентлаштирувчи ҳисобланади.
Патентлаштирувчи ташкилот патент бериш учун талабнома
материаллари, ихтиро учун бошқа муҳофаза ҳужжатларини тайёрлашни
таъминлайди ва мазкур саноат мулклари бўйича ҳуқуқий муҳофазага
тааллуқли кейинги ишларни амалга оширади. Саноат мулкларини чет элда
патентлаш учун материалларни тайёрлаш патентлаштирувчи ташкилот
амалга оширади. Мамлакатнинг патентлаш қонунчилиги талабларига
мувофиқ муҳофаза ҳужжатлари берилишига талабнома тузишда, саноат
мулкини тавсифларини чет тилларга таржима қилишда, патентлаш учун
патент вакиллар саволларига жавоб тайёрлашда ташкилотларга ёрдам
кўрсатиш ва чет эл патент идораларини қарорларини амалга ошириш
Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси хўжалик ҳисоби асосида
бажаради. Чет элдаги саноат мулкларини патентлаш бўйича ишлар
Ўзбекистон Республикаси Патент идораси орқали ўтади. Бунда Ўзбекистон
Республикаси фуқаролари ва ташкилотлари учун патент олишга
ваколатланган вазифасини бажаради, талабномачи ҳуқуқий тавсифдан
ҳужжатлар (далолатнома, берганлик ҳужжатлари ва б.) ни
расмийлаштиришда ёрдам кўрсатади. талабномани чет элга жўнатади, чет эл
патент идораси билан (чел элдаги патент олишга патент идорасининг
ишончли вакиллар орқали) алоқани амалга оширади, Патент идораси
қарорлари, патент олишга ваколатланган Патент идорасининг вакилларининг
сўровини ва таржимасини таъминлайди, бу қарор ва сўровларга жавоблар
тайёрлашга, шунингдек мамлакатлар патент маъмурий, аппеляция ва бошқа
идораларида мамлакат саноат мулклари бўйича ишлар кўрилишида
ёрдамлашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |