Takrorlash uchun savol va topshiriqlar
“Patentshunoslik” fani nimani o’rgatadi?
1. Интеллект – сўзини таърифлаб беринг?
2 Интеллект – сўзи қандай маънони англатади?
3. Интеллектуал фаолият инсоният жамияти ривожланишининг асосий сабаби нима?
4. Инсон қачон ўз ижодий салоҳиятидан оқилона фойдалана олади?
5. Интеллектуал мулк нима?
6. Интеллектуал мулк ҳуқуқ деганда нимани тушунасиз?
7. Интеллектуал фаолият нима, инсониятнинг ривожланишида унинг ролини кўрсатиб беринг?
8. Интеллектуал мулк нима?
2-Tematik ma’ruza:
Mavzu: Intellektual mulk obyektlari (IMO)ni tasniflash. Asosiy tushuncha va atamalar. Intellektual mulk obyektlarini muhofazalash tamoyillari
Интеллектуал фаолият одатда жуда кўп қиррали бўлиб, кенг миқёсда ўзгариб туриши мумкин. Фан, санъат, техник ижодиёт - буларнинг барчаси интеллектуал меҳнат турларидир.
Бутун жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) қуйидагиларни ҳақли равишда ўзининг шиори деб эълон қилди:
Инсоният даҳоси жами санъат асарлари ва ихтироларнинг манбаидир. Бу асарлар инсонга муносиб ҳаёт кафолатидир. Барча турдаги санъат асарлари ва ихтироларни ишончли ҳимоялаш ҳар бир давлатнинг бурчидир.
Интеллектуал мулк объектларининг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эгалиги равшан. Демак, бу объектларни ҳуқуқий муҳофазалаш самарадорлигининг юқори бўлиши учун бу объектларнинг муайян хусусиятларини ҳисобга оладиган турли ҳуқуқий ҳимоя тартиблари зарур бўлади.
Интеллектуал мулк объектларини кўриб чиқар эканмиз, шуни қайд этиш мумкинки, интеллектуал мулкда объектларнинг икки гуруҳи алоҳида ажралиб туради: санъат билан боғлиқ бадиий асарлар ва саноат тармоғи - хусусан янги буюмлар, товарлар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва бозорга таклиф этиш билан боғлиқ объектлар.
Айнан ана шу вазиятлар XX асрда жаҳонда умум қабул қилинган халқаро ҳуқуқий стандартлар шаклланишига олиб келди, шунга мувофиқ интеллектуал мулк ўз ичига икки асосий хуқуқлар соҳасини олади:
муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар, унга мувофиқ илмий, адабий, мусиқий, бадиий, фотография ва аудиовизуаль асарларга ҳуқуқлар, шунингдек фонограмма ишлаб чиқарувчилар ва ижрочилар, эфир ва кабель эшиттиришлари ташкилотларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинади;
саноат мулки, у ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, шунингдек товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари, товарларнинг келиб чиқиш жойи, фирма номларига ҳуқуқларни ўз ичига олади.
Бундан ташқари ноанъанавий интеллектуал мулк объектлари ҳам мавжуд бўлиб, улар муаллифлик ҳуқуқи ва саноат мулки ўртасида туриб, ўз ичига: ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базалари; интеграл микросхемалар топологияси; селекция ютуқлари; ошкор этилмаган ахборот (ноу-хау) ларни олади.
Санаб ўтилган барча муайян ҳуқуқий муҳофаза объектлари, хусусан, бадиий асарлар ва санъат турлари, ихтиролар, товар белгилари, ЭҲМ учун дастурлар ва ҳоказолар интеллектуал мулк объектлари деб аталади.
Интеллектуал мулкнинг иккита асосий ҳуқуқ соҳасига бўлиниши сабабларини тушуниш учун энг аввало юқорида қайд этилган интеллектуал мулк объектларини тўлароқ кўриб чиқамиз:
адабиёт, фан ва санъат асарлари, аудиовизуаль асарлар - бу объектлар, одатда, муайян объектив шаклда акс эттирилган ёки ифодаланган асарларнинг асл нусхалари, масалан, босма матн, сурат, мусиқий клип ва шу кабилар;
ихтиролар - бу янги ғоя, техник ечим бўлиб, амалиётда техниканинг бирор-бир соҳасидаги муайян муаммони ҳал қилиш имконини беради ва белгиланган мезонларга жавоб беради. Шуни қайд этиш керакки, ихтироларга фойдали моделлар деб аталадиган объектлар анча яқин туради. Фойдали моделнинг ихтиролардан фарқини кийенги модулларда кўриб чиқамиз;
саноат намуналари - бу буюмнинг ташқи кўринишини белгилаб берадиган бадиий-конструкторлик ечими (дизайни)дир;
товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари - бир ишлаб чиқарувчининг товарлари ва хизматларини бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг шу каби товарлари ва хизматларидан фарқлаш учун хизмат қиладиган белгилардир;
товарларнинг келиб чиқиш жойи номи - мамлакат, аҳоли пункти ёки бошқа географик объектнинг товарни белгилаш учун фойдаланиладиган номидир. Бунда товарнинг алоҳида хусусиятлари тўла ёки қисман бўлса ҳам ушбу географик объектга хос табиий шароитлар ёки инсон омиллари билан белгиланади;
фирма номлари - муайян мавқега эга бўлган фирмаларнинг номлари;
Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари, товарларнинг келиб чиқиш жойлари номи ва фирма номлари ўз моҳиятига кўра бир мақсадга хизмат қилади, хусусан товар (хизматлар) ишлаб чиқарувчилар ўртасида ҳалол рақобатни таъминлаш восита бўлади, истеъмолчи у ёки бу товар (хизмат)ларни сотиб олар экан, шу ном ва белгилар орқали бу товар (хизмат)нинг муайян ишлаб чиқарувчиси кимлигини аниқлаб олади. Интеллектуал мулкнинг бу объектлари фуқаролик муомаласи иштирокчилари ва улар ишлаб чиқарадиган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ларни хусусий аломатларини акс эттирувчи (индивидуаллаштириш) воситаси сифатида битта умумий тушунчага бирлаштирилиши мумкин.
ЭҲМ учун дастурлар - ЭҲМ ва унинг тармоқлари ишлаши учун мўлжалланган маълумотлар ва команда (буйруқ) лар мажмуи;
маълумотлар базалари - ахборотни компъютерда қидириш ва ишлов бериш имкониятини таъминлаш мақсадларида системалаштирилган маълумотлар мажмуи.
ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базалари ўз моҳияти жиҳатидан саноат мулкига нисбатан муаллифлик хуқуқлари объектларига анча яқин. Шунинг учун уларни муаллифлик ҳуқуқлари меъёрлари билан муҳофаза қилиш қабул қилинган.
интеграл микрочизмалар топологияси - интеграл чизма элементлари ва улар ўртасидаги алоқалар мажмуининг моддий элтувчида қайд қилинган фазовий-геометрик жойлашуви. Топологияларнинг моддий элтувчилари интеграл микрочизмалар кристали, яъни яримўтказгич пластина қисми бўлиб, унинг ҳажми ва юзасида яримўтказгич микрочизмалар, элементлараро бирикмалар ва контакт майдонлари элементлари шакллангандир;
селекция ютуклари - ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларини яратиш вазифаларининг биологик ечими бўлиб, бу яратилган нав ва зотлар барчага маълум нав ва зотлардан аниқ фарқланиб турадиган, етарли даражада бир жинсли ва барқарор ҳамда рўйхати қонунда кўзда тутилган тартибда белгиланган ботаник ва зоологик линиялар ва турларга оид бўлади.
ошкор этилмаган ахборот, ишлаб чиқариш сирлари (ноу-хау) - хизмат ва тижорат сири бўлган ва учинчи шахсларга маълум бўлмаганлиги учун қийматга эга бўлган ахборот.
Ушбу рўйхат бугунги кунда мукаммал ва тўлиқ рўйхат ҳисобланади. Объектларни бундай таснифлашдан мақсад интеллектуал фаолиятнинг мавжуд барча турларини ҳар томонлама ҳуқуқий муҳофазалаш имконини берадиган тизимни яратишдан иборатдир. Лекин билимларнинг янги соҳалари ривожланиб боргани сари интеллектуал мулк ҳам янги объектлар билан тўлдирилиши мумкин. Масалан, бундан 50 йил олдин ҳеч ким интеграл микросхемалар топологияси деб аталган объектнинг пайдо бўлиши ва жадал ривожланишини тасаввур ҳам қила олмаган эди. Бугунги кунда биз биотехнологиялар, ген муҳандислигининг жадал ривожланаётганини кўрамиз. Бир неча йиллардан сўнг бугунги кундаги мавжуд стандартларга тўғри келмайдиган янги объектларнинг пайдо бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Юқорида кўрсатиб ўтганимиздек, интеллектуал мулкнинг иккита ҳуқуқ соҳасига бўлиниши бу объектларни муҳофазалаш тамойилларидаги қуйидаги асосий фарқлардан келиб чиқади:
Муаллифлик ҳуқуқи адабиёт, фан ва санъат асарлари ўзининг аниқ ифодасини топган шаклни муҳофаза қилади. Бундай ифодалаш шакли сўз, тимсоллар, мусиқа, сурат, уч ўлчовли предметлар ёки бундай шаклларнинг комбинацияси (масалан, кинофильм ёки театр постановкаси, опера) бўлиши мумкин. Муаллифлик хуқуқлари асарларнинг исталган турини махсус рухсатсиз (муаллиф розилигисиз) нусха кўчириш, кўпайтириш ва бошқа усулда қайта тиклашдан, шу жумладан омма орасида кўрсатишдан муҳофазалайди. Лекин муаллифлик хуқуқлари у ёки бу асарда акс этган ғоянинг ўзини муҳофаза қилмайди. Масалан, агар сиз янги давигатель ихтиро қилган ва бу ҳақда китоб ёзган бўлсангиз, фақат шу китобни кўпайтириб тарқатишгина сизнинг муаллифлик ҳуқуқларингизнинг бузилиши деб ҳисобланади. Лекин, кимки истаса бу китобни ўқиб, ҳеч бир тўсиқсиз унда кўрсатилгани бўйича двигателни ишлаб чиқариш ва сотишни йўлга қўйиши мумкин.
Яна бир муҳим жиҳати шундаки, деярли барча мамлакатларда муаллифлик ҳуқуқларини муҳофазалаш асар яратилган ва халққа тақдим этилган вақтдан бошланади ва ҳеч қандай расмиятчиликларни бажариш, масалан, рўйхатдан ўтиш, муҳофаза ҳужжатларини олиш кабиларни талаб қилмайди. Муаллифлик ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ масалалар судда кўриб чиқилади;
Саноат мулки, муаллифлик ҳуқуқидан фарқли равишда бевосита ғояни, хусусан буюмнинг турли шаклларда кўп марта қайта ишлатилиши мумкин бўлган техник, бадиий ва бошқа моҳиятларини муҳофаза қилади. Масалан, агар двигатель саноат мулки объекти - ихтиро сифатида муҳофаза қилинган бўлса, олинган муҳофаза бошқа шахсларга махсус рухсатномасиз ушбу ихтирони амалга оширишнинг барча шаклларини тайёрлаш ва сотишни ман қилади.
Бундан ташқари, саноат мулкининг муаллифлик хуқуқидан муҳим фарқи шундан иборатки, саноат мулки ҳуқуқи муаллифлик ҳуқуқи каби тегишли объект яратилган вақтдан бошлаб ўз-ўзидан амал қилмайди. Саноат мулки ҳуқуқларини муҳофазалаш учун, масалан ихтирога муҳофаза ҳужжатининг мавжуд бўлиши шартдир. Ушбу муҳофаза ҳужжатида давлат томонидан ҳуқуқий муҳофаза кафолатланадиган ҳуқуқлар ҳажми аниқ белгилаб берилади. Турли мамлакатлардаги қонунчиликка кўра ушбу муҳофаза ҳужжатлари турлича номланади. Аксарият мамлакатларда ихтиро ва саноат намуналарига бериладиган муҳофаза ҳужжатлари патент, товар белгиларига бериладиган ҳужжатлар эса гувоҳнома деб қабул қилинган.
Ниҳоят, биз интеллектуал мулкнинг муҳим атамаси - патент деган тушунчага яқин келдик. Ихтирога патентлар бошқа интеллектуал мулк объектларини муҳофазалаш юзага келган вақтдан анча олдинроқ берила бошланган. Шунинг учун патентни ҳақли равишда интеллектуал мулкнинг асосий бош ҳужжати деб айтиттт мумкин, у интеллектуал мулк ҳуқуқларининг асосий моҳиятини йиғиқ ҳолда акс эттиради ва индустриал ривожланишда етакчи роль ўйнайди. Патент сўзи лотинча ра!епйз сўзидан келиб чиққан бўлиб, очиқ, аниқ деган маънони билдиради. Патент ихтирочи ва жамият ўртасидаги ўзига хос алмашинув ҳисобланади. Ихтирочи ўз ижодини жамиятга очиб беради, бу билан техника тараққиёти даражасини оширади, бунинг учун эса ўзининг патентланган ихтиросига давлат томонидан кафолатланган мутлақ (монопол) ҳуқуққа эга бўлади.
Патент давлат номидан саноат мулки объектига бериладиган ва муайян ҳудудда муайян вацт оралигида амал циладиган муҳофаза ҳужжатидир.
Патент, ўз моҳиятига кўра, объектларга мутлақ эгалик ҳуқуқини берадиган ҳужжат бўлганлиги сабабли муайян давлатда бундай мутлац хуқуқларни бериш масаласи шу давлатнинг алоҳида ваколати ҳисобланади. Маълумки, бир давлатнинг патенти иккинчи давлатнинг ҳудудида амал қила олмайди.
Тарихдан маълумки, патент хуқуқи институти интеллектуал мулкнинг биринчи институти бўлди. Лекин бугунги кунда ҳам бошқа муҳофаза хужжатлари билан бир қаторда патентнинг муҳимлигини ҳисобга олиб, саноат мулкини норасмий тарзда патент хуқуқи деб атайдилар.
Саноат мулки хуқуқларини муқофазалаш учун, хусусан саноат объектига муҳофаза хужжати - патент, гувоҳнома ва бошқаларни олиш учун энг аввало муҳофаза хужжати берилиши учун тегишли талабномани тўғри расмийлаштириш ва уни патент берилиши сўралаётган объектнинг белгиланган мезонларга мувофиқлигини экспертизадан ўтказадиган (патентга лаёқатлилигини текширадиган) ва экспертиза натижалари бўйича объектни расмий рўйхатта оладиган, объектнинг патентга лаёқатлилигини эълон қиладиган ва унга патент берадиган ваколатли давлат органига топшириш зарур. Табиийки, бундай экспертизадан ўтмаган (патентга лаёқатсиз) объектларга муҳофаза ҳужжати беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Саноат мулки ҳуқуқлари бўйича бундай давлат органлари интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофаза қилиш қабул қилинган барча мамлакатларда мавжуд бўлиб, патент идоралари деб аталади.
Патент идоралари - ихтисослашган давлат ташкилоти бўлиб, саноат мулки объектларига талабномаларни қабул қилади, уларни экспертизадан ўтказади, давлат рўйхатига олади, муҳофаза ҳужжатларини беради, расмий материалларни нашр этади, шунингдек интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофазалаш соҳасидаги бошқа вазифаларни бажаради.
Юқорида қайд этиб ўтилганидек, саноат мулки ҳуқуқларини муҳофазалаш объект яратилгандан сўнг эмас, балки унга муҳофаза хужжати олингандан сўнг кучга киради. Одатда, бундай ҳужжатнинг амал қилиш муддати муайян санадан - саноат мулки объектининг устуворлик санасидан бошлаб ҳисобланади (бу масала 2.2-бўлимда тўла кўриб чиқилади).
Ҳар бир патент унинг эгаси ёки унга хусусий эгалик қилувчи муайян (жисмоний ёки юридик) шахсга берилади. Патент эгаси – патентнинг хусусий эгаси ва ушбу патентдан келиб чиқадиган мутлақ ҳуқуқларнинг эгасидир.
Патент ўз эгасига саноат мулки объектларига қуйидаги алоҳида ҳуқуқларни - объектга эгалик қилиш, бошқариш ва фойдаланиш бўйича мутлақ ҳуқуқни беради. Алоҳида ҳуқуқлар муҳофазаланган ихтиро, саноат намунаси ва ҳоказолардан ҳеч ким рухсатсиз фойдалана олмаслигини (тайёрлаш, сотиш ва ҳоказо) билдиради. Шуни тушуниб олиш зарурки, патент турли ифода шаклларига эга бўлган техник моҳиятни муҳофаза қилади, саноат мулки объектига алоҳида ҳуқуқлар эса патент эгасининг муайян товар, буюмга эгалик ҳуқуқи бор-йўқлигидан қатъи назар амал қилади (тўлиқроқ маълумот олиш учун 2.2-бўлимга қаранг).
Кўриниб турибдики, патент ўз эгасига жуда муҳим ҳуқуқларни беради, шунинг учун патентнинг амал қилиш муддатини вақт бўйича чеклаш мантиқан тўғри бўлиб, акс ҳолда бу мутлац хуцуцлар ёки монополия рацобат чекланганлиги сабабли жамиятнинг янада ривожланишида тўсицца айланиши мумкин. Масалан, ихтирога бериладиган патентнинг амал қилиш муддати чегараланган бўлиб, ўртача 20 йилни (бошқа мамлакатларда турлича) ташкил этади.
Бундан келиб чиқадики, бошқа шахснинг интеллектуал мулк объекти бўлган объектдан фойдаланишни истаган ҳар қандай бошқа шахс фақат битта қонуний имкониятга эга, яъни бунинг учун ушбу объект эгасининг розилиги (рухсати)ни олиттти зарур. Бунда фойдаланиладиган объект, фойдаланиш муддати ва тўловларни аниқ белгилаб олиттт учун фойдаланишга берилган рухсатнома - лицензия битими ёки лицензия расмийлаштирилиши зарур.
Лицензия бу патент эгасининг бошқа шахслар билан алоҳида ҳуқуқларининг бир қисмини сотиш (бериш) бўйича тузган ҳуқуқий битими (шартномаси) дир.
Тегишлича амалиётда келишувчи томонларни белгилаш учун қуйидаги умум қабул қилинган атамалардан фойдаланилади:
Лицензиар - лицензия сотувчи
Лицензиат - лицензия сотиб олувчи.
XX асрда интеллектуал мулк объектларига лицензиялар билан савдо қилиш алоҳида аҳамият касб этди ва индустрия учун янги технологияларнинг манбаи бўлиб, савдо-сотиқнинг ривожланиши ва бир мамлакатдан иккинчисига инвестициялар оқиб киришига туртки бўлди. Лицензия саедоси - бу замонавий технологик алмашинув, демак, халқаро иқтисодий муносабатларнинг ҳаракатлантирувчи кучидир.
Ахборот ресурсларининг кескин кўпайганлиги давримизнинг алоҳида хусусияти бўлди. Бизни ўраб турган улкан ахборот оқимида ўзимизга зарур ахборотга эга бўлиш ва бу оқимда тўғри йўл топиш қийин бўлиб қолди. Бу салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Масалан, агар ускуналар сотиб олиш бўйича контракт тузаётганимизда шу соҳадаги энг сўнгги ишланмалар ёки бозор конъюнктураси ўзгаришларини билмасак, бу пулни беҳуда сарфлашга олиб келиши мумкин. Ахборотлардан хабардор бўлмаслик ёмон оқибатларга олиб келиб, бутун бир давлатларга катта иқтисодий зарар етказиши мумкин. Демак, ахборот оқимида тўғри йўл тута билиш, ўзи учун зарур ахборотларни топиш, уларни таҳлил қилиш ва амалиётда қўлланиш ҳар қандай бизнес муваффақиятининг зарур шартидир. Шунинг учун ҳозирги вақтда илғор илмий ишланмалар, ихтиролар, фойдали моделлар, бу объектларнинг тижорат қиммати тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш, у ёки бу бозор конъюнктурасини билиш, унинг ўзгаришларини олдиндан айтиб бериш, рақобатчилар тўғрисидаги маълумотларни билиттт имконини берадиган универсал ахборот манбаларишшг аҳамияти тобора ошиб бормоцда. Бугунги кунда бундай универсал ахборот манбаи патент ахборотидир.
Патеит ахбороти - бу энг замонавий техник ютуқлардан тўла ҳажмда ва имкон қадар тез фойдаланиш демакдир. Патент ахбороти нафақат илмий- техник, балки катта тижорат қимматига эга. Патент ахбороти ўз ичига техник ахборот, ҳуқуқий ахборот, иқтисодий ва бошқа ахборот турларини олади. Аҳолининг патент ахборотидан фойдаланишини енгиллаштириш учун ихтисослашган патент жамғарма ва патент маълумотлар базалари ишлаб турибди. Улар патент ахборотини қидириш ва зарур маълумотларни таҳлил қилишни осонлаштириш учун уларни тартибга солади ва сақлайди.
БИМТ статистикасининг кўрсатишича, жаҳонда ҳар йили миллионга яцин янги ихтиро, ярим миллионга яцин саноат намунаси, миллиондан ортиц товар белгилари яратилади, яратилаётган адабиёт ва санъат асарларининг миқдори шунчалик каттаки, расмий жиҳатдан уларни ҳисоб-китоб қилиб бўлмайди.
Хулоса цилиб шуни цайд этиб ўтиш мумкинки, интеллектуал мулк объектлари нафацат индустриал ва ицтисодий ривожланишнинг ҳаракатлантирувчи кучи, балки фан ва техника соҳасида ахборот алмашинишнинг муҳим воситаси, жамият маданий ривожининг кўрсаткичи бўлиб қолди.
Do'stlaringiz bilan baham: |