Tabiiy tolalar va matoga ishlov berish



Download 7,05 Mb.
bet14/137
Sana27.04.2022
Hajmi7,05 Mb.
#585649
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   137
Bog'liq
УМК Патентшунослик

Яна шундай бир умумий қоида бор, у ҳар қандай мулк объектига, у моддий маҳсулот (товар, кўчмас мулк) ёки интеллектуал мулк объекти бўлишидан қатъи назар, тааллуқли бўлиши мумкин. Ўз эгаларига фойда келтириш учун бу объектлар ишлаши, яъни улардан фойдаланиш шарт. Табиийки, агар бундай объект эгаси ўз мулкидан самарали фойдалана олмаса, у бу объектни жуда катта фойда билан сотиши ёки вақтинча фойдаланиш учун бериши мумкин. Буларнинг барчаси интеллектуал мулк объектларига ҳам тааллуқлидир.
Интеллектуал мулк объектига алоҳида ҳуқуқларнинг эгаси бу ҳуқуқларни бошқа шахсларга тўлалигича ёки қисман бериши мумкин.
Алоҳида ҳуқуқларнинг бундай берилиши тегишли лицензия шартномаси билан расмийлаштирилади, унда бериладиган ҳуқуқлар ҳажми, фойдаланишнинг худудий чегаралари, муддатлари, шунингдек лицензиатнинг лицензиарга унга лицензия берганлиги учун тўловлар миқдори каби масалалар келитттиб олинади. Фуқаролик кодекси билан лицензияларнинг қуйидаги асосий турлари белгиланган:

  • оддий лицензия, бунда лицензиат фақат интеллектуал мулк объектидан фойдаланиш ҳуқуқини олади, лицензиар эса бу объектдан ўзи фойдаланиш, шунингдек бошқа шахсларга лицензия бериш хуқуқини сақлаб қолади;

  • мутлақ лицензия, бундай лицензиядан сўнг лицензиар интеллектуал мулк объектидан ўзи фойдаланиши мумкин, лекин бошқа шахсларга лицензия бериш ҳуқуқини сақлаб қолмайди.

Қонун билан интеллектуал мулк объектларига лицензиялар Давлат патент идорасида рўйхатга олиниши шартлиги белгилаб цўйилган, акс ҳолда улар юридик кучга эга бўлмайди.
Интеллектуал мулк объектлари мулкнинг моддий объектлари каби мерос сифатида ўтиши мумкинлигини қайд этиб ўтамиз. Масалан, патент эгасининг вафотидан сўнг ва патент эгаси юридик шахс бўлса у қайта ташкил этилаётганда унга тегишли интеллектуал мулкка алоҳида ҳуқуқлар унинг меросхўри ёки бошқа ҳар қандай қонуний ворисига ўтади.
Илгари қайд этиб ўтганимиздек, жамият учун интеллектуал мулк объектларидан доимий фойдаланиш фойдалидир. Шунинг учун Ўзбекистон қонунчилигида интеллектуал мулкка алоҳида ҳуқуқларнинг эгаси ўз ҳуқуқларидан фойдаланиши шарт деб белгилаб қўйилган. Ўз объектидан фойдаланмаслик алоҳида ҳуқуқларнинг йўқотилишига олиб келиши мумкин.
Масалан, патент эгаси ўз объектидан патент рўйхатга олинган санадан бошлаб уч йил мобайнида фойдаланмаса ёки етарлича фойдаланмаса, бу объектдан фойдаланишни истаган ва фойдаланишга тайёр ҳар қандай шахс, патент эгаси лицензия шартномаси тузишдан бош тортган ҳолларда, унга мажбурий лицензия берилишини сўраб судга мурожаат қилиши мумкин. Бундай ҳолларда агар патент эгаси объектдан бундай узоқ вақт фойдаланмаслик узрли сабабларга боғлиқ эканлигини исботлаб бера олмаса, суд мажбурий лицензия бериш ва унда объектдан фойдаланиш чегаралари, тўловларнинг муддати ва тартибини кўрсатиш ҳуқуқига эга. Бунда тўловлар миқдори лицензиянинг бозор нархларидан паст бўлмаслиги зарур.
Фуқаролик кодекси алоҳида ҳуқуқларни муҳофазалашнинг қуйидаги асосий усулларини белгилаб беради:
- агар алоҳида ҳуқуқлар қандайдир моддий объектда бузилган бўлса, бу объектлар хўжалик оборотидан чиқарилади, хусусан хўжалик оборотидан чиқарилгандан сўнг бундай объектлар белгиланган тартибда йўқ қилиниши мумкин;
- йўл қуйилган ҳуқуқ бузилиши тўғрисида албатта эълон қилиниши, унда бузилган ҳуқуқ кимга тегишли эканлиги тўғрисидаги маълумотлар (жабрланган томоннинг амалий обрў-эътиборини тиклаш мақсадида) берилиши зарур.
Патент ҳуқуқини бузган айбдор шахс патент эгасига етказилган зарарни тўлаши шарт. Бунда патент эгаси етказилган зарар учун тўланадиган товон ўрнига ҳуқуқ бузувчи томонидан ҳуқуқ бузилиши натижасида олинган даромадни талаб қилиб олиши мумкин.
Агар товар белгиларидан ноқонуний фойдаланилган бўлса, бундай товарлар (товар белгисини ўзгартиришнинг имкони бўлмаган ҳолларда) йўқ қилиниши мумкин.
Қонунга мувофиқ интеллектуал мулк ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисидаги низолар судлар томонидан кўриб чиқилади. Бунда суд қарори билан ўзгаларнинг интеллектуал мулк хуқуқларини бузишда айбдор бўлган шахс маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилади.
Қайд этиб ўтилганидек, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектлари ҳеч қаерда рўйхатга олишни талаб этмайди ва бу объектларга алоҳида ҳуқуқлар асар илк бор эълон қилинган вақтдан бошлаб амал қилади.
Қонунчиликка мувофиқ муаллифлик ҳуқуқлари амал қилишининг қуйидаги муддатлари белгиланган:

  • адабиёт, фан, санъат, мусиқа асарлари ва бошқа объектларга муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг бутун умри давомида ва вафотидан сўнг 50 йил мобайнида амал қилади. Бунда муаллифлар бир нечта (ҳаммуаллифлар) бўлса, бу муддат сўнгги муаллиф вафот этган санадан бошлаб ҳисобланади;

  • турдош ҳуқуқларнинг амал қилиш муддати асарни биринчи марта ёзиб олиттт ёки ижро этиттт (эфирга чиқиш) санасидан бошлаб 50 йилга тенг бўлади.


Download 7,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish