Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
табиат туризми ҳодисасининг онтологик табиати ва гносеологик моҳияти очиб берилган;
экоэстетик тафаккурнинг функционал жиҳатларини таҳлил қилиш натижасида унинг ижтимоий, иқтисодий ва эстетик имкониятлари ва улардан самарали фойдаланишнинг усул ва воситалари ишлаб чиқилган;
ёшларда экоэстетик тафаккурни ривожлантиришнинг гедонистик ва эвдомонистик хусусиятларидан праксиологик жиҳатдан фойдаланишнинг аҳамияти кўрсатиб ўтилган;
Ўзбекистонда табиат туризмининг потенциал имкониятларини юзага чиқаришнинг амалий аҳамияти асосланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |