6-маъруза: Қадимги Ерон давлати, маданияти ва дини Режа:
1.Қадимги Ерон тарихи манбалари ва тарихшунослиги
2. Қадимги Елам давлатининг ташкил топиши.
3.Aҳмонийлар Ерони давлатининг ташкил топиши
4.Қадимги Ероннинг хо`жалиги, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ.
5.Қадимги Еронда ёзув, меъморчилик ва тасвирий сан`атнинг ривожланиши.
6.Қадимги Еронда диний е`тиқодлар
Ерон бепоён тог`ли ва кўп чо`ллардан иборат континентал иқлимли мамлакат. Деҳқончилик учун қулай водийлар, тог` олди ҳудудлари жуда кўп. Шимолда Елбурс тоғ тизими ва унга Туркман, Хуросон тог`лари қўшилади. Г`арбдан ва жанубдан Загрос ва жанубий Ерон тог`лари ўраб туради. Жанубий г`арбий Еронда (Хузистон) Корун ва Керха дарёлари водийсида юқори ҳосил берадиган йерлар мавжуд.
Қадимги г`арбий Еронда елам, лулубей, қутий (гутий) ва кассит ҳинд-йевропа тилларида сўзлашадиган қабилалар яшаган. Ерон сўзи «ариана» - орийлар мамлакати деган маънони билдиради. Ер.авв. ИИ минг йилликда орий қабилалари Ерон, Ҳиндистон, Марказий Осиё ва Кавказ ортига тарқалган.
Ерон тарихининг алоҳида даврлари турли хил ёзма манбаларга бой. Ёзувлардан енг қадимгилари ер.авв. ИИИ-И минг йилликлардаги жанубий-г`арбий Ерон ҳудуди бўлган Елам тарихини ёритади: улар подшо ёзувлари, ҳуқуқий ҳужжатлар, баг`ишлов матнлари, давлатлараро шартномалардир.Қадимги форс давлати тарихи бўйича манбалар хилма-хил: бу хўжалик ҳужжатлари, тарихий ёзувлар, амалдорларнинг расмий ёзишмалари. Ҳозирги вақтда қадимги форс тилида елам ва аккад тилларига таржима қилинган 200 га яқин (подшолар) миххат ёзувлари чоп етилган. 1972 йилда франсуз археологлари Сузада Доро И нинг улкан ҳайкалини топдилар. Ҳайкал қадимги форс, елам, аккад ва миср ийероглиф матнлари билан қопланган. Қадимги Ерон пойтахтлари Персепол ёки Пасаргадда, подшо Ксеркс ёзувлари нусхалари топилган. Персеполда ер.авв. ИИИ минг йилликка оид елам тилида миххат билан ёзилган 800 та ҳужжат топилган.
Форс қабилаларини Олд Осиё чегараларидаги ҳаракати тўг`рисида ер.авв. ИХ-ВИИ асрларга оид Осурия йезувлари маълумот беради. Бобил тарихий хроникаси Месопотамияни форслар томонидан босиб олиниши ҳақида ҳикоя қилади. Форслар даврига оид лой тахтачаларда йезилган 10000 минг бобил хусусий ҳуқуқий ва маъмурий хўжалик ҳужжатлари мавжуд.
Шунингдек, Мисрдан форслар даврига оид турли хил маъмурий хўжалик ҳужжатлари, подшо Кумбизнинг Миср ибодатхона мулкларини чеклаш тўг`рисидаги декрети, Доро И нинг Миср қонунларини кодификасия қилиш тўг`рисидаги фармони катта қизиқиш уйг`отади.
Мидия ва Ерон тарихи бўйича маълумот берадиган манбалардан бири бу юнон муаллифларининг асарлари ҳисобланади. Геродот (ер.авв. В аср)нинг тарихи, Фукидид (ер.авв. В аср) тарихи, Ксенофонтнинг «Юнон тарихи» асари, унинг «Aнабасис» мемуари, сицилиялик Диодорнинг «Тарихий кутубхона»си каби асарлар
қадимги форс тарихига оид бой сиёсий, ижтимоий, ҳарбий-дипломатик маълумотлар беради.
Ер. авв. ВИИ-ВИ минг йилликларда г`арбий Еронда деҳқончилик билан шуг`улланадиган ўтроқ ва кўчманчи чорвадор қабилалар ер.авв. ВИ-В минг йилликларда Ероннинг бошқа ҳудудида тарқалади. Ер. авв. ИИИ минг йиллик бошларида жанубий-г`арбий Еронда Еламту (Бобил ва осур тилида «мамлакат») ёки Елам илк давлат бирлашмаси шаклланади. Елам Месопотамия ҳамда шимолий ва шарқий Ерон билан бог`ланган Корун ва Керха дарёлари водийларида жойлашган. Суза шаҳри пойтахтга айланди. Елам давлати ер.авв. ХХИВ-ХХИИ асрларда Aккад подшолигига бевосита қарам бўлади.
Ер.авв. ХХИИ аср бошларида Елам мустақил давлатга айланади. Подшо суккалмах («буюк елчи») унвони билан Сузадан туриб давлатни бошқарган. Давлатни бошқаришда ёрдам берган подшонинг кенжа укаси суккалом («елчи») деб аталиб, Симаш (елам тилида Нишанки) шаҳрини қароргоҳ қилиб, Елам ва Симашни бошқарган. Кичик вилоятларни «оталар» («адда») бошқарганлар. Ҳукмдор дунёдан о`тгач, унинг ўрнига подшонинг она уруг`идан жияни йеки синглисини ўг`ли тахтга ўтирган. Елам подшолари оиласида бўлгуси ҳукмдорлар ўз сингиллари билан турмуш қурганлар (левират). Подшо вафот қилгач унинг укаси акасини бева аёлига уйланиб, подшо бўлиш ҳуқуқига ега бўлган. Ер. авв. ХИВ асрдан - ер. авв. ХИИ асрларигача Елам Бобилга қарам бўлади. Елам ер. авв. 1155 йилдан-ер. авв. 1115 йилларда ўз мустақиллигини қайта тиклайди. Елам ер. авв. ВИИ асрдан бошлаб, Бобил билан иттифоқда Осурияга қарши фаол кўрашади. Ер. авв. 549-йилда форслар Еламни босиб оладилар.