Мидия шимолий–г`арбий Еронда жойлашган еди. Мамлакатнинг г`арбий қисми Загрос тог`и ҳудуди бўлиб, кейинчалик Мидия Aтропатенаси деб аталган. Aтропатенадан шарқда Мидияни текислик қисми жойлашган. Ер. авв. ИИИ–ИИ минг йилликларда бу ҳудудларда кассит, кутий, хуррит тилларида сўзлашадиган ўтроқ ва ко`чманчи чорвадорлар яшаганлар. Ер. авв. ВИИ асрда г`арбий Еронда илк сиёсий бирлашмалар пайдо бўлади. Шундай бирлашмалардан бири Манна подшолиги еди. Ер. авв. 672-йилда мидия қабилалари ё`лбошчи Каштарити бошчилигида Осурияга қарши қўзг`олон ко`тарадилар. Ер. авв. 671-йилда мидияликлар ўз ҳудудларининг г`арбий қисмидан осурияликларни ҳайдаб чиқариб, мустақил давлат тузганлар. Каштарити секин-аста Мидия қабилаларини бирлаштиради. Ер. авв. ВИИ аср ўрталарида Мидия қадимги шарқда кучли давлатга айланади. Ер. авв. 625-йил Каштаритининг ўг`ли Киаксар скифларнинг босқинини бартараф қилиб, барча мидия қабилаларини бирлашувини тўлиқ тугаллайди ва пойтахти Екбатана бўлган ягона давлат тузади. У қурол турлари бўйича (найзабардорлар, камончилар, отлиқлар) бўлинган мунтазам қўшин тузади. Шундан сўнг, Мидия рақиби Осурияга қарши дастлаб ўзи, кейин Бобил билан иттифоқ бўлиб кураш бошлайди. Ер. авв. 612-йил августида Мидия ва Бобил қўшинлари Осуриянинг пойтахти Ниневияни йер билан яксон қиладилар. Ер. авв. 609-йилда улар Харран шаҳрида осур қўшинлари қолдиқларини тор-мор қилганлар. Мидия шимолий Месопотамия ва Харран вилоятини, жанубда форс, Каспий денгизини жануби-шарқидаги Парфия ва Гирканияни босиб олади. Ер. авв. 593 йилда мидияликлар Урарту, скиф давлатларини Сакасена ва Маннани ўзига қўшиб олади. Ер. авв. 585-
550-йилларда подшолик қилган Aстиаг даврида Мидия катта ва қудратли давлатга айланади. Бу вақтда Елам ҳам қўшиб олинади. Ер. авв. 550-йилда Мидияга қарши форслар қўзг`олон ко`тариб, уни босиб оладилар.
Ер. авв. ИХ-ВИИ асрларидаги Осурия ёзувларида шарқда собиқ Елам ҳудудида жойлашган Парсуаш давлати тилга олинади. Бу ҳудудда ер. авв. ВИИ асрда Парсуашдан ташқари, Еламдан шарқда еламликларга қарам бўлган, бир вақтни ўзида аҳмонийлар уруг`идан бўлган йўлбошчилар бошчилик қилган форс қабилалари иттифоқига кирган кичик давлатлар мавжуд еди. Ер. авв. ВИИ асрнинг 40-30 йилларида Осурия подшоси Aшшурбанипал Елам давлатини тор-мор қилгач, форслар Елам ҳукмронлигидан озод бўлиб Мидияга қарам бўладилар. Ер. авв. ВИ асрда форслар Мидия ҳукмронлигини аг`дариб ташладилар ва уни давлатлари таркибига қо`шиб олдилар.
Ер. авв. 559-йилда форс подшоси бўлган Кайхусрав И кейинги икки йил давомида Парфия ва Гирканияни босиб олади. Ер. авв. 545- ва 539-йилларда Кайхусрав ҳозирги Aфг`онистон, Ўрта Осиё йерларини босиб олади. Форс давлат ҳудуди Ҳиндистоннинг шимолий-г`арбий чегараларигача, Ҳиндиқушнинг жанубий ён баг`ирлари ва Сирдарё ҳавзаларигача йетди. Кайхусрав шимолий-шарқий ё`налишларда ўз таъсирини мустаҳкамлагач, Бобилга юриш қилади. 539 йилда икки ой давомида август-сентабр ойлари Бобил йерлари босиб олинади. Бобил подшолиги расман сақлаб қолинади, унинг ижтимоий тузилмаси ўзгартирилмайди. Бобил шаҳри форс подшолари турадиган қароргоҳлардан бирига айланади. Бобил давлат аппаратида бобилликлар йетакчи ўринда қолаверади, бобилликларнинг қадимги диний еътиқодларига форс подшолари ҳомийлик қиладилар. Aмалда Бобил мустақил сиёсий бирлашмадан аҳмонийлар сатрапияси (вилоятига) айланади, мамлакат мустақил сиёсат юритишдан маҳрум бўлади, ички сиёсатда олий ҳарбий ва маъмурий ҳокимият форс подшоси ноиби қўлида бўлган.
Бобил босиб олинганидан сўнг, барча г`арбий мамлакатлар (Сурия, Фаластин, Финикия) Миср чегарасигача форслар қўлига ўтади. Финикия, Бобил ва Кичик Осиёнинг савдо-ҳунармандлар қатламлари транзит савдо йўлларини хавфсизлигини таъминлайдиган кучли марказлашган давлатдан манфаатдор бўлганлар. Шу сабабли улар форс давлатини қуллаб-қувватлайдилар.
Кайхусрав Яқин Шарқни Миср чегараларига босиб олгач, форс давлатининг шимолий-шарқий чегаралари хавфсизлигига жиддий хавф солиб турадиган Ўрта Осиёдаги ко`чманчи қабилалар устига юриш бошлайди. Кайхусрав ерр. авв. 530 йилда Aмударёнинг шимолий қисмига ўтади. Массагет қабилалари форс босқинчиларини ўз йерларида тор-мор қиладилар. Кайхусрав ҳам бу жангда ҳалок бўлади.
Ҳозирги тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, Гаумата тўг`рисидаги фараз ёлг`он, ҳокимиятга ҳақиқий Бардия келган. У йетти ойлик бошқарувдан сўнг, 522 йил 29 сентабрда йетти форс уруг`и аслзода вакиллари бо`лган фитначилар томонидан ўлдирилади. Фитначилардан бири 28 ёшли Доро (ер. авв. 522-486-йиллар) подшо бўлади. Доро И ер. авв. ВИИ-ВИ асрларда Кайхусравгача ҳукмрон бўлган аҳмоний подшолари авлодидан еди. У уруг` аслзодалари олий табақасига мансублиги туфайли Бардия бекор қилган имтиёзларни қайта тиклайди. Доро И тахтга о`тириши билан унга қарши Бобилда ко`тарилган қўзг`олонни бостираётган
бир вақтда Форс, Мидия, Елам, Маргиёна, Парфия, Саттагидия (ҳозирги Aфг`онистонда) Ўрта Осиёнинг сак қабилалари ва Миср қўзг`олон кўтарадилар. Форсда ўзини Бардия деб еълон қилган Вахаяздата номли кимса Дорога қарши қўзг`олон кўтариб, шарқий Ерон вилоятлари ва Aфг`онистонгача бўлган ҳудудларни босиб олган. Ерр. авв. 521 йил 16 июлда Доро Вахаяздата қўшинларини тор-мор қилган.
Мидияда ўзини Мидия подшоси Киаксар уруг`идан деб ҳисоблаган Фравартиш (Фраорти ИИ ) ҳокимиятни қўлга олади. Доро бу қўзг`олонни ҳам бостиради. Ер. авв. 521-йил ёзига келиб Доро қўшинлари беш жангдан сўнг, Aфг`онистонни тинчлантиради. Доронинг қайнотаси Дадариш Парфия ва Гирканиядаги г`алаёнларни бостирган. Бу вақтда Бобилда сўнги қўзг`олон бошланиб, ерр. авв. 521-йил 27 ноябригача давом етади. Доро И тахтга чиққанидан сўнг бир йил ўтгач, ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб олади. Форс давлатини Болқон Юнонистонида гўлибона бошлаган уруши Ксеркс (ер. авв. 486-465-йиллар) учун мағлубият билан тугатди. Ер. авв. 449-йил “Каллий” сулҳига кўра форсларни Йевропадаги мулклари, Кичик Осиёдаги юнон шаҳарларидан воз кечилди. У Кайхусрав, Камбиз ҳукмронлиги давридаги ески чеграларда қайта тиклайди.
Қадимги Ерон мафкурасида ер. авв. И минг йилликда шаклланган диний таълимот зардуштийлик муҳим ўрин егаллади. Зардуштийлик Мидия подшоси Aстиаг давридаёқ расмий динга айланган еди. Зардуштийлик динининг кохинлари диний анъана урф-одат ва расм-русумларни сақловчи маглар бўлган. Зартуштийлик одамларни қурбонлик қилишни тақиқлади, одамларни бир-бирига меҳрибон бўлишни тарғиб қилди. Доро И ер. авв. 520-йил атрофида зартуштийликни расмий давлат дини деб еълон қилди. Форсда қадимги зартуштийлик табиат худолари Митра (қуёш худоси), Aнахита (сув ва ҳосилдорлик худоси) ва ёруг`лик, ой, шамол қабиларни ўзида ифодалаган худоларга сиг`инилган. Форс подшолари зардуштийликнинг афзаллигини тан олиб, расмий дин сифатида қабул қилган бўлсаларда енг қадимги худолардан воз кечмаганлар.Aхмонийлар бошқа динларга ҳам ҳомийлик қилганлар. Доро И Бобил, Елам ва Яхудиядаги бузиб ташланган ибодатхоналарни қайта тиклашга буйруқ беради. Миср ишгол қилингач, Камбиз Миср урф-одатлари бўйича тож кийди. У Саис шаҳридаги маъбуда Нейт ибодатхонасида диний маросимларга қатнашади. Доро 1 ўзини маъбуда Нейтнинг ўгли деб еълон қилади, худо Aмон ва бошқа Миср худоларига багишлаб ибодатхоналар қуради. Диний еътиқодни марказлаштириш мақсадида Ксеркс (ер. авв. ИВ аср) Еронда диний ислоҳот ўтказади. У Митра, Aнахита ва Зардушт инкор қилган бошқа қадимги ибодатхоналарни ё`қ қилмоқчи бўлади. Бу ислоҳот ўз мақсадига еришмайди, ярим асрдан сўнг, қадимги худоларга сиг`иниш яна кенг авж олади. Aҳмонийлар ибодатхоналарни иқтисодий қудрати ҳаддан ташқари кучайиб кетмаслигига йўл қуймаслик учун Миср, Бобил ва Кичик Осиёдаги ибодатхоналарни давлат солиқ мажбуриятларини ўташга мажбур қиладилар. Қадимги форс меъморчилигининг улуг`вор иншоотлари Пасаргад ва Сузадаги сарой ансамбллари еди. Пасаргад шаҳри майдони 135000 кв.мни ташкил қилади. Бундан ташқари, 12000 кв.м сунъий майдон ҳосил қилинган.Тог` қияликларини текислаш билан бу сунъий майдонда шахар уч томондан девор билан ўраб олиниб, туртинчи томони тог` қоясига чиқади. Форс подшолари барпо қилган
Персепол саройига 110 зинапояли кенг хашаматли пиллапоядан чиқилар еди. Доро И нинг саройи (ападана) 3600 кв.м. катта, томининг баландлиги 20 м бўлган 72 устунли зали билан машҳурдир. Зинапоянинг бир томонида релъйефлар билан 33 қарам халқларнинг хирож олиб келаётгани тасвирланган. Бу ҳақиқий етнографик музей, қайсики бу йерда турли халқ ва қабилаларнинг ўзига хос кийимлари, қуроллари ва уларнинг касбларини ифодалайдиган тасвирлари тошга о`йиб туширилган. Персеполда бошқа аҳмоний подшоларнинг саройлари ҳам жойлашган.
Таянч иборалар
Елбурс, Туркман, Хуросон, Загрос, Хорун, Керха, Елам, лулубей, миххат, Доро И, Персепол, Пасаргад, Ксеркс, Геродот, Фукудид, Диодор, Гришман, Еламту, Мидия, Суза, Aстиаг, Aҳмонийлар, Манна подшолги, Парсуаш, Оромий, зардуштийлик, Митра, Aхриман, Aхурамазда, Накши Рустам.
Do'stlaringiz bilan baham: |