Tabiiy tolalar va matoga ishlov berish



Download 7,05 Mb.
bet20/137
Sana27.04.2022
Hajmi7,05 Mb.
#585649
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   137
Bog'liq
УМК Патентшунослик

Халқаро муносабашларда ҳуқуқларнинг асосий манбаи халқаро битим ва шартномалардир. Халкаро шартнома - бу халқаро хуқуқ билан тартибга солинадиган давлатлар ўртасидаги ёзма келишув бўлиб, унда ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар белгилаб берилади.
Ўзбекистон қонунчилигида халқаро ҳуқуқ примати (устунлиги) тамойили кўзда тутилган. Яъни, Узбекистон Республикасининг халқаро шартнома ёки битимларида ички қонунчиликдан фарқланадиган бошқа қоидалар кўзда тутилган бўлса, ушбу халқаро шартнома ёки битим қоидалари қўлланилади.
Бугунги кунда интеллектуал мулкни муҳофазалаш соҳасида жаҳонда шаклланган халқаро битимлар тизими ўз ичига интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофазалашнинг турли масалалари бўйича ўндан ортиқ халқаро конвенция ва шартномаларни олади.
Интеллектуал мулк соҳасидаги асосий халқаро битимлар Бутун жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) доирасида бирлаштирилади. БИМТ Стокгольмда 1967 йилда имзоланган ва 1970 йилда кучга киритилган Конвенция билан таъсис этилган. БИМТ БМТнинг 16 та ихтисослашган муассасаларидан биридир. БИМТ нинг маъмурий вазифаларни бажарадиган Котибияти "БИМТнинг Халқаро бюроси" деб аталади. БИМТнинг тузилиши ва фаолияти тўғрисида.
Саноат мулкини муҳофазалаш бўйича Париж Конвенцияси интеллектуал ҳуқуқлар соҳасидаги биринчи, энг умумий халқаро битим бўлди. Париж Конвенцияси 1883 йилда тузилган. Кейинчалик унга бир неча марта қўшимчалар киритилган ва қайта кўриб чиқилган, хусусан 1891 йил Мадридда, 1900 йилда Брюсселда, 1911 йилда Вашингтонда ва ҳоказо. Конвенциянинг ҳозирги вақтда амал қилаётган таҳрири 1979 йилда Стокгольмда қабул қилинган бўлиб, 2000 йил 1 январдаги маълумотларга кўра 162 давлат, шу жумладан 1993 йил 18 августда Конвенцияга аъзо бўлган Ўзбекистон ҳам унинг иштирокчилари ҳисобланади.
Конвенция ихтиро, фойдали модель, товар белгилари, саноат намуналари, фирма номлари, товарларнинг келиб чиқиш жойлари номлари каби объектларни муҳофазалаш, шунингдек ноҳалол рақобатнинг олдини олишнинг умумий асослари, тамойилларини белгилаб берди. Конвенция доирасида давлатларнинг патент тизими, кадрлар тайёрлаш, патент ахбороти билан алмашиниш, патент қонунчилигини халқаро миқёсда уйғунлаштириш бўйича ўзаро ҳаракатлари амалга оширилади. Шуни цайд этиб ўтамизки,
Париж Конвенциясига аъзолик давлатнинг саноат мулки соҳасидаги бошца битимларда иштирок этиши учун зарур шартдир.
Конвенциянинг асосий қоидалари қуйидаги уч тоифага бўлинади: миллий режим, устуворлик хуқуқи, умумий цоидалар.
Конвенциянинг муҳим қоидаси миллий режим ёки тенглаштириш тамойили бўлиб, унга мувофиқ Конвенция аъзо бўлган ҳар бир давлат саноат мулки объектларига нисбатан ўз фуқароларига қандай муҳофазасини берган бўлса, бошка иштироқчи давлатнинг фуқаросига ҳам шундай ҳуқуқлар бериши шарт. Бу шуни англатадики, бошқа иштирокчи давлатнинг фуқароси (шу жумладан бошқа иштирокчи давлат ҳудудида яшаш жойига эга бўлган ва фаолият кўрсатаётган саноат ёки савдо корхонасига эгалик қилаётган шахслар ҳам) ҳар қандай иштирокчи давлат ҳудудида шу давлат фуқаролари каби ҳуқуқларга эга ва бу соҳада ҳеч қандай ҳуқуқ чекланишларига учраши мумкин эмас. Иштирокчи давлатларга хориж фуқароларидан ўз ишларини миллий патент бўйича ишончли вакиллар орқали юритишларини талаб қилишга рухсат берувчи қоидани миллий режим тамойилидан чекланиш деб аташ мумкин.
Париж Конвенциясининг иккинчи муҳим қоидаси ихтиро, фойдали модель, саноат намуналари ва товар белгиларига нисбатан устуворлик ҳуқуқидир. Устиворлик ҳуқуқи талабнома берувчилар учун саноат мулки объектларини хорижда ҳимоялаш тартибларини осонлаштириш имконини беради.
Конвенция келишувчи давлатларнинг барча риоя этиши шарт бўлган қуйидаги умумий қоидаларни белгилаб беради:

  • турли келишувчи давлатларда битта ихтиронинг ўзига берилган патентларнинг мустақиллик тамойили. Бу тамойилга мувофиқ бир давлатда патент берилиши ёки рад қилиниши бошқа давлатни ҳам шундай йўл тутишга мажбур қилмайди. Масалан, бирор бир давлатда патентнинг бекор қилиниши унинг бошқа давлатда ҳам бекор қилиниши учун сабаб бўла олмайди;

  • ихтирочининг патентда ихтирочи сифатида номланиш ҳуқуқи;

  • патентланган буюм ёки патентланган усул билан тайёрланган буюмни сотиш миллий қонунчилик билан ман қилинган ёки чегараланган деган асосларда патент беришни рад қилишга йўл қўймаслик;

  • алохида ҳуқуқларни амалга ошириш натижасида юзага келиши мумкин бўлган суистеъмол қилиш ҳолларининг олдини олиш учун мажбурий лицензиялар бериш шартлари. Конвенция патентланган объектдан фойдаланмасликнинг энг қисқа муддатларини ва бундай ҳолларда патент эгалари учун енгиллаштирувчи вазиятларни белгилаб беради;

Конвенция товар белгиларига нисбатан уларнинг мустақиллик тамойилларини белгилаб берган бўлиб, товар белгисининг келиб чиқиш мамлакатида рўйхатга олиниши уни бошқа давлатда рўйхатга олишни рад этиш учун асос бўлмайди. Бир давлатда белгининг амал қилиши тўхташи унинг бошқа иштирокчи давлатларда рўйхатга олинишига таъсир қилмайди. Конвенция шунингдек товар белгисидан албатта фойдаланишни талаб қилувчи мамлакатларда товар белгисидан фойдалана бошлашнинг "оқилона" муддатларини белгилаб беради;

  • товар белгисини дастлабки шаклида муҳофазалаш тамойили, унга мувофиқ келиб чиқиш мамлакатида тегишли равишда рўйхатга олинган белги бошқа мамлакатларда ҳам ўзининг дастлабки шаклида рўйхатга олиш учун қабул қилинади ва муҳофазаланади;

  • муайян мамлакатда тан олинган товар белгиларини рўйхатга олмасдан муҳофазалаш, шунингдек иштирокчи давлатлар ва халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг герблари, байроқлари, давлат эмблемаларини муҳофазалаш;

  • иштирокчи давлатларнинг хизмат кўрсатиш белгилари ва жамоат белгиларини муҳофазалаш мажбурияти;

  • ўзгаларнинг товар белгилари ноқонуний қўйилган товарларни ҳибсга олишни талаб қилиш имконини берадиган қоида;

  • саноат намуналарига нисбатан: улар ҳар бир келишувчи давлатда муҳофаза қилиниши зарур ва бу давлатда ушбу намуналар ўз аксини топган буюмларнинг ишлаб чиқарилмаслиги уни ҳақиқий эмас деб эълон қилиш учун асос бўла олмайди.

  • ҳар бир давлат маҳсулотнинг келиб чиқиши тўғрисида бевосита ва билвосита ёлғон кўрсатмалар ёки тайёрловчи, саноатчи ёки сотувчининг шахси тўғрисида ёлғон кўрсатмаларга қарши чора-тадбирлар белгилаши зарур.

Париж Конвенциясининг яна бир муҳим қоидаси шундан иборатки, унга кўра Конвенциянинг ҳар бир иштирокчиси берилаётган муҳофаза ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда нашр этадиган саноат мулки бўйича махсус хизмат (патент идораси) ва аҳолининг ихтиро (фойдали модель), саноат намуналарига берилган патентлар, шунингдек товар белгилари билан танитттиб бориши учун марказий жамгарма (патент кутубхонаси) ташкил этиши зарур.
Париж Конвенцияси иштирокчи давлатлари Париж иттифоқини ташкил этадилар. У Ассамблея ва Ижро комитетидан иборат раҳбар органдир. Ассамблея барча иштирокчи давлатлардан иборат юқори орган ҳисобланади. Ассамблея аъзолари орасидан сайланадиган Ижро комитети Ассамблея қарорларини тайёрлайди ва сессиялар ўртасида унинг вазифасини бажаради.

Download 7,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish