Tabiiy tolalar va matoga ishlov berish


Париж Конвенцияси қоидалари билан асос солинган халқаро ҳуқуқ тизимини ривожлантиришнинг кейинги босқичлари



Download 7,05 Mb.
bet21/137
Sana27.04.2022
Hajmi7,05 Mb.
#585649
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   137
Bog'liq
УМК Патентшунослик

Париж Конвенцияси қоидалари билан асос солинган халқаро ҳуқуқ тизимини ривожлантиришнинг кейинги босқичлари интеллектуал мулк объектларини муҳофазалашнинг турли тартиблари соҳасида кооперация тўгрисидаги халқаро битимлар, шунингдек халқаро классификация битимларидир.
1970 йилда Вашингтонда тузилган Патент кооперацияси тўғрисидаги шартнома (РСТ) энг муҳим халқаро шартномалардан биридир. РСТ, биринчи навбатда, ихтироларга бир неча мамлакатда муҳофаза олишни осонлаштириш ва арзонлаштиришга йўналтирилган. Шартнома шунингдек ривожланаётган мамлакатлар патент тизимининг иш самарадорлигини ошириш ва бу мамлакатлар аҳолисининг илғор техник ечимлар, ихтиролар тўғрисидаги ахборотлардан фойдаланишини осонлаштириш йўли билан уларнинг иқтисодий ривожланишини рағбатлантиришга хизмат қилади. Ўзбекистон 1993 йилда РСТ аъзоси бўлди.
Шартнома тартиблари битта халқаро талабнома бериш йўли билан бир вақтнинг ўзида РСТга аъзо кўпчилик мамлакатларнинг ҳар биридан патент муҳофазаси сўраш имконини беради. Бундай талабномани ҳар қайси давлатнинг фуқароси шу давлат ёки ўзи яшаётган мамлакат миллий патент идорасига бериши мумкин. Ҳозирги вақтда РСТ ихтироларни хорижда патентлаш ишларини амалга оширадиган асосий шартномадир. 2000 йилнинг 1 январидаги ҳолат бўйича 100 дан ортиқ мамлакат РСТ аъзосидир. РСТ тартиблари тўғрисида XII бобда батафсил тўхталамиз.
РСТ доирасида Иттифоқ тузилган бўлиб, у ўз Ассамблеясига эга. РСТ иштирокчилари бўлган барча давлатлар Ассамблея аъзолари ҳисобланади. Ассамблеянинг асосий вазифаси Шартнома Йўриқномасига ўзгартиришлар киритиш, Иттифоқнинг бюджети ва икки йиллик дастурини қабул қилиш, шунингдек РСТ тизимида қўлланиладиган божлар миқдорини белгилашдан иборат.
Интеллектуал мулк соҳасидаги дастлабки битимлардан бири Белгиларни халқаро рўйхатга олиш тўғрисидаги Мадрид битимидир. Битим 1891 йилда (унинг охирги таҳрири 1979 йилда Стокгольмда қабул қилинган) тузилган. Бу битим товар белгиларини рўйхатга олиш тизимини яратган бўлиб, битим иштирокчилари бўлган бир неча давлатда бир вақтнинг ўзида амал қилади. Халқаро рўйхатга олиш товар белгилари эгаларига ноҳалол рақобатдан ҳимояланиш кафолатини беради, демак савдонинг ривожланиши, хусусан Битимнинг иштирокчи давлатлари бозорларига бошқа мамлакатлардан истеъмол ва саноат товарларининг кириб келишига кўмаклашади.
Битим Париж Конвенциясининг барча иштирокчи давлатлари учун очиқ. Мадрид Битими доирасида Иттифоқ тузилган. 1970 йилдан бошлаб Иттифоқ ўз Ассамблеясига эга. Иттифоқнинг барча иштирокчи давлатлари Ассамблея аъзоларидир. Ассамблеянинг асосий вазифалари Йўриқномага тузатишлар киритиш, Иттифоқнинг бюджети ва дастурини қабул қилиш, шунингдек Битимни қўлланиш бўйича қоидаларни қабул қилиш ва ўзгартириш, шу жумладан Мадрид тизимида фойдаланиладиган божлар миқдорини белгилашдан иборат.
Товар белгилари соҳасидаги бошқа бир битим 1989 йилда тузилган Белгиларни халқаро рўйхатга олиш тўғрисидаги Мадрид битимига Баённомадир. Баённома Мадрид Битими қоидаларини замонга мослаштирувчи янгиликларни амалга жорий этади, лекин унинг ўрнини босмайди. Битимни бундай шаклда қабул қилишга қуйидагилар: битим иштирокчилари доирасини кенгайтириш зарурияти, шунингдек давлатларнинг амалдаги ва уларни қаноатлантирадиган механизмларни хавф- хатарга қўйишни истамасликлари сабаб бўлди. Баённома Мадрид Битими билан бир вақтда амал қилади. Мадрид Битими ва Баённома тартиблари.
Келиб чиқиш жойларининг номларини муҳофазалаш соҳасида 1958 йилда тузилган Келиб чиқиш жойлари номини муҳофазалаш ва уларни халқаро рўйхатга олиш тўғрисидаги Лиссабон битими амал қилади. Битимга мувофиқ бундай номлар Женевадаги БИМТнинг Халқаро бюроси томонидан келишувчи давлатнинг манфатдор ваколатли органи талабномаси бўйича рўйхатга олинади. Шундан сўнг Халқаро бюро бошқа давлатларга бу ном рўйхатга олинганлиги тўғрисида хабар беради. Барча келишувчи давлатлар халқаро тартибда рўйхатга олинган номни у келиб чиққан мамлакатда муҳофазалаш вақти мобайнида муҳофазалаши шарт. Агар мамлакат рўйхатга олинган номнинг муҳофазасини таъминлай олмаса, бу ҳақда ном халқаро рўйхатга олинган санадан бошлаб бир йилдан кечикмай расмий равишда эълон қилиши зарур. Лиссабон битими ўз Ассамблеясига эга бўлган Иттифоқни таъсис этган. Ассамблеянинг вазифаси Иттифоқнинг бюджети ва икки йиллик дастурини қабул қилишдан иборат.
Саноат намуналарини муҳофазалаш соҳасида 1925 йилда тузилган Саноат намуналарини халқаро депонентлаш тўгрисидаги Гаага битими амал қилади. Ҳозирда унинг 1979 йилдаги охирги таҳрири амалда. Гаага битими саноат намуналарини депонентлаш (муҳофазалаш)нинг халқаро тизимини белгилаб беради. Гаага битими доирасида Иттифоқ тузилган бўлиб, у 1970 йилдан бошлаб ўз Ассамблеясига эга. Ассамблеянинг вазифалари Иттифоқ бюджети ва икки йиллик дастурни, Битимни қўлланиш бўйича қоидаларни қабул қилиш ва ўзгартириш, шунингдек Гаага тизимини қўлланиш муносабати билан олинадиган божлар миқдорини белгилашдан иборат.
Юқорида қайд этиб ўтилганидек, ҳозирги вақтда ген муҳандислиги ва микробиология каби соҳалар жадал ривожланмоқда. Шу муносабат билан 1977 йилда тузилган патент тартиблари мақсадларида микроорганизмларни депонентлашнинг халқаро тан олиниши тўгрисидаги Будапешт шартномаси жуда муҳим. Микроорганизмлар штаммларини депонентлаш бундай ихтироларга патент беришнинг мажбурий шартидир. Халқаро депонентлаш тартиби микроорганизмларни Шартнома иштирокчилари бўлган ҳар бир мамлакатда депонентлашга тенгдир. Бу шу каби ихтироларни хорижда патентлашда жуда фойдалидир, чунки биринчидан хорижда патентлаш тартибини соддалаштиради, иккинчидан талабнома берувчиларнинг тегишли молиявий харажатларини қисқартиради. Будапешт шартномаси ўз бюджетига эга эмас. Лекин у Иттифоқ ва Ассамблея тузилишини кўзда тутади, Шартноманинг иштирокчи давлатлари унинг аъзолари ҳисобланади. Ассамблеянинг асосий вазифаси Шартнома йўриқномасига тузатишлар киритишдан иборат.
Энди халқаро классификация битимларига ўтамиз.
Ихтиролар соҳасида 1971 йилда тузилган Халқаро патент классификацияси тўгрисидаги Страсбург битими амал қилади. Страсбург битимининг мақсади патент ҳужжатларини муфассал иерархик индексациялаш ва қидиришнинг ягона тизимини яратишдан иборат. Бу Битим билан Халқаро патент классификацияси (ХПК) таъсис этилган бўлиб, у техниканинг барча соҳасини 70000 дан ортиқ кичик рукнлардан иборат саккизта асосий бўлимга ажратади. ХПК турли паменм-ахборот тадқиқотлари, патент экспертизасини самарали ўтказиш имконини беради, бу эса патент ахборотини тезкор ва тижорат нуцтаи назаридан қимматли ахборотлар манбаига айлантиради. Ҳозирги вақтда ХПКдан деярли барча давлатлар ва ташкилотлар кенг фойдаланмоқда. ХПК тўғрисидаги Битим доирасида Иттифоқ тузилган бўлиб, у ўз Ассамблеясига эга. Ассамблея Иттифоқнинг бюджети ва икки йиллик дастурини қабул қилади.
Белгиларни рўйхатга олиттт учун 1957 йилда тузилган Товарлар ва хизматларнинг халқаро классификацияси тўғрисидаги Ницца битими амал қилади. Бу Битим товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатга олиттт мақсадларида товарлар ва хизматлар классификациясини таъсис этади. Классификациядан Мадрид Битимига мувофиқ товар белгиларини халқаро рўйхатга олиш, шунингдек миллий рўйхатга олишда фойдаланилади. Фақат 42 давлат Ницца битимининг иштирокчиси бўлса ҳам, амалда 100 дан ортиқ мамлакат ушбу Классификациядан фойдаланади. Битим доирасида ўз Ассамблеясига эга бўлган Иттифоқ тузилган бўлиб, унинг вазифасига Иттифоқ бюджети ва икки йиллик дастурни қабул қилиш киради.
Саноат намуналарининг халқаро классификациясини таъсис этиш тўғрисидаги Локарн битими 1968 йилда тузилган. Бу Битим билан саноат намуналари классификацияси таъсис этилади. Ҳар бир келишувчи давлатнинг Миллий патент идораси расмий ҳужжатларда Халқаро классификация белгиларига мос саноат намуналарининг депонентлангани ёки рўйхатга олинганлигини кўрсатиши шарт. Локарн битими доирасида Иттифоқ таъсис этилган бўлиб, у ўз Ассамблеясига эга. Унинг вазифаси Иттифоқ бюджети ва икки йиллик дастурни қабул қилишдан иборат.
Биз фақат энг муҳим битимларни келтириб ўтдик, саноат мулкини халқаро муҳофазалаш соҳасида яна айрим объектлар бўйича кўплаб битимлар мавжуддир. Бу битимлар ичида унча муҳим бўлмаган, 1981 йилда тузилган Олимпия тимсолини муҳофазалаш тўғрисидаги Найроб битимини қайд этмаслик мумкин эмас. Унга мувофиқ ушбу Шартнома иштирокчиси бўлган давлатлар олимпия белгиси (бешта ўзаро туташган ҳалқа)ни Халқаро олимпия комитетининг махсус рухсатисиз тижорат мақсадларида (масалан, реклама, товар белгиси сифатида ва ҳоказо) фойдаланишдан
муҳофазалашлари шарт.

Download 7,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish