Қўлланма педагогика институтларининг юқори курс студент- лари ва ўрта мактаб физика ўқитувчилари учун фойдалидир



Download 1,66 Mb.
bet1/27
Sana22.05.2023
Hajmi1,66 Mb.
#942270
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Azizov mubiw


А. И. Губанов, А. Г. Самонлович, Э. И. Адирович, Б. И. Давидов, И. М. Шмушкевич, Г. М. Авакьянц, К. Б. Толпиго, Э. И. Рашба, Л. В. Келдиш, А. 3. Ансельм, Г. Е. Пикус, Л. Э. Гуревич, С. Г. Калашников ва қатор бошқа назариётчиларни кўрсатиш мумкин.
Академик А. Ф. Иоффе йўлланмасига асосан Л. С. Стильбанс раҳбарлигида қатор илмий ходимлар жуда кўп ярнм ўтказгпчлп влемент ва бирикмаларнинг электр ўтказувчанлиги, иссиқлик ўтказувчанлиги, термоэлектр юритувчи куч заряд ташувчилари- иингҳаракатчанлиги ва бошқа физикавий хоссаларини текшириб чиқдилар. Натижада турли мақсадларда қўлланилиши мумкин бўл- ган қатор асбоблар— термобатареялар, совитгичлар ва бошқа асбоблар тайёрлашга эрйшилди. -
Кейинги йилларда В. М. Тучкевич раҳбарлнгида катта токли кремний вентилларнни (тўғрилагичларнн) тайёрлашга муваффақ бўлннди. Бундай вентиллар ишлаб чиқаришда бевосита қўлланпл- моқда.
1957 йилдан бошлаб ярим ўтказгичли онтик квант генератор- лар назарияси ва уларни тайёрлаш технологияси устида, совет олимлари томонидан йирик тадқиқот ишлари бошлаб юборилди. Бу соҳада кўп иш қилган олимларга Н. Г. Басов, А. М. Прохоров, Б. Н. Вул, Д. Н. Наследов, С. М. Ривкин, Ю. М. Попов ва бошқа- ларни кўрсатиш мумкин.
Мазкур қўлланма муаллиф томонидан Андижон давлат иеда- гогика ннститути физика-математика факультетннинг физнка ихтисосидаги юқори курс студентлари учўн 1961 — 1972 йиллар давомида ўқилган махсус курси асосида тузилди. Қўлланмада муаллифнинг „Фан“ нашриётида 1966 йили босилиб чиққан „русча- ўзбекча ярим ўтказгич терминларининг изоҳли луғати* номЛи кнтобнда ншлаб чиқилган ярим ўтказгичлар физикасига опд тер- минлардан фойдаланилган.
Қўлланма педагогика институтларининг юқори курс студент- лари ва ўрта мактаб физика ўқитувчилари учун фойдалидир.
| М. Азизов |
Н А Ш Р И Ё Т Д А Н
Қўлингиздагй китоб марҳум М. Азизовнинг Андижон Давлат педагогика йнститутйда кўп йиллик педагогик тажрибасининг маҳсулиднр. Ишни поёнйга етказишда ва уни нашрга тайёрлаш- да физика-математика фанлари кандидати М. Юнусов актнв иш- тирок этди.
Кптоб ҳақидаги фиқр ва мулоҳазаларингизни қуйидаги адресга юборйшингизни сўраймиз: Тошкент. Навоий 30, „Ўқитувчн" нашриётининг физика-математйка редакцияси.
КРИСТАЛЛАР
Қаттиқ жйсмлар атом ва молекулаларининг жойлашишига қараб аморф ва кристалл жисмларга бўлинади. Аморф жисмлар изотропик хоссага эга бўлиб, уларнинг физикавий хоссалари ҳамма йўналишлар бўйича бир кил бўлади. Аморф жисмларнинг хоссалари ўта қовушоқ суюқликлар хоссаларига ўхшашдир. Шу сабабли ҳозирги вақтда аморф жисмларни ўта совиган суюқлик деб қаралиб, қаттиқ жисм терминидан фақат кристалл тузилишга эга бўлган жисмларнигина характерлишдн фойдаланилади. Биз кристалл жисмларнинг мкч-нлпри, хусусан, ярим ўтказгич кристалл жисм устида сўз юритар эканмиз, қаттиқ жисм терминини ишлаганимизда кристалл жисмни назарда тутамиз.
Кристалл қаттиқ жисмларда атом ва молекулалар маьлум тартибда жойлашган бўлиб, ҳар хил кристалл нанжарани ҳосил қилади. Шу сабабли уларнинг физикшшй хоссалари турли йўналишлар бўйича бир хил бўлмайди, яъни анизотропик хоссага эга бўлади.
Табиатда учрайдиган кристаллар ҳар хил нуқсонлар- дап холи бўлмагани учун улардан бевосита бирор фп шкавий асбоб тайёрлашда фойдаланиш мумкин эмас. Техпикада улардан мавжуд нуқсонларини ҳисобга олмаса бўладиган даражада камайтириб, баъзи ҳолларда эса маълум нуқсонларининг миқдорини мақсадга мувофиқ равишда кўпайтириб фойдаланилади.
Ярим ўтказгичлар физикасининг ривожланиши ва крпсгалл жисмлардан турли асбоблар (транзисторлар, фотоэлементлар, тўғрилагичлар вабошқалар) нинг тайёрланиши ярим ўтказгич кристаллар физикасини чуқурроқ ўрганишни тақозо қилади.
Соф кристалларни олиш ва улардан фойдаланиш ҳозирги замон техникасининг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолди.



Download 1,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish