Ҳамма энергетик сатҳлари электронлар билан тўлган энергетик зоналар тўлдирилган зона деб юритилади. Кристаллардаги ҳамда пастки зоналар тўл- дирилган зона бўлади.
Ўтказгичларда охирги тўлдирилган зона билан тўлдирилмаган энергетик зона бир-бири билан туташиб кетиши (18- а расм), бири иккинчисининг устига ту- шиши мумкин. (18- б расм). Бундан ташқари электронлар билан банд бўлган юқориги зона бутунлай тўлгдн
бўлмай, балки қисман тўлган бўлиши мумкин (18- в расм).
Ярим ўтказгичларда юцориги тўлдирилган зона билан бўш зона ман қилинган зона билан чегараланган бўлиб, унинг кенглиги
Ўтказувчан зма
Валент. зона
д
18- расм. Кристалларнинг энергетик схемаси: а, 0, в)
ўтказгичлар; г) ярим ўтказгичлар; д) изоляторлар.
Изоляторларда эса бу тенгсизлик яна ҳам кучаяди. Ярим ўтказгичлар билан изоляторлар орасида қатъий чегара қўйиш мумкин эмас (18- д расм).
Умуман, қаттиҳ жисмларда электр ўтказувчанликда иштирок этувчи электронлар валентлик электронлардир. Чунки, энергетик схемадаги энг охирги тўлдирилган ёки цисман тўлдирилган энергетик зонадаги электронлар валентлик электронлардир. Шу сабабли, ярим ўтказгичларда Т = 0 да охирги тўлдириглан энергетик зона валентлик зонаси деб, кейинги бўш зонани эса ўтказувчанлик зонаси деб юритилади. Тўлдирилган зона (валентлик зона) фақат-
гина абсолют ноль температурада электронлар билан тўлган бўлиб, ўтказувчанлик зонаси эса бутунлай бўш бўлади. Юқори температураларда эса валентлик зонасида электронлар билан банд қилинмаган энергетик сатҳлар, ўтказувчанлик зонасида зса, банд қилинган энергетик сатҳлар мавжуд бўлади (19- расм).
.19- расм. Ярим ўтказгичларнинг энергетик схемаси.
Бундан кўринадики, температура пасайиб бориши билан ярим ўтказгичларнинг электр ўтказувчанлиги камайиб, изоляторларга яқинлашиб боради. Абсолют ноль температурага яқин температураларда эса ярим ўтказгич изоляторлик хоссасига эга бўлиб қолади.
15- §. Ҳаракатчан тешик
Мусбат ишорали Холл коэффициентининг мавжудлиги кристалларда манфий зарядга эга электроилардан ташқари мусбат зарядга эга бўлган бирор бошқа зар- ранинг электр ўтказувчанликда иштирок этишини кўрсатади. Агар кристалларда электронлардан ташқари позитронлар ҳам мавжуд десак, у ҳолда бошқа бир қонуниятни, яъни электрои мавжуд бўлган муҳитда пойитрон турғун бўла олмаслигини ҳисобга олмаган бўламиз. .Ундан ташҳари, электрон ва позитрон жуфтини ҳосил қилиш учун жуда катта энергия (1 Л1зв) сарфтқилиш керак. Булардан кўринадики, кристалларда позитрон бўлмай, балки мусбат заряд ҳаракатига эквивалент бўлган электронларнинг мураккаб ҳаракати мавжуд экан Бу мураккаб ҳаракат электронларнинг 42
тўлқин табиатига эга бўлишлиги ва кристалл панжаранинг даврийлик хусусиятига эга эканлигининг натижасидир.
олмайдилар. Лекин, валентлик зонасидаги электронлар
Ўт
с
|
<азц8чан з
) €
|
она
э
|
|
|
|
с
5
|
€
|
Do'stlaringiz bilan baham: |