Қўлланма педагогика институтларининг юқори курс студент- лари ва ўрта мактаб физика ўқитувчилари учун фойдалидир



Download 1,66 Mb.
bet3/27
Sana22.05.2023
Hajmi1,66 Mb.
#942270
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Azizov mubiw

Молекуляр ббғланишли кристаллар. Молекула атомлардан, атомлар эса ўз навбатида мусбат зарядланган ядро ва манфий зарядланган электронлардан ташкил топади. Молёкулалардаги мусбат ва манфий аарядларнинг оғирлик марказлари бир нуқтада бўлмаслиги мумкиш Бў ҳолда молекулани маълўм электрик моментга эга бўлган диполь деб қараш мумкин. Молекуляр диполлар бир-бирларига нисбатан жойлашншларига қараб ўзаро тортишади ёки итаришади.
Молекулаларнинг ўзаро тортишиш кучлари диспер- сион, ориентацион ва индукцион характерга эга бўлади.
Мисол тариқасида иккита водород атомини кўрайлик. Атомлар бир-бирларидан етарлича узоқ масофада тур- ганда, ҳар бир атбмдаги электроннинг ҳаракати натижа- сида атом диполь Моментнинг миқдори ва йўналиши доим ў.згариб туради. Натижада иккала атом яқинлаштирил- ганда улар орасида итаришиш ёки тортишиш кучи ҳосил бўлади. Иккала атом орасида ҳамма вақт тортишиш кучи ҳосил бўлиши учун атомлардаги электронлар ўзаро „келишган“ ҳолда ҳаракат қилиши керак, яъни улар шундай айланиши керакки, ҳосил бўлган диполлар ҳамма вақт бир-бирларига тортишишсин. Электронларнинг бундай келишиб айланиши натижасида ҳосил бўладиган ўзаро тортишиш кучини дисперсион куч дейилади. Дисперсион куч квант характерига эга ва кнант осцилляторининг ноль энергияси мавжудлигига боғлиқ бўлади.
Молекулалар доимий диполь моментига эга бўлса, улар электростатик куч таъсири остйда тартибли жойлашишга ҳаракат қилади. Чунки шу ҳолатда молекула-


лар минимал потеициал энергияга эга бўлади. Бундай ҳолларда молекулалар орасида ҳосил бўлган куч ориен- тацион куч дейилади.
Агар, молекулалар юқори қутбланиш хусусиятига эга бўлса, улар индукция натижасида қутбланади. Бунда молекулалар бир-бирларига яқинлашганда улар орасида ўзаро тортишиш кучи ҳосил бўлади. Бундай ўзаро таъсирга индукционкуч дейилади. Дисперсион, ориентацион ва индукцион ўзаро таъсир кучлари масофанинг еттинчи даражасига тескари пропорционал бўлади.
Нейтрал атом ёки молекулалар орасида ҳосил бўла- диган юқорида айтилган кучлар одатда Ван-дер-Ваальс кучи деб юритилади. Ван-дер-Ваальс кучи таъсирида ҳосил бўлган боғланишни молекуляр боғланиш, бундай боғланиш натижасида вужудга келган кристалларни молекуляр боғла нишлик ристаллар деб юритилади.
Молекуляр боғланишли кристалларда бир вақтнинг ўзида юқорида айтилган учала кучнинг ҳаммаси мавжуд бўлиши мумкин. Бу кучлар кичик бўлганлиги учун молекуляр боғланишли кристалларнинг структураси беқарор, эриш температураси паст бўлади. Бундай кристаллар электрик хоссалари бўйича изолятор бўлиб ҳисобланади.Молекуляр боғланишли кристалларга Аг, Хе, СН4, С12 ва бошқалар мисол бўла олади.

Download 1,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish